Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Акмал Асроровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон олтин маъданли конлари мисолида намуналашнинг ишончлилиги ва аниқлиги», 04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/GM45.
Илмий раҳбар: Зималина Валентина Яковлевна, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Минерал ресуслар институти ДК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Ўзбекистон нефть-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Тошкент давлат техника университети, Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.27.06.2017.GM/Т.41.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Конеев Рустам Исмаилович, геология-минералогия фанлари доктори; Антонов Александр Евгеньевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: захираларни ҳисоблашнинг аниқлигини ошириш учун олтин маъданли конларда намуналашни ишончлилиги ва аниқлигини миқдорий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
намуналашнинг ишончлилиги ва аниқлигининг белгилари бўйича кўриб чиқилаётган олтин маъданли конлар тизимлаштирилган;
материални (кернни) чиқишининг камайишига боғлиқ ҳолда, олтин миқдорини ўзгариш хусусиятлари аниқланган;
олтин маъданли конларни эксплуатация қилишда, қазиб олинган блоклардаги ҳисобланадиган захираларни аниқликларини оширувчи бурғилаш-портлатиш қудуқларидан намуналар олиш услуби ишлаб чиқилган;
металлни дастлабки ажратиб олиш схемаси бўйича катта заррачали олтин намуналарига ишлов бериш усулининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг олтин маъданли конларини намуналашнинг ишончлилиги ва аниқлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Пистали ва Широтное олтин маъданли конларининг геологик қидирув параметрларининг фазовий ўзгарувчанлиги «Самарқандгеология» ДУК ва «Хисоргеология» ДУК объектларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 04-4363-сон маълумотномаси). Натижада конларнинг мураккаблик гуруҳи, қидирув ишларининг захираларини ҳисоблашда маъданларнинг ўзгарувчанлик параметрларини ҳисобга олиш имконини берган;
намуналарни олиш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш усулларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар «Самарқандгеология» ДУК, «Хисоргеология» ДУК объектларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 04-4363-сон маълумотномаси). Натижада Пистали, Широтное конларида ҳисобланадиган захираларнинг ишончлилигини ошириш имконини берган;
керннинг танловли емирилишининг колонкали намуналарда аниқлигига таъсири тузатувчи коэффициентлари «Самарқандгеология» ДУК ва «Хисоргеология» ДУК объектларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 04-4363-сон маълумотномаси). Натижада паст чиққан керннинг намуналаш интерваллари захираларни ҳисоблаш имконини берган;
Пистали конининг йирик олтинли намуналарни металлни дастлабки ажратиб олиш схемаси «Самарқандгеология»ДУК объектларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 04-4363-сон малумотномаси). Натижада Пистали конининг захираларини хисоблашда йирик олтиннинг таъсирини ҳисобга олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish