Юсупова Умида Иномовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўзбек романларининг немисча таржималарида бадиий тасвир воситаларининг ифодаланиши (Ингеборг Балдауф таржималари мисолида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil 69.07.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Илмий раҳбар: Тоджиходжаев Мусо Муйдинбоевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Зиёдбек Мансурович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Байманов Хабибулла Абдуллаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),  доцент. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек замонавий романларида қўлланган бадиийликни ифодаловчи воситаларининг немис тилига таржималарида ифодаланиш қонуниятларини лингвопоетик ва лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий-таҳлилий жиҳатдан аниқлаш, функсионал, семантик-прагматик ҳамда контекстуал таҳлил асосида ўрганиш, таржима жараёнида юзага келадиган семантик ва стилистик трансформацияларни аниқлаш ҳамда уларни компенсация қилиш механизмларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Учқун Назаровнинг “Чаён йили” ва Шукруллонинг “Кафансиз кўмилганлар” романлари ҳамда уларнинг Ингеборг Балдауф томонидан амалга оширилган немисча таржималарида бадиий тасвир воситаларининг лингвопоетик ва лингвокултурологик трансформациялари илк бор комплекс қиёсий аснода баҳоланиб, ўзбек ва немис тиллари ўртасидаги семантик-стилистик ҳамда миллий-маданий эквивалентликнинг образлилик ва экспрессивликни сақлашга оид, лингвопоетик эквивалентликнинг бадиий-эстетик функсияни қайта яратишга оид,  миллий-маданий муқбилликнинг эса  миллий-маданий мазмун ва реалияларни таржимда қайта яртаиш  каби ўзига хос жиҳатлари аниқланган;
      бадиийликни ифодаловчи воситаларнинг (антитеза, метафора, рамз, аллегория каби ) таржималарда қайта яратилиши тизимли трансформация жараёни сифатида асосланиб, уларнинг семантик адекватлиги ва стилистик ўзгаришлари ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи шунингдек  уларнинг таржимада қайта яратилиш қонуниятлари жумладан, семантик-стилистик мувофиқлик ҳамда миллий-маданий мослашиш қонуниятлари очиб берилган; 
лингвокултурологик бирликларнинг (миллий реалиялар, фразеологизмлар, эвфемизм ва дисфемизмлар) таржимада берилиши бўйича функсионал-прагматик мезонларга асосланган тасниф ишлаб чиқилиб, уларнинг таржимада миллий колоритни сақлаш ва коннотатив мазмунни қайта ифодалашга  таъсири  жиҳатдан асосланган;  
бадиий таржима жараёни лингвистик ва маданий омиллар уйғунлигида кечувчи кўп босқичли тизим сифатида консептуаллаштирилиб, ўзбек ва немис тиллари ўртасидаги тафовутларнинг ушбу жараёнга таъсир механизми, лингвостилистик трансформасия ва лингвокултрологик мослашув каби  механизмлар орқали очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек романларининг немисча таржималарида бадиий тасвир воситаларининг ифодаланиши (Ингеборг Балдауф таржималари мисолида)” мавзусидаги тадқиқот жарайонида олинган илмий натижалар асосида:
Учқун Назаровнинг “Чаён йили” ва Шукруллонинг “Кафансиз кўмилганлар” романлари ҳамда уларнинг Ингеборг Балдауф томонидан амалга оширилган немисча таржималарида бадиий тасвир воситаларининг лингвопоетик ва лингвокултурологик трансформациялари илк бор комплекс қиёсий аснода баҳоланиб, ўзбек ва немис тиллари ўртасидаги семантик-стилистик ҳамда миллий-маданий эквивалентликнинг образлилик ва экспрессивликни сақлашга оид, лингвопоетик эквивалентликнинг бадиий-эстетик функсияни қайта яратишга оид,  миллий-маданий муқбилликнинг эса  миллий-маданий мазмун ва реалияларни таржимда қайта яртаиш  каби ўзига хос жиҳатлари аниқланганлиги ҳамда бадиийликни ифодаловчи воситаларнинг (антитеза, метафора, рамз, аллегория каби ) таржималарда қайта яратилиши тизимли трансформация жараёни сифатида асосланиб, уларнинг семантик адекватлиги ва стилистик ўзгаришлари ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи шунингдек  уларнинг таржимада қайта яратилиш қонуниятлари жумладан, семантик-стилистик мувофиқлик ҳамда миллий-маданий мослашиш қонуниятлари очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги адабий тўгараклар фаолиятида, Адиблар хиёбонида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабидаги ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларида ҳамда “Маърифат улашиб” номли адабий учрашувларда фойдаланилган. Натижада мазкур илмий хулосалардан адабий тўгараклар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларида бадиий тасвир воситаларининг таржимада қайта яратилиши, лингвопоетик эквивалентлик ҳамда миллий-маданий муқобиллик масалаларини ёритишда фойдаланилган (Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 9-сентябрдаги 01-03/392-сон маълумотномаси). Натижада, адабий тўгараклар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларида бадиий тасвир воситаларининг таржимада қайта яратилиши, лингвопоетик эквивалентлик ҳамда миллий-маданий муқобиллик масалаларини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан ёритишда, иштирокчиларнинг бадиий таржима, таржимашунослик ва лингвокултурология соҳаларидаги билимларини бойитишда фойдаланиш имконияти яратилган;
лингвокултурологик бирликларнинг (миллий реалиялар, фразеологизмлар, эвфемизм ва дисфемизмлар) таржимада берилиши бўйича функсионал-прагматик мезонларга асосланган тасниф ишлаб чиқилиб, уларнинг таржимада миллий колоритни сақлаш ва коннотатив мазмунни қайта ифодалашга  таъсири  жиҳатдан асосланганлигига оид илмий хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда амалга оширилган Л-402104209-сонли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 30-январдаги 04/1-515-сон маълумотномаси). Натижада лингвокултурологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари ва коннотатив мазмунини аниқлаш ҳамда уларни автоматик қайта ишлашда ҳисобга олиш имкониятлари кенгайтирилди, бу эса ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализаторини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бадиий таржима жараёни лингвистик ва маданий омиллар уйғунлигида кечувчи кўп босқичли тизим сифатида консептуаллаштирилиб, ўзбек ва немис тиллари ўртасидаги тафовутларнинг ушбу жараёнга таъсир механизми, лингвостилистик трансформасия ва лингвокултрологик мослашув каби  механизмлар орқали очиб берилганлиги  каби тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган назарий хулосалар ва таҳлилий ёндашувлардан Наманган телерадиокомпаниясининг “Гулдаста” дастурининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 12-сентябрдаги 02-4/206-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ссенарийси доирасида бадиий таржиманинг лингвистик ва лингвокултурологик хусусиятларини тизимли ёритиш, ўзбек ва немис тиллари ўртасидаги структуравий, семантик ҳамда миллий-маданий тафовутларнинг таржима жараёнига таъсирини илмий асосда таҳлил қилиш, шунингдек, таржима жараёнида қўлланиладиган лингвостилистик трансформациялар ва лингвокултурологик мослаштириш стратегияларининг самарадорлигини асослаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish