Норматов Абдували Убайдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уруғлик шолининг сифат кўрсаткичларига азотли озиқлантиришнинг таъсири (Тошкент вилояти мисолида)”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Qx1606
Илмий раҳбар: Қодиров Бахтиёр Гулмуҳаммадович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шоличилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.09.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Маматқул Абдураҳмонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим; Ўрозов Бахриддин Омонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг ўтлоқи ботқоқ тупроқлари шароитида шолининг Искандар ва Лазурний навларини уруғлик сифат кўрсаткичларига азотли ўғитлар меъёрлари ва озиқлантириш даврларида асосий қимматли хўжалик белгиларининг таҳлиллари асосида энг мақбул вариантларни ишлаб чиқаришга тавсия этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шолини навини Искандар навини азотли минерал ўғитлар Н90, Н120, Н150, Н180 кг/га ҳамда фосфор ва калий П120, К120 кг/га ва Лазурний навини Н120, Н150, Н180, Н210 кг/га ҳамда фосфор ва калий П150, К150 кг/га меъёрларда ҳамда 2, 3, 4 марта озиқлантирилганда 2022-2024 йиллар бўйича Искандар навини Н150 П120 К120 ва Н180 П120 К120 ва Лазурний навини Н180 П150 К150 ва Н210 П150 К150 вариантларда бошқа ўрганилган вариантларга нисбатан юқорилиги аниқланган.
Тошкент вилояти ўтлоқи ботқоқ тупроқлар шароитида шолини  Искандар  ва Лазурний навларини вегетация даврида 2, 3 ва 4 марта озиқлантирилганда ва азотли ўғитларни турли меъёрларда берилганда тозаланган уруғ сифати билан барг сатҳи кучсиз салбий, вегетация даври билан кучсиз салбий ва ижобий ҳамда униб чиқиши ва ҳосилдорлигига ижобий таъсир этиши исботланган.
шолининг Искандар навини 2022-2024 йилларда турли азотли ўғитлар меъёри ва озиқлантириш 2, 3 ва 4 марта берилганда 3 марта озиқлантирилганда Н120 П120 К120  (ст), Н150 П120 К120 ва Н180 П120 К120 вариантларда рентабеллик 71,5-84,8% ҳамда 4 марта озиқлантирилганда Н150 П120 К120 ва Н180 П120 К120 вариантларда рентабеллик 72,2-76,1 % ни ташкил этиб бошқа вариантларга нисбатан иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган.
ишлаб чиқариш майдонларида Искандар навини 2023-2024 йилларда турли азотли ўғитлар меъёри ва озиқлантириш 2, 3 ва 4 марта берилганда Н150 П120 К120 ва Н180 П120 К120 вариантларда ҳамда Лазурний навини Н180 П150 К150 ва Н210 П150 К150 вариантларда умумий ҳосилдорлиги бошқа вариантларга нисбатан 12,0-18,0 с/га юқори ҳосил олишга эришилиб, ушбу навлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш мақсадида Тошкент вилояти тупроқ-иқлим  шароити учун тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилояти шароитида шоли навлари уруғликларини етиштиришга ҳамда унинг сифат кўрсаткичларига азотли озиқлантириш тартиби ва меъёрлари таъсири бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
Изланувчи томонида олиб борилган илмий изланишлар натижалари 2023-2024 йилларда Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги “Янгийўл гуруч таъминот” МЧЖ да 139,0 га, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Шоличилик илмий-тадқиқот институти тажриба майдонларида 50,0 га, Хоразм вилояти Янгибозор тумани “Хоразм фахри” фермер хўжалигида 41,0 га, “Боғолон нурли диёр” фермер хўжалигида 31,0 га, “Барака - болтимор” фермер хўжалигида 10,0 га, жами 271 гектар майдонда шолининг “Искандар” ҳамда “Лазурний” навларини уруғлик сифат кўрсаткичларига азотли ўғитларнинг таъсири бўйича жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирли қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 25-февралдаги 05/05-03-117-сонли маълумотномаси). Натижада  Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги “Янгийўл гуруч таъминот” МЧЖ да Искандар навида ҳосилдорлик 73,8 с/га, Лазурний навида 70,9 с/га, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Шоличилик илмий-тадқиқот институти тажриба майдонларида Искандар навида 73,9 с/га, Лазурний навида 72,3 с/га, Хоразм вилояти Янгибозор тумани “Хоразм фахри” фермер хўжалигида Искандар навида 72,9 с/га, “Барака - болтимор” фермер хўжалигида 72,9 с/га, “Боғолон нурли диёр” фермер хўжалигида Лазурний навида 71,1 с/га ҳосил олинган. Яъни, Республика бўйича Искандар навида ўртача ҳосилдорлик гектарига 73,4 сентнерни, Лазурний навида эса 71,4 сентнерни ҳосил олишга эришилган. 
Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги “Янгийўл гуруч таъминот” МЧЖ да шолининг “Искандар” навида ишлаб чиқариш тажрибаларида гектаридан 24126 минг сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 79,8 % ни, “Лазурний” навида 33187 минг сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 79,8 % ни, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Шоличилик илмий-тадқиқот институти тажриба майдонларида шолининг «Искандар» навидан гектаридан гектаридан 24199 минг сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 80,0% ни,“Лазурний” навидан гектаридан 34587 минг сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 94,9% ни, Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги “Хоразм фахри” фермер хўжалиги майдонларида шолининг “Искандар” навини ишлаб чиқариш тажрибаларида гектаридан 23444 минг сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 77,5% ни, “Боғолон нурли диёр” фермер хўжалигида “Лазурний” навида гектаридан 33334 минг сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 91,4 % ни, “Барака-болтимор” фермер хўжалиги “Искандар” навидан 23462 минг сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 77,6 % даражасига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish