Нарзиева Саодат Дилмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самандар Воҳидовнинг арузда битилган шеърлари поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек мумтоз адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.3.PhD/Fil3754.
Илмий раҳбар: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08.
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин Пиримович, филология фанлари доктори, профессор; Хуррамова Зебинисо Сафарбоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самандар Воҳидовнинг арузда битилган шеърларининг поетик тизимини илмий-назарий таҳлил қилиш, ритмик-структурал хусусиятларини аниқлаш, адабий анъана ва замонавий адабиётшунослик нуқтайи назаридан шоирнинг поетик маҳоратини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самандар Воҳидов арузий лирикасининг шаклланиш ва такомиллашиш босқичлари мумтоз адабиёт анъаналари билан узвий боғлиқлиги қиёсий-тарихий таҳлил асосида аниқланиб, шоир индивидуал услуби ғазал ва тахмис жанрлардаги изчил ижодий изланишлари жараёнида таҳлил этилиб, шоир бадиий тафаккур эволюцияси илмий жиҳатдан асосланган; шоир арузий меросининг жанрий тизими илк бор комплекс тавсифланиб, ғазал, мухаммас, маснавий, қасида ва қитъа жанрларининг поетик-структурал хусусиятлари, уларнинг мумтоз адабий анъаналар билан ўзаро типологик алоқалари ҳамда Самандар Воҳидов поетик тафаккуридаги функсионал-эстетик ўрни назарий жиҳатдан ёритилган; Самандар Воҳидов ғазаллари ва тахмисларининг поетик тизими вазн, қофия, радиф ҳамда бадиий тасвир воситаларининг ўзаро функсионал уйғунлиги нуқтайи назаридан тадқиқ этилиб, ушбу поетик компонентларнинг шоир индивидуал услубини шакллантиришдаги роли, уларнинг мумтоз шеърият анъаналари билан диалектик боғлиқлиги ва бадиий-эстетик имкониятлари илмий жиҳатдан асосланган;
шоирнинг Алишер Навоий, Ҳусайний, Бобур, Ҳайрат ва Жамол Камол ғазалларига боғлаган тахмислари ҳамда арузий асарлари қиёсий-типологик ва герменевтик ёндашувлар асосида таҳлил қилиниб, классик поетик анъаналарни ижодий давом эттириш тамойиллари, вазний, лексик-семантик ва услубий трансформация механизмлари, аруз ва бармоқ шеърий тизимларининг ўзаро таъсири натижасида замонавий ўзбек аруз поетикасида юзага келган жанрий-поетик модификациялар илк бор яхлит илмий консепсия сифатида далилланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиши. Самандар Воҳидов арузда битилган шеърлари поетикаси масаласини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги ёʻналишларда жорийланган:
Самандар Воҳидовда аруз вазнига бўлган майл қадриятларга таяниш, мумтоз адабиётдан илҳомланиш, ғазални мухаммас билан таржима қилиш, тазмин асарлар яратиш каби омиллар таъсирида шаклланганлиги аниқланиб, шоирнинг арузий лирикаси ғазал, мухаммас, маснавий, қасида ва қитъа каби жанрлардан иборатлиги исботланган ўринлардан 2017/2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” номли фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий савиясини оширишга хизмат қилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти 2025-йил 2-июлдаги 369/2-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Самандар Воҳидовда аруз вазнида ижод қилиш майлининг шаклланишига оид фикр-мулоҳазалар билан бойитилган; Ижодкорнинг арузий асарлари рамал, ҳазаж ва ражаз баҳрларига мансуб эканлиги “Совуб боргай”, “Бу тонгларни”, “Аҳли ишқ”, “Футувват хомаси қўлда”, “Қайтмагай”, “Муҳаббат чашмаси”, “Саҳарлар уйқу ўчганда” каби асарлари орқали исботланиб, уларда ёпиқ истиора, зулқофиятайн, мушаббиҳ, ташбеҳи жам, муболаға, ийҳом, такрир, таносуб, талмеҳ каби бадиий тасвир воситаларидан унумли фойдаланганлигига оид маълумотлардан адабий қимматига оид материаллардан 2023/2024-йилларда амалга оширилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 21-апрелдаги 01/4- 1541-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган; Самандар Воҳидов томонидан Алишер Навоийнинг ҳамд, ошиқона ва орифона ғазалларига боғланган тахмисларда вазний, лексик-семантик, услубий жиҳатдан мувофиқлик, Ҳусайний, Бобур, Ҳайрат ва Жамол Камол ғазалларига боғланган тахмисларда ҳасби ҳол талқинининг етакчи эканлиги ҳақидаги маълумотлардан 2024-йилда бажарилган АЛ-662204396 рақамли “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат университети 2025-йил 25-апрелдаги 2698-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Бухоро адабий муҳити ижодкори Самандар Воҳидовнинг тазмин мухаммаслари ва уларнинг етакчи поетик жиҳатларига доир янги маълумотлар билан бойитилган;
Шоирнинг индивидуал услубига хос жанрлар модификацияси, бармоқ ва аруз шеър системасидаги уйғунлик “Мўжизам” қасидаси, “Сен бугун ҳолимга кулдинг…”, “Орзум Зуҳросига” каби маснавийлари, “Не бўлди сенга, эй инсон…”, “Ўзингни қийнама” сингари қитъаларининг ғазал жанри билан синтезлашувида намоён бўлиши исботланган материаллардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Шеърият ва адабий танқид кенгашлари ҳисоботи йиғилишларида, шунингдек, Самарқанд вилоят бўлими қошида фаолият юритаётган “Садоқат” тўгараги фаолиятида ва адабий кечаларда, ижодкор ёшлар билан учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 2015-йил 10-апрелдаги 01-03/154-сонли маълумотномаси). Натижада иштирокчилар мумтоз поетикага оид илмий-назарий маълумотлар билан таништирилган; Самандар Воҳидов арузий шеърларининг ўзига хос оҳангли, нафис, нозик, образли тафаккурга бойлиги, ижодкор яратган мухаммасларининг бошқа лирик жанрлар билан ўхшаш ва фарқли томонлари, шоирнинг форс-тожик тилидан ғазални ғазал билан таржима қилиш маҳоратига оид материаллардан 2025-йил 11-апрел куни “Самарқанд” радиоканалида эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиоканали 2025-йил 18-апрелдаги 01-07/154-сон маълумотномаси).Натижада радиоешиттиришнинг илмий-оммавий аҳамияти ошган.