Акиндиков Нурмахамбет Борантаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғарбий Европа мамлакатлари адабиёти поетикаси: замонавий талқин ва қиёсий таҳлил (мактаб дарсликлари материали асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1786.
Илмий раҳбар: Исмаилов Анвар Рустамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркинжон Раббимович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Бўриева Наргиза Қўчқоровна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғарбий Европа адабиётига хусусан, Антик ва дидактика асри, Эзоп, У. Шекспир, Ж. Свифт ва маърифатпарварлик даври ижодкорлари яратган бадиий матнлар поетикасининг замонавий ўзбекча талқинларини М.Гулханий, А.Фитрат асарлари билан поетик-структур, қиёсий-филологик ҳамда тарихий-ретроспектив планда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хорижий адабиёт намуналари поетикасининг мактаб дарсликларидаги илмий ва методик талқинига доир ўқувчиларнинг ёши ва идрок даражасига мувофиқлик, таълимий-тарбиявий аҳамиятлилик каби педагогик ҳамда асарнинг жанрий-поетик ўзига хослигини сақлаш, сюжет-композицион яхлитлигини ҳисобга олиш, образлар тизими ва бадиий-услубий воситаларини асарнинг ғоявий мазмуни билан узвий боғлиқликда талқин этиш каби бадиий-эстетик мезонлар аниқлаштирилган;
мустақиллик даврида Ғарбий Европа адабиёти намуналарининг ўзбек адабиётшунослигидаги талқини ҳамда Эзоп ва Гулханий асарларининг мактаб дарсликларидаги қиёсий-типологик муштараклик ва фарқлари асосидаги поетик хусусиятлари далилланган;
Жонатан Свифт асарлари мисолида мактаб адабиётшунослигида маърифатпарварлик ғояларининг бадиий матн поетикаси орқали ифодаланиш ва талқин этилиш хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланиб, уларнинг методик ёндашувдаги матнни контекстуал таҳлил қилиш, маърифатпарварлик ғояларини бадиий воситалар орқали очиб бериш ҳамда ўқувчиларнинг танқидий ва мустақил фикрлашини ривожлантиришга йўналтирилган ўзига хос жиҳатлари очиб берилган;
У. Шекспирнинг “Ҳамлет” ва А. Фитратнинг “Абулфайзхон” трагедиялари мисолида мактаб дарсликларида драматик асарлар талқини ҳамда адабиётшуносликдаги қиёсий-типологик ёндашувнинг тарихий-бадиий контекст, драматик конфликт, образлар тизими ва сюжет-композицион қурилмани уйғун таҳлил қилиш имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ўрта мактаблари тизимида ўқитилаётган Ғарбий Европа халқлари адабиёти намуналарини қиёсий филологик ва поетик-структур жиҳатдан ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
хорижий адабиёт намуналари поетикаси талқинининг мактаб дарсликларидаги илмий-филологик ўзига хосликларини миллий-тарихий ва хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда амалга оширилган қиёсий таҳлиллардан; Мустақиллик даврида Ғарбий Европа адабиёти намуналарининг ўзбек адабиётшунослигининг филологик талқинидаги бадиий поетик мезонлари, баҳолаш ва танлов принципларига оид замонавий янги назарий ҳамда тарихий-поетик тадқиқотлар умумлаштирилган натижаларидан; хорижий бадиий матннинг поетик-филологик талқини борасидаги тарихий тажрибанинг замонавий амалиётда қўл келадиган омиллари аниқланган илмий янгиликларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2014-2016-йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161- ТЕМПУС-1-2013-1-УК- ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 28-сентябрдаги 641/02-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий адабиёт намуналари поетикаси талқинининг мактаб дарсликларидаги илмий-филологик ўзига хосликлари филологик таълимдаги замонавий асослари нуқтаи назаридан тавсифланган ва такомиллаштирилган ҳамда шу асосда бадиий поетик мезонлар, баҳолаш ва танлов принципларига оид замонавий назарий ва тарихий-поетик тадқиқотлар натижалари янада аниқроқ ва конкретлаштирилган тарзда тақдим этилган;
Ғарбий Европа адабиётининг Антик ва дидактика асри, Уйғониш ва Маърифатпарварлик даври ижодкорлари, жумладан, Эзопдан Ж.Родарига қадар яшаб ижод қилган адибларнинг миллий ўрта мактаб дарсликларига киритилган бадиий асарлари талқини қиёсий-филологик ва поетик-сртуктур таҳлил аспектида ўрганилган натижаларидан; Ж.Свифт асари мисолида мактаб адабиёншунослигида маърифатпарварлик ғойлари тарғиботида танлов ва назарий-филологик мезонлар, мактаб таълимидаги филологик талқинда янгиланишларнинг ўрни, бадиий-эстетик вазифалари ва таълимда етакчи хорижий мамлакатлар адабиётшунослиги тажрибасини инобатга олишнинг аҳамияти кўрсатиб берилган хулоса ва янгиликлардан; бадиий матн поетикаси талқини учун самарали ва илғор филологик омиллари аниқланганига доир илмий янгиликлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 29-сентябрдаги 02642-сон маълумотномаси). Натижада, Ғарбий Европа адабиётининг Антик ва дидактика асри, Уйғониш ва Маърифатпарварлик даври ижодкорлари, жумладан, Эзопдан Ж.Родарига қадар яшаб ижод қилган адибларнинг миллий ўрта мактаб дарсликларига киритилган бадиий асарлари талқини қиёсий-филологик ва поетик-сртуктур таҳлил аспектида ўрганилишига оид масалалар аниқлиги таъминланган ва еаълимда етакчи хорижий мамлакатлар адабиётшунослиги тажрибасини инобатга олишнинг аҳамияти аниқ кўрсатилган;
мактаб дарсликларида драматик асарлар матни талқини ва адабиётшунослик атамаларининг берилиши У.Шекспирнинг “Ҳамлет” трагедияси асосида қилинган таҳлил натижалари, Ғарб адабиёти намуналари поетикасининг қиёсий талқинида мактаб таълимига оид ислоҳотларнинг ўрни, дарсликлар мундарижасига, берилган асарларнинг мавзу ранг-баранглиги ва муаллиф биографияси берилишининг филологик талқинига таъсири кўрсатиб берилгани ҳақидаги ва мавжуд дарсликларнинг илмий комплекс янгиланишига оид заруратлар исботлангани хусусидаги янгилик ҳамда хулосалардан Самарқанд радиосининг 2023-йил 5-октябр куни эфирга узатилган “Таълимдаги ислоҳотлар” эшиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон Телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2023-йил 10-октябрдаги 01-07/330-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур эшитишларнинг мазмуни янада бойитилган;
хорижий адабиётга хос матнлар бадиий поетикасини мактаб дарсликларидаги талқини ва ўрганилишининг мавжуд ҳолати, адабиётшунослик аспектидаги филологик ва илмий-назарий таъминоти, адиблар биографияси, асардан сўнгги матн ости шарҳларида мактаб адабиётшунослигига доир назарий-филологик тагмақолаларни батафсил қиёсий-филологик ва замонавий илғор адабиётшунослик нуқтайи назаридан ўрганилгани; бу борадаги камчиликлар кўрсатиб берилгани ва тавсиялар ишлаб чиқилгани, шунигдек, ҳозирги ўзбек жамиятида кечаётган кенг ислоҳотлар ҳамда Янги Ўзбекистон даври талабларидан келиб чиқиб, хорижий адабиёт намуналарига нисбатан амалдаги тор кўламли бир ёқлама талаблардан фарқли ўлароқ, мактаб дарсликлари учун танланаётган хорижий адабиёт намуналарининг бадиий эстетик мезонлари, замонавий илғор адабиётшуносликка асосланган поетик-филологик талқинлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимининг 2023-йил 8-ноябрдаги 45-сонли маълумотномаси). Натижада, тўгарак семинарларининг илмий-оммабоплиги таъминланган ва янги манбалар билан бойитилган.