Амирқулова Нигора Бахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индигоферанинг (Индигофера тинcториа Л.) мақбул экиш муддати ҳамда суғориш тартибини ишлаб чиқиш (Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Qx1539
Илмий раҳбар: Ёдгоров Нормумин Ғуломович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Норқулов Усмон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ёқубов Ғайрат Қувондиқович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хоʻжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида индигоферанинг мақбул экиш муддатлари ҳамда экиш муддатларига боғлиқ ҳолда суғориш тартибини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида индигоферанинг турли экиш муддатлари (01-05.04; 10-15.04; 20-25.04) ўрганилиб мақбул муддати аниқланган, суғориш тартиби (суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60%), суғоришлар сони, (1-2-2 тизимда) муддати ва меъёрлари ишлаб чиқилган;
индигоферани парваришлашда ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тупроқ намлигида суғориш, бунда ўсимлик 5 марта, 1-2-2 тизимда суғорилганлиги, суғориш ишлари ўсимликни шоналаш даврида 1 марта 650,0-670,0 м3/га меъёрда, гуллаш-ҳосил тўплаш фазасида 800,0-815,0 м3/га меъёрда 2 марта, пишиш фазасида эса 610,0-650,0 м3/га меъёрда 2 марта суғорилиб, мавсумий суғориш меъёри 3512,1-3545,0 м3/га бўлиши мақбуллиги илмий асосланган;
экиш муддати 10-15.04 бўлганда ўсимликни барг ва поялар массаси энг юқори натижани кўрсатиб, суғориш тартибини ЧДНСга нисбатан 70-70-60% бўлиши суғориш тартиби 60-70-60% га нисбатан ўсимлик бўйини ўртача 10,6-10,9 см.га, ён шохлар сонини эса 0,9-1,2 донага, барг ва поя ҳўл массаси 26,3-32,2 кг/ўс, қуруқ массасини 8,8-11,2 г/ўсгача оғир бўлишини таъминлаган;
индигоферани мақбул экиш муддати 10-15.04 эканлиги аниқланиб, унга боғлиқ ҳолда ЧДНСга нисбатан 70-70-60% мақбул суғориш тартибида индигоферадан энг юқори 53,0-53,3 с/га барг ва поя ҳосили олиниб, бошқа экиш муддатлари ва суғориш тартибларига нисбатан 3,2-3,5 с/га миқдорида қўшимча барг ва поя ҳосили олинганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида индигоферанинг мақбул экиш муддати ва шу билан боғлиқ мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлардан олинган натижаларни илмий асослаш мақсадида:
индигоферанинг (Индигофера тинcториа Л.) мақбул экиш муддати ҳамда суғориш тартиблари бўйича “Қашқадарё вилояти шароитида индигоферадан мўл ва сифатли ҳосил олишда мақбул экиш муддати ва суғориш тартиблари” мавзусида тавсия ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 25 февралдаги 05/04-04-232-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликлари ва кластер корхоналар учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
индигофера кўчатларнинг амал даври охиридаги энг юқори сақланувчанлиги экиш муддати 10-15.04 ва суғориш тартиби ЧДНСга нисбатан 70-70-60% бўлган вариантда кузатилиб, бунда кўчат қалинлиги гектарига ўртача 205,3 минг тупни ташкил этган. Бу кўрсаткич 60-70-60% суғориш тартибидаги вариантга нисбатан 6,1 минг, 01-05.04 экиш муддатида 70-70-60% ва 60-70-60% суғориш тартибига нисбатан мос равишда 8,6 ва 12,2 минг туп/га юқори эканлиги аниқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 25 февралдаги 05/04-04-232-сон маълумотномаси);
индигофера 10-15.04 муддатида экилиб, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% бўлган парваришлаш агротехникаси Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Оқробот” ҳудудидаги “Хумоюн Уктамович” (6,5 га), “Диёр Сардорович” (8 га) ва “Феруз Жўра ўғли” (4 га) фермер хўжаликларида жами 18,5 га майдонда жорий этилди (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, 2026 йил 25 феврал, 05/04-04-232-сон). Натижада, мазкур муддатда экиш ва суғориш тартиби барг ва поядан 66,5 с/га қўшимча ҳосил бериб, соф фойда 3 304 600 сўм/га ва рентабеллик 47,1% ни ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish