Рамазонова Ўғилой Холмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларида анъанавий хонандалик маданиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7886.
Илмий раҳбар: Рузиев Даврон Юлдашевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарш давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муассасалари талабаларида анъанавий хонандалик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи методика ишлаб чиқиш ҳамда уни амалий самарадорлигини илмий асосда исботлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда анъанавий хонандалик маданиятининг назарий асослари тизимли таҳлил қилиниб, унинг мазмуни, таркибий тузилмаси ва педагогик аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилди ҳамда олий таълим муассасаларида хонандаликни ўқитишнинг мавжуд ҳолати комплекс баҳоланиб, муаммолар ва камчиликлар аниқланиб, уларнинг сабаблари очиб берилган;
талабаларда анъанавий хонандалик маданиятини ривожлантириш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари тизимли равишда жараённинг психологик, педагогик ҳамда эстетик компонентлари ўзаро узвий боғлиқликда комплекс ёндашув асосида ижрочилик маҳорати билан бир қаторда уларнинг мусиқий идроки, эмоционал сезгирлиги, бадиий диди ва миллий қадриятларга муносабатини ҳамда анъанавий хонандалик маданиятини ривожлантириш айнан шу компонентларнинг ўзаро интеграцияси орқали таъминланиши илмий жиҳатдан асосланган;
талабаларда анъанавий хонандалик маданиятини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар (мотивация, индивидуал қобилият, таълим муҳити ва педагогик шарт-шароитлар) илмий асосда белгиланди ҳамда хонандалик компетенсияларининг таркибий компонентлари (овоз техникаси, интонация, репертуар, саҳна маданияти, ижро маҳорати) тизимлаштирилиб, ижодий ва ижрочилик компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари тақдим этилган;
самарали таълим шакллари ва методлари (индивидуал, гуруҳли, лойиҳавий ва рақамли ёндашувлар) интеграцияси асосида талабаларда анъанавий хонандалик маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган методик модел такомиллаштирилиб, унинг босқичлари ва педагогик механизмлари далилланди, тажриба-синовдан ўтказилган методиканинг самарадорлиги исботланди, баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилди ҳамда олинган натижалар асосида берилган илмий-методик тавсиялар таълим амалиётига жорий этиш йўллари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида анъанавий хонанадалик маданиятини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда анъанавий хонандалик маданиятини ривожлантиришнинг касбий зарурат эканлиги илмий-назарий жиҳатдан асослаш ҳамда уларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришдаги ўрни шунингдек, анъанавий хонандаликнинг тарихий ва миллий асосларини чуқур ўрганиш муаммосининг долзарблигини асослаш учун назария ва амалиётдаги ҳолатини аниқлашда фойдаланиладиган ёндашувлар, анъанавий хонандалик тушунчаларининг моҳиятини ёритишда уларни талабаларга чуқур етказиш масалалари “Мақом якка хонандалиги” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи). Натижада талабаларда анъанавий хонанадалик маданияти, унинг компонентлари бўлмиш ижрочилик (вокал-техник), мусиқий-назарий, бадиий-ифодавий, матн ва нутқ, саҳна маданияти сингари компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларда анъанавий хонандалик маданиятини ривожлантириш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари тизимли равишда жараённинг психологик, педагогик ҳамда эстетик компонентлари ўзаро узвий боғлиқликда комплекс ёндашув асосида ижрочилик маҳорати билан бир қаторда уларнинг мусиқий идроки, эмоционал сезгирлиги, бадиий диди ва миллий қадриятларга муносабатини ҳамда анъанавий хонандалик маданиятини ривожлантириш айнан шу компонентларнинг ўзаро интеграцияси орқали таъминланишига оид таклиф ва тавсиялар “Долзарб мавзу”,“Ассалом Бухоро”, “Тановарлар”, “Интервю плюс” сингари кўрсатув ссенарийларида фойдаланилган (Ўзбекистоон телерадио компанияси Бухоро филали томонидан тақдим этилган 8.01.2025-йилдаги 01-09-09 сонли маълумотномаси ). Натижада талабаларда хонандалик маҳорати, хусусиятлари, техникалари ва саҳнавий маданиятини ривожлантириш вазифаси ўз ечимини топган;
миллий мумтоз ашулачилик ва анъанавий хонандалик санъатини ривожлантириш бугунги кунда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини шакллантириш, замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлашда, халқимизнинг бой маънавий меросини асраб-авайлаш, адабиёт, санъат, театр ва кино мазмунини анъанавий хонандалик санъатини ривожлантириш жараёнига хос ижро услуби, эстетик қадриятлар ва маданий алоқаларни уйғунлаштиришни та'минлаш, соҳанинг илмий назарий асослари, ижрочилик тамойиллари ва дидактик ёндашувлари чуқур таҳлил қилиниши ҳамда миллий маданиятга ҳурматни ривожлантиришга қаратилган моделни яратиш, замонавий педагогик технологиялар уйғунлиги, мусиқий дид ва бадиий тасаввурни шакллантириш, самарадорликни аниқлаш ва баҳолаш мезонлари борасидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 22-январдаги 02/01-01-25 рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳияти шаклланиб, замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар тайёрланган;
анъанавий хонандалик маданиятини ривожлантиришда замонавий педагогик ёндашувлар ҳамда илғор хорижий тажрибаларни қўллаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларнинг таълим жараёнидаги амалий самарадорлиги тажриба-синов натижалари асосида далилланди ҳамда ёндашувларнинг талабаларнинг касбий компетентлигини, ижодий тафаккури ва миллий мусиқа меросига онгли муносабатини ривожлантиришдаги аҳамияти комплекс тарзда асосланиб, “Мақом якка хонандалиги” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи). Натижада, махсус педагогик модел такомиллаштирилиб, келажак авлод хонандаларини тайёрлашда янгича ёндашувлар, анъанавий ижрочилик санъатининг узлюксиз ривожланишини таъминлашга, ижрочилик самарадорлигини баҳолаш мезонлари яратишга эришилган.