Шиманская Диана Боходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тҳеир Эес Wере Wатчинг Год” романида мулоқот тизимларини назарий ва адабиётшунослик ёндашувлари асосида таҳлил қилиш, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тиллари ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6117.
Илмий раҳбар: Сафаров Шахриёр, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори, профессор; Пардаева Зулфия Жураевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Тҳеир Эес Wере Wатчинг Год” романида мулоқот тизимларини назарий ва адабиётшунослик ёндашувлари асосида таҳлил қилиш, асарнинг бадиий-ғоявий моҳиятини англашга йўналтирилган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“диалог” ва “диалогизм” тушунчаларининг этимологик асослари, уларнинг семантик эволюцияси ҳамда М. Бахтиннинг диалогизм назарияси ва роман назарияси ўртасидаги ўзаро ўхшашлик аниқланиб, бадиий нутқнинг интерсубектив табиатини ёритувчи умумий методологик тамойиллар назарий жиҳатдан очиб берилган;
Зора Нил Херстоннинг “Тҳеир Эес Wере Wатчинг Год” романининг полифоник тузилмаси аниқланиб, иккиовозлиликнинг қарама-қарши ғоявий-эстетик позицияларни ифодалаш, кўпқатламли ва полифоник маъно ҳосил қилиш ҳамда нутқий индивидуаллаштириш ва овозлар дифференциаллашувини таъминлаш функсиялари очиб берилиб, шунингдек, унинг муаллиф ва қаҳрамон нутқининг ўзаро таъсири орқали асарнинг ғоявий мазмунини чуқурлаштирувчи бадиий механизм сифатидаги роли кўрсатиб берилган;
Зора Нил Херстоннинг “Тҳеир Эес Wере Wатчинг Год” романи материалида маданий ўзлик, ижтимоий адолат ва афроамерикалик аёлнинг ўзлигини англаш муаммолари билан боғлиқ ирқий фалсафанинг метафора, диалогик нутқ, фолклор унсурлари ва оғзаки анъана элементлари орқали бадиий ифодаланиш хусусиятлари аниқланиб, уларнинг асар мазмунини шакллантиришдаги роли асосланган;
роман баёнининг нарратив стратегиялари ва стилистик хусусиятлари, муаллиф дунёқараш позициясини ифодаловчи тил ва бадиий воситалар ҳамда социокултурал контекстда оғзаки ва ёзма нутқнинг ўзаро таъсири, халқона лексика ва диалект бирликларининг бадиий функсиялари аниқланиб, уларнинг роман поетикасидаги ўзига хослиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Диалог” ва “диалогизм” тушунчаларининг ажратилиши ва этимологиясига оид ишлаб чиқилган назарий қоидалар ва илмий хулосалар, М. Бахтин диалогизм консепсиясининг роман жанри назарияси билан ўзаро боғлиқлиги, шунингдек матннинг диалогик ташкил этилишининг структур элементларини аниқлаш қуйидаги лойиҳаларга жорий этилди:
“диалог” ва “диалогизм” тушунчаларининг этимологик асослари, уларнинг семантик эволюцияси ҳамда М. Бахтиннинг диалогизм назарияси ва роман назарияси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланиб, бадиий нутқнинг интерсубектив табиатини ёритувчи умумий методологик тамойиллар назарий жиҳатдан очиб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2017–2020-йилларда амалга оширган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиётшунослиги тарихини ўрганиш” фундаментал лойиҳаси доирасида Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти илмий-тадқиқот фаолияти назарияси ва амалиётини бойитган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2025-йил 11-июндаги 316/1-сон маълумотномаси). Натижада, “диалог” ва “диалогизм” тушунчаларининг этимологик асослари, семантик эволюцияси ҳамда М. Бахтиннинг диалогизм назарияси ва роман назарияси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни назарий жиҳатдан ёритишга доир хулосалар Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг илмий-тадқиқот фаолиятида диалогик ва назарий-методологик ёндашувларни такомиллаштиришга эришилган;
Зора Нил Херстоннинг “Тҳеир Эес Wере Wатчинг Год” романининг полифоник тузилмаси аниқланиб, иккиовозлиликнинг қарама-қарши ғоявий-эстетик позицияларни ифодалаш, кўпқатламли ва полифоник маъно ҳосил қилиш ҳамда нутқий индивидуаллаштириш ва овозлар дифференциаллашувини таъминлаш функсиялари очиб берилган, шунингдек, унинг муаллиф ва қаҳрамон нутқининг ўзаро таъсири орқали асарнинг ғоявий мазмунини чуқурлаштирувчи бадиий механизм сифатидаги роли кўрсатиб берилганлиги ҳақидаги натижалардан 2021–2023-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ПФ-201912258 «Ўзбек адабиёти бўйича электрон платформа яратиш (ўзбек, рус, инглиз тилларида)» илмий-техник лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-июндаги 01/4-2682-сон маълумотномаси). Натижада, Зора Нил Херстоннинг “Тҳеир Эес Wере Wатчинг Год” романида полифоник тузилма, иккиовозлиликнинг ғоявий-эстетик, семантик ва стилистик функсиялари ҳамда муаллиф ва қаҳрамон нутқининг ўзаро таъсирига доир илмий хулосалардан фойдаланиш орқали электрон платформанинг мазмунини бойитиш ва роман поетикасини ёритишга оид илмий материалларни такомиллаштиришга эришилган;
Зора Нил Херстоннинг “Тҳеир Эес Wере Wатчинг Год” романи материалида маданий ўзлик, ижтимоий адолат ва афроамерикалик аёлнинг ўзлигини англаш муаммолари билан боғлиқ ирқий фалсафанинг метафора, диалогик нутқ, фолклор унсурлари ва оғзаки анъана элементлари орқали бадиий ифодаланиш хусусиятлари аниқланиб, уларнинг асар мазмунини шакллантиришдаги роли асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан 2020–2023-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 «Ўзбек тилининг таълим корпусини яратиш» давлат илмий-техник лойиҳаси доирасида жорий этилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги 01/4-3007-сон маълумотномаси). Натижада, Зора Нил Херстоннинг “Тҳеир Эес Wере Wатчинг Год” романида маданий ўзлик, ижтимоий адолат ва афроамерикалик аёлнинг ўзлигини англаш муаммолари билан боғлиқ ирқий фалсафанинг метафора, диалогик нутқ, фолклор унсурлари ва оғзаки анъана элементлари орқали бадиий ифодаланиш хусусиятларига оид илмий хулосалардан “Ўзбек тилининг таълим корпусини яратиш” давлат илмий-техник лойиҳаси доирасида бадиий матнларнинг лингвокултурологик хусусиятларини ёритиш ва таълим корпуси материалларини бойитишда фойдаланишга эришилган;
роман баёнининг нарратив стратегиялари ва стилистик хусусиятлари, муаллиф дунёқараш позициясини ифодаловчи тил ва бадиий воситалар ҳамда социокултурал контекстда оғзаки ва ёзма нутқнинг ўзаро таъсири, халқона лексика ва диалект бирликларининг бадиий функсиялари аниқланиб, уларнинг роман поетикасидаги ўзига хослиги далилланганлигига оид илмий хулосалардан 2021–2023-йилларда амалга оширилган «Қорақалпоқ оғзаки насри (жанр тузилмаси, генезиси, образлар тизими, сюжет ва мотивлар, поетика)» фундаментал илмий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 22-январдаги 26/1-сон маълумотномаси). Натижада, роман баёнининг нарратив стратегиялари ва стилистик хусусиятлари, муаллиф дунёқараш позициясини ифодаловчи тил ва бадиий воситалар, социокултурал контекстда оғзаки ва ёзма нутқнинг ўзаро таъсири, халқона лексика ва диалект бирликларининг бадиий функсияларига оид илмий хулосалардан “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанр тузилмаси, генезиси, образлар тизими, сюжет ва мотивлар, поетика)” фундаментал илмий лойиҳасида оғзаки наср поетикасининг нарратив ва стилистик хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган.