Бурибаева Гулчехра Наркузиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта толали ғўзада Ўзбекистон–Хитойнинг тезпишар, ҳосилдор, тола чиқими юқори ҳамда шўрланишга бардошли селексион ашёларини яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Qx1676
Илмий раҳбар: Холмуродова Гўзал Рўзиевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университетида институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.09.01.
Расмий оппонентлар: Қаршиева Умида Шукуровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шарипов Шуҳрат Тўлқинович, қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва Хитойда яратилган ўрта толали ғўза навлари ва селексион тизмалар асосида тезпишар, ҳосилдор ва шўрланишга бардошли селексион ашёлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ғўза навлари селекциясида тажриба майдонларининг ҳолатини географик ахборот тизимлари (ГАТ) орқали масофадан аниқлаб, селексион жараёнлар амалга оширилган ҳамда ГАТнинг қўлланилиши ҳосилдорликни ошириш ва хўжаликлардаги ресурсларни тежаш имкониятини яратган;
ўрта толали ғўзада Ўзбекистон–Хитой навлари асосида тезпишар, ҳосилдор, тола чиқими юқори ҳамда шўрланишга бардошли Т-3077, Т-3078, Т-3079 тизмалари ҳамда ХТ-606, ХТ-651, ХТ-653, ХТ-652, Зенҳен-1402, ХЛЗ-52, ХЛЗ-87 нав намуналарининг маълумотлар базаси яратилди;
илк бор ўрта толали ғўзанинг Ўзбекистон навлари ва тизмалари Хитойдан келтирилган нав намуналар билан қимматли хўжалик белгилари бўйича қиёсий ўрганилиб, уларнинг мосланувчанлиги бўйича баҳоланган;
илк маротаба Ўзбекистон навлари ва тизмалари, Хитой нав намуналарининг қиёсий таҳлили асосида тезпишар, юқори ҳосилдор, тола чиқими юқори, тола сифат кўрсаткичлари ИВ тип тола типига жавоб берадиган ва шўрланиш бардошлилиги аниқланган;
илк бор Ўзбекистон навлари ва Т-3077-{О-3398-[Ф1(Жарқўрғон× (Ф1Султон×Гулистон)]},Т-3078-{О-3406-[Ф1(Жарқўрғон×(Ф1Тошкент-6× Бухоро-6))]},Т-3079-{О-3411-[Ф1(Жарқўрғон×(Ф1Жарқўрғон×Гулистон))]} тизмалари ҳамда Хитойнинг ХТ-606, ХТ-651, ХТ-653, ХТ-652, Зенҳен-1402, ХЛЗ-52, ХЛЗ-87 нав намуналари орасидан мажмуи қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган селексион ашёлар ажратиб олинган;
янги яратилган истиқболли Т-3077, Т-3078, Т-3079, ХТ-653, ХЛЗ-52, ХТ-651 тизмалари кичик нав синови кўчатзорида ва Т-3079 тизмаси катта нав синови кўчатзорида синалиб, юқори ҳосилдорлик ва барқарорлик кўрсаткичлари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта толали ғўзада Ўзбекистон-Хитойнинг ҳосилдор, тезпишар, сув танқислиги ва шўрланишга бардошли селексион ашёларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Ўзбекистон-Хитойнинг яратилган истиқболли ғўза тизмалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Нав синаш маркази ва ПСУЕАИТИнинг Сирдарё станцияси тажриба майдонларида кичик ва катта нав синови кўчатзорларида синаб кўрилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2026 йил 6-майдаги №05/04-04-412-сон маълумотномаси). Натижада, бир қатор тизмалар юқори ҳосилдорлик, тезпишарлик ва шўрланишга чидамлилиги билан ажралиб чиққан. Улардан айримлари давлат нав синовига тавсия этилди ва ишлаб чиқариш шароитида синовдан ўтказиш учун уруғчилик хўжаликларига жўнатилган.
Ушбу Т-3077, Т-3078, Т-3079 тизмалари ХТ-606, ХТ-651, ХТ-653, ХТ-652, Зенҳен-1402, ХЛЗ-52, ХЛЗ-87 нав намуналари ғўза селекцияси ва уруғчиликка жорий этилган ҳамда юқори ҳосилдор, стрессга бардошли навлар яратишнинг илмий-амалий асосини шакллантирган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2026 йил 6-майдаги №05/04-04-412-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза генофондини қимматли хўжалик белгиларнинг ижобий мажмуасига эга ҳосилдорлиги юқори бўлган селексион ашёлар билан бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish