Хужаев Отабек Темировичнинг 
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Хандон пистанинг (Пистаcиа вера Л.) эртапишар навларини яратиш". 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Qx408.
Илмий маслаҳатчи: Эшанкулов Бобомурод Инаятович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (селекция ютуғи) ихтирога патенти: хандон пистанинг “Асал” нави (НАП 651), “Барака” нави (НАП 652), “Болажон” нави (НАП 653).
II. Тадқиқотнинг мақсади: хандон писта шаклларининг биоморфологик кўрсаткичларини аниқлаш орқали уларнинг қимматли хўжалик белгилари асосида янги эртапишар навларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк маротаба хандон пистанинг ташқи муҳит ноқулай омилларига, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган шакллари асосида эртапишар “Асал”, “Барака” ва “Болажон” навлари яратилган;
Ўзбекистоннинг табиий ва маданий писта ўрмонларидан танлаб олинган истиқболли шакллар асосида оналик коллекцияси барпо этилган;
хандон писта шакллари орасидан очиқлик даражаси юқори бўлган ва серҳосил намуналари танлаб олинган;
хандон пистанинг “Асал”, “Барака” ва “Болажон” навларига селекция ютуғи сифатида муаллифлик ҳуқуқини берувчи патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хандон пистанинг эртапишар навларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: “Қашқадарё вилоятининг тоғ ва тоғ олди лалмикор майдонларида хандон писта плантацияларини барпо этиш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йилнинг 21 августдаги 04-04/3-1-10601 - сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома писта етиштирувчи ўрмон ва фермер хўжаликлари учун услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
хандон пистанинг “Асал”, “Барака” ва “Болажон” навлари Жиззах вилояти Пистачилик илмий тажриба станциясида 0,3 гектар, Самарқанд вилояти Саройқўрғон давлат ўрмон хўжалигида 0,3 гектар майдонда жорий этилган (Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йилнинг 21 августдаги 04-04/3-1-10601 - сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида серҳосил писта дарахтзорлари барпо этилган, мавжуд пистазорларга нисбатан 8-10с/га қўшимча ҳосил олишга эришилган;
хандон пистанинг “Асал”, “Барака” ва “Болажон” навлари Қашқадарё вилояти Қамаши давлат ўрмон хўжалигида 0,3 гектар майдонда жорий этилган (Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йилнинг 21 августдаги 04-04/3-1-10601 - сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида тупроқ емирилишини олдини олувчи дарахтзорлар барпо этилган, мавжуд пистазорларга нисбатан 8-10 с/га қўшимча ҳосил олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish