Қаршиева Шахноза Валиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик методикасини такомиллаштириш технологиялари (“Шахсий ва касбий ривожланиш педагогикаси ва психологияси” ўқув модули мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2980.
Илмий раҳбар: Эркабоева Нигорахон Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети, PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сафарова Роҳатой Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўчқарова Наргиза Мамажоновна, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўшма таълим жараёнида Бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик методикасини такомиллаштириш технологияларини ўрганиш орқали амалий-методлик тавсияларни ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари талабаларнинг умумий-касбий ва махсус компетенсиялари даражасини баҳоловчи “Бўлажак педагог-психологнинг амалий-касбий компетентлиги” сўровномаси, “Шахсда иродани чиниқтириш” модели ва “Бўлажак педагог-психологнинг амалий тайёрлиги” индикаторини ўзаро мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган;
қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик методикасини такомиллаштириш моделининг устувор ғояси касбий билимдонлик негизида талабалар томонидан ўзлаштириладиган умумий-касбий компетенсиялар (касбий-амалий йўналганлик, ахборот компетенсияси, таҳлилий тафаккур, технологик ёндашув қобилияти, коммуникатив компетентлик ҳамда креативлик қобилиятига эгалик каби компетенсиялар)ни махсус компетенсиялар (психологик ташхис, махсус психологик коррексия ва ривожлантириш, махсус психологик-профилактик, махсус маслаҳат бериш, махсус методик ҳамда ижтимоий-психологик жараёнларни бошқариш кабилар) билан мувофиқлаштирилиши асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчилар амалий тайёргарлик методикас ининг қўшма таълим жараёнида такомиллаштиришга қаратилган махсус методика “Блис-сўров”, “Барча омилларни ҳисобга ол!” (БОҲО), “Идрок харитаси” (Cоггле инструменти бўйича) методлари, “Венн диаграммаси”, “Балиқ скелети”, “Морфологик қути”, “Консептуал жадвал” (Сторйбоардтҳат (онлайн-сервис) бўйича) ГО, кейс-стади ҳамда ўйин (дидактик ўйин) технологиялари, шунингдек, ностандарт тест каби инновасион методларни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик даражаси турли вазиятларда таълим олувчилар шахсни, хулқини, атрофдагилар билан мулоқоти, муносабати, ривожланиш ҳолатини педагогик-психологик ташхислаш, коррексиялаш, хулқий бузилишларнинг олдини олиш, таълим, тарбия ва ривожланишга оид муаммоларни бартараф қилиш юзасидан маслаҳат бериш, махсус методик ҳамда ижтимоий-психологик жараёнларни бошқаришни тегишли мезонлар бўйича аниқланувчи даража кўрсаткичларини эркин (юқори), ихтиёрий (ўрта), мажбурий (паст) асосида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик методикасини такомиллаштириш технологиялари бўйича тадқиқот давомида олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари талабаларнинг умумий-касбий ва махсус компетенсиялари даражасини баҳоловчи “Бўлажак педагог-психологнинг амалий-касбий компетентлиги” сўровномаси, “Шахсда иродани чиниқтириш” модели ва “Бўлажак педагог-психологнинг амалий тайёрлиги” индикаторини ўзаро мувофиқлаштириш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялар “60310900 – Психология (Амалий психология) / 1-03 04 03 – Амалий психология” йўналиши малака талабларига мувофиқлаштирилган (ТДПУнинг 2023- йил 2-ноябрдаги 02-07-4879/04-сонли далолатномаси). Натижада қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлигини улар томонидан босқичма-босқич умумий-касбий ва махсус компетенсияларни зарур даражада ўзлаштириш имконияти кенгайган;
қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик методикасини такомиллаштириш моделининг устувор ғояси касбий билимдонлик негизида талабалар томонидан ўзлаштириладиган умумий-касбий компетенсиялар (касбий-амалий йўналганлик, ахборот компетенсияси, таҳлилий тафаккур, технологик ёндашув қобилияти, коммуникатив компетентлик ҳамда креативлик қобилиятига эгалик каби компетенсиялар)ни махсус компетенсиялар (психологик ташхис, махсус психологик коррексия ва ривожлантириш, махсус психологик-профилактик, махсус маслаҳат бериш, махсус методик ҳамда ижтимоий-психологик жараёнларни бошқариш кабилар) билан мувофиқлаштирилиши асосида такомиллаштиришга оид тавсиялари “60110100– Педагогика” таълим йўналиши талабалари учун “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг № 5348-176а-0452-фб58-4741-2144-5235 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчилар томонидан педагог-психолог сифатида ўқитиш тизимини амалий-методик жиҳатдан тўғри, оқилона ташкил қилиш асосларини муваффақиятли ўзлаштириш имконияти юзага келган;
бўлажак ўқитувчилар амалий тайёргарлик методикасинининг қўшма таълим жараёнида такомиллаштиришга қаратилган махсус методика “Блис-сўров”, “Барча омилларни ҳисобга ол!” (БОҲО), “Идрок харитаси” (Cоггле инструменти бўйича) методлари, “Венн диаграммаси”, “Балиқ скелети”, “Морфологик қути”, “Консептуал жадвал” (Сторйбоардтҳат (онлайн-сервис) бўйича) ГО, кейс-стади ҳамда ўйин (дидактик ўйин) технологиялари, шунингдек, ностандарт тест каби инновасион методларни қўллаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялари “60310900 – Психология (Амалий психология) / 1-03 04 03 – Амалий психология” йўналиши учун белгиланган малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2026 - йил 19-мартдаги 02/01-01-189 сонли маълумотномаси). Натижада қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик методикасини такомиллаштириш мезонларини такомиллаштириш, кўрсаткич ва даражаларини аниқлашга муваффақ бўлинган;
қўшма таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик даражаси турли вазиятларда таълим олувчилар шахсни, хулқини, атрофдагилар билан мулоқоти, муносабати, ривожланиш ҳолатини педагогик-психологик ташхислаш, коррексиялаш, хулқий бузилишларнинг олдини олиш, таълим, тарбия ва ривожланишга оид муаммоларни бартараф қилиш юзасидан маслаҳат бериш, махсус методик ҳамда ижтимоий-психологик жараёнларни бошқаришни тегишли мезонлар бўйича аниқланувчи даража кўрсаткичларини эркин (юқори), ихтиёрий (ўрта), мажбурий (паст) асосида баҳолашга оид илмий хулоса ва тавсиялари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 7-октябрдаги 05-09-1561-сон маълумотномаси). Натижада қўшма таълим жараёнида Бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлик методикасини такомиллаштириш технологиялари кенг миқёсида оммалаштирилган.