Бакаева Нилуфар Абдуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаруки Мураками асарларида “санъат” фреймининг ифодаланиши (муаллиф романларининг японча матнлари ва уларнинг русча таржималари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Fil3468.
Илмий раҳбар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Умурова Гузал Хотамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Халмурзаева Надира Ташмурзаевна, филология фанлари доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳаруки Мураками романларининг бадиий маконида “Санъат” фрейми моделининг репрезентация усулларини кўриб чиқиш, фреймнинг тузилмаси ва унинг слотларини аниқлаш ҳамда сўнгги асарларда “ёзувчи ва рассом” персонаж консептларининг мавжуд бўлиш мотивациясини аниқлаш, шунингдек персонаж консептларини тавсифлаш учун таржималарда “кокоро/синсин” консептларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фреймни когнитив адабиётшунослик нуқтаи назаридан ўрганиш зарурати асосланиб, бадиий асарни коммуникатив тизим сифатида тақдим этишнинг муаллиф эстетик қарашларини санъатга оид консептлар орқали аниқлаш, персонажларнинг руҳий-интеллектуал қиёфасини очиб бериш ҳамда такрорланувчи бадиий мотивларнинг матн яхлитлигини таъминлашдаги ролини белгилаш каби янги имкониятлари очиб берилиб, Ҳаруки Муракамининг индивидуал-муаллифлик когнитив макони тавсифланиб, унда “Санъат” фрейми ёзувчининг ижодий онгида муаллиф интенсиясини ифодаловчи муҳим когнитив воситаси эканлиги исботланган;
“санъат” фреймининг бадиий матнда репрезентацияланишнинг индивидуал-муаллифлик характери, персонажларнинг руҳий ҳолати ва ижодий фаолияти орқали воқеланиши ҳамда сюжет-композицион яхлитликни таъминлаши каби хусусиятлари аниқланиб, “адабиёт”, “мусиқа”, “тасвирий санъат” слотлари ҳамда “ёзувчи” ва “рассом” персонаж-консептларининг муаллиф касбий онгини ифодалашдаги функсионал роли асосланган;
Ҳаруки Мураками асарлари таржимонларининг адекват таржимага эришиш жараёнида дуч келадиган асосий “картина” (ниҳонга услубида) бадиий консептининг кўп қиррали ва кўп функсияли табиати асосланиб, унинг муаллифнинг япон менталитети ва миллий-маданий дунёқарашини ифодаловчи муҳим консептуал бирлик эканлиги исботланган;
Ҳаруки Мураками асарларида “Санъат” фреймининг тузилилиши ва унинг слотлари индивидуал-муаллифлик когнитив конструксиялари сифатида аниқланиб, “Санъат” фрейми моделининг барча таркибий элементларини мантиқий асослаш методикаси ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг япон маданиятига хос индивидуал-этник ва аксиологик аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий маконни моделлаштириш жараёнида фреймни таҳлил қилишнинг ишлаб чиқилган принциплари ва уни интерпретация қилиш усуллари, шунингдек фрейм модели элементларини таҳлил қилиш ва уларни бадиий матн маконида вербализация қилиш усулларининг тавсифи қуйидаги лойиҳаларга жорий этилган:
фреймни когнитив адабиётшунослик нуқтаи назаридан ўрганиш зарурати асосланиб, бадиий асарни коммуникатив тизим сифатида тақдим этишнинг муаллиф эстетик қарашларини санъатга оид консептлар орқали аниқлаш, персонажларнинг руҳий-интеллектуал қиёфасини очиб бериш ҳамда такрорланувчи бадиий мотивларнинг матн яхлитлигини таъминлашдаги ролини белгилаш каби янги имкониятлари очиб берилиб, Ҳаруки Муракамининг индивидуал-муаллифлик когнитив макони тавсифланиб, унда “Санъат” фрейми ёзувчининг ижодий онгида муаллиф интенсиясини ифодаловчи муҳим когнитив воситаси эканлиги исботланганлиги ҳақидаги тадқиқот натижалари WАГО Cо. ЛТД ташкилотида (Каwасаки, Жапан) япон тилини ўқитиш ва юридик ҳужжатларни таржима қилиш жараёнига илмий манба сифатида жорий этилган (WАГО Cо. ЛТДнинг 2026-йил 16-апрелдаги №15 маълумотномаси). Натижада, Натижада, мазкур тадқиқот натижаларидан япон тилини ўқитиш ҳамда юридик ҳужжатларни таржима қилиш жараёнларида илмий-методик манба сифатида фойдаланиш имконияти яратилган;
“санъат” фреймининг бадиий матнда репрезентацияланиш хусусиятлари аниқланиб, “адабиёт”, “мусиқа”, “тасвирий санъат” слотлари ҳамда “ёзувчи” ва “рассом” персонаж-консептларининг муаллиф касбий онгини ифодалашдаги функсионал роли асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2025–2026-йилларда амалга оширилган № КА171 “Эхчанге Программе Фор Интернатионал Мобилитй wитҳ Косзалин Университй оф Течнологй” халқаро амалий лойиҳаси доирасида қўлланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 21-апрелдаги №04/11-10550 маълумотномаси). Натижада, халқаро академик алмашинув жараёнида бадиий матнни когнитив-фрейм ёндашув асосида таҳлил қилиш, “Санъат” фрейми слотлари ва персонаж-консептларнинг муаллиф касбий онгини ифодалашдаги функсионал хусусиятларидан илмий-услубий манба сифатида фойдаланиш имконияти яратилган;
Ҳаруки Мураками асарлари таржимонларининг адекват таржимага эришиш жараёнида дуч келадиган асосий “картина” (ниҳонга услубида) бадиий консептининг кўп қиррали ва кўп функсияли табиати асосланиб, унинг муаллифнинг япон менталитети ва миллий-маданий дунёқарашини ифодаловчи муҳим консептуал бирлик эканлиги исботланганлиги ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган № АМ Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” (2020–2023) амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 16-апрелдаги №01-2020 маълумотномаси). Натижада, бадиий консептларнинг кўп функсияли табиати ва миллий-маданий мазмунини аниқлашга оид илмий ёндашувлардан таълимий корпус материалларини шакллантириш ва тавсифлаш жараёнида фойдаланиш имконияти яратилган;
Ҳаруки Мураками асарларида “Санъат” фреймининг тузилилиши ва унинг слотлари индивидуал-муаллифлик когнитив конструксиялари сифатида аниқланиб, “Санъат” фрейми моделининг барча таркибий элементларини мантиқий асослаш методикаси ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг япон маданиятига хос индивидуал-этник ва аксиологик аҳамияти очиб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2022–2024-йилларда амалга оширилган № ИЛ-402104209 “Ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш — ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси” инновацион грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 20-майдаги № 4/2483 маълумотномаси). Натижада, Натижада, “Санъат” фрейми моделининг таркибий элементларини мантиқий асослаш ва уларнинг индивидуал-этник ҳамда аксиологик хусусиятларини аниқлашга оид методик ёндашувлардан дастурий воситанинг лингвистик маълумотларини шакллантириш ва тавсифлаш жараёнида илмий-методик манба сифатида фойдаланиш имконияти яратилган.