Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Ганжабой Сапаевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Плазма ҳолатидаги, органик ва кластерли муҳитларнинг ночизиқли оптик хусусиятлари», 01.04.11 – лазер физикаси (физика-математика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: катта илмий ходим-изланувчи (Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг 2013 йил 7 февралдаги 17-Ш(Д) буйруқдан кўчирма).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/B2015.1.FM200.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион плазма ва лазер технологиялари институти ва Самарқанд давлат университети ҳузуридаги 16.07.2013.FM/T.12.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчи: Ганеев Рашид Аширович, физика-математика фанлари доктори.

Расмий оппонентлар:З.Т.Азаматов, физика-математика фанлари доктори; Д.Б.Юсупов, физика-математика фанлари доктори; Н.Н.Низамов, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: плазма ҳолатидаги органик ва кластерли муҳитларнинг ночизиқли оптик параметрларини аниқлаш.

   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ташқаридан киритилувчи инерт газларнинг турли босимлари остида металлар лазер абляцияси жараёнида металл кластерлари шаклланиши ўрганилган ва нанозарралар шаклланиши мумкин бўлган турли газлар босимларининг чегаравий қийматлари топилган;

лазер абляция жараёнида металл нанозарралари шаклланиши жараёнларининг лазер импульслари интенсивликлари ва давомийликларига боғлиқлиги аниқланган. Ўлчамлари 20 ва 60 нм бўлган кумуш ва мис нанозарраларидан ташкил топган наноматериаллар олинган;

тўлқин узунлиги 1064 ва 532 нм ва давомийлиги 50 пс бўлган импульслар интенсивликларининг
 I = 9´109÷1,7´1010 Вт·см-2 соҳаларида Pd, Ru, Au и Mn нанозарралари суспензияларининг ночизиқли рефракция ва ночизиқли ютилиш коэффициентлари аниқланган. Олтин нанозарралари эритмаларида Nd:YAG лазери иккинчи гармоникаси (тўлқин узунлиги λ2w=532 нм) частотасининг юзавий плазмон резонанс частотаси (тўлқин узунлиги λр~ 530 нм) билан мос келиши ночизиқли ютилиш коэффициенти ортишига олиб келиши аниқланган;

С60 толуолдаги эритмасида қувватли лазер импульсларининг оптик чекланиши асосида сенсорлар учун ҳимояловчи қурилмалар яратиш имкониятлари очиб берилган. Лазер нурланиши интенсивлиги ортиши билан глицеринда иккифотонли ютилиш ва тўйиниш ютилишга асосланган ночизиқли ютилиш коэффициенти ишорасининг ўзгариш динамикаси кўрсатилган;

углерод асосли материаллар плазмаларида керр ночизиқлилиги ҳисобига 7-чи гармоника самарадорлигининг 5-чи гармоника самарадорлигига нисбатан ортиши аниқланган;

альюминий нишонлари юзаларини қайта ишлаш асосида лазер нур-ланиши юқори гармоникаларининг квазисинхрон генерациялари учун даврий лазер плазмалари ҳосил қилиш методикаси ишлаб чиқилган. Даври 0,15 мм дан 0,5 мм гача ўзгарувчи даврий структуравий плазмалар олиш имкониятлари кўрсатилган. Текис плазмаларга нисбатан даври 0,15 мм бўлган структуравий плазмада учинчи гармоника генерацияси интенсивлигининг 8 маротаба ортиши аниқланган.

  IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: диссертацияда ривожлантирилган органик ва ноорганик моддаларнинг ночизиқли оптик параметрларини таҳлил қилиш самарадорлигини ўн марта оширувчи юзаларда кўп струяли плазмалар хосил қилиш усуллари Япониянинг Фан ривожига кўмаклашувчи жамияти томонидан рағбатлантирувчи «Турли материаллар ва техникаларнинг биотиббиётдаги ночизиқли оптик қўлланишлари» мавзусидаги илмий-тадқиқот лойиҳасини бажаришда қўлланилган (JSPS KAKENHI, №24760048 сонли гранти, Саитама тиббиёт университети қошидаги Илғор тиббиёт лазерлар ва офтальмология марказининг (Япония) 2015 йил 17 апрелдаги маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish