Саидова Азиза Очил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соянинг интродуксия қилинган нав намуналари асосидаги дурагайларидан селексион ашёлар яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Qx1672
Илмий раҳбар: Холмуродова Гўзал Рўзиевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.09.01.
Расмий оппонентлар: Орипов Шерали Холбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим; Мўминов Абдували Акбаралиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соянинг интродуксия қилинган нав намуналари асосида олинган дурагайларидан танлаш ва баҳолаш орқали мажмуи қимматли хўжалик белгилари юқори бўлган селексион ашёлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк маротаба сояни интродуксия қилинган Жанубий Корея, Қозоғистон, Сербия ва Россия селекциясига мансуб нав намуналари асосидаги дурагайлар ҳамда маҳаллий навлар фенологик ва биометрик кўрсаткичлари бўйича баҳоланган;
сояни интродуксия қилинган нав намуналари асосида олинган дурагайлар ҳамда маҳаллий навларда ҳосилдорлик кўрсаткичлари аниқланган;
жуфт ва бекросс дурагайлар таркибидаги оқсил ва мой миқдорини аниқланган ва қиёсий таҳлил қилинган; 
жуфт ва бекросс дурагайларнинг қимматли хўжалик белгилари орасидаги коррелятив боғлиқликларни таҳлил қилинган;
ўрганилаётган дурагайлар орасидан ҳосилдор, оқсил ва мой миқдори юқори бўлган О-3, О-4, О-7, О-8 оилалар ажратиб олинган ва улар тизма даражасига етказилган; 
юқори селексион қийматга эга бўлган ашёларда хўжалик белгиларининг шаклланиши таҳлил қилинган ва самарали танловлар натижасида соянинг барқарор генотипли Т-1, Т-2,Т-3,Т-4 тизмалари яратилган;
яратилган Т-1-[Ф4 Мадина х Ч30(-969)] тизмасининг ирсий жиҳатдан барқарор оригинал уруғлари тайёрланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соянинг интродуксия қилинган Жанубий Корея, Қозоғистон, Сербия ва Краснодар нав намуналарига оид шакллар ҳамда маҳаллий навлар асосида олинган дурагайларидан асосида ҳосилдорлиги, оқсил миқдори юқори ҳамда танлаш ва баҳолаш орқали мажмуи қимматли хўжалик белгилари юқори бўлган селексион ашёлар янги тизмаларини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
қимматли хўжалик белгилари юқори бўлган Т-1, Т-2, Т-3 ва Т-4 тизмалари Шоличилик илмий тадқиқот институтининг генбанк фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026 йил 6-майдаги №05/04-04-413-сон маълумотномаси). Натижада, соя селекциясида янги генотипларни жорий этиш орқали генетик базани кенгайтириш, генетик-селексион изланишларда фойдаланишда янги донорлар яратиш учун тадқиқотларда кенг миқёсда фойдаланиш имкони яратилган. Яратилган янги Т-1, Т-2,Т-3 ва Т-4 тизмалари 2023-2025 йилларда Шоличилик ИТИ да 2,0 гектар майдонда экилиб, тажриба далаларида синовдан ўтказилди. Ушбу тизмаларининг ҳосилдорлиги 34,0-35,0 с/га, тезпишарлиги 95-113 кунгача, оқсил миқдори 41,0-41,5 %, мой миқдори 21,0-21,5 %ни  ташкил этди;
соянинг интродуксия қилинган Жанубий Корея, Қозоғистон, Сербия ва Краснодар нав намуналари асосида яратилган дурагайлари Т-1, Т-2, Т-3 ва Т-4 тизмалари яратилган. Ушбу тизмалар 2024-2025 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Фароиз” фермер хўжалигида 1,5 га майдонда экилган, тажриба далаларида синовдан ўтказилган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги №05/04-04-413-сон маълумотномаси). Натижада, соянинг яратилган Т-1, Т-2 тизмаларининг ҳосилдорлиги 35,0-35,5 с/га, тезпишарлиги 95-97 кун, соянинг Т-3, Т-4 тизмаларининг ҳосилдорлиги 34,0-34,5 с/га, тезпишарлиги 93-113 кунни ташкил этган. Ушбу тизмаларнинг пастки дуккак жойлашуви-13,5-14 см, механизацияга мослиги, дуккаклари чатнаб кетмаслиги аниқланиб, генетик-селексион изланишларда фойдаланишда янги донорлар яратиш учун тадқиқотларда кенг миқёсда фойдаланиш имконини берган;
соянинг қимматли хўжалик белгилари юқори бўлган Т-1, Т-2, Т-3 ва Т-4 тизмалари 2023-2025 йилларда Шоличилик ИТИ да ҳамда 2024-2025 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Фароиз” фермер хўжалигида синовдан ўтказилиб, уруғи кўпайтиришга тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026 йил 6-майдаги №05/04-04-413-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу  тизмалардан юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилиб, уруғ кўпайтирилиши йўлга қўйилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish