Жумаев Рустам Ғаниевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Интегратив ёндашув асосида талабаларда фуқаролик позициясини такомиллаштириш методикаси. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Ped390.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.2025.27.12.Ped.13.01.
Илмий маслаҳатчи: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Болтаева Моҳичеҳра Жамшид қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳамроев Ғофир Ҳасанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида талабаларда фуқаролик позициясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интегратив ёндашув асосида талабаларда фуқаролик позициясини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари фуқаролик ва касбий компетентлигини ривожлантириш, демократик қадриятлар ҳамда фуқаролик масъулиятини англаш, шахс, жамият ва давлат манфаатлари уйғунлигини таъминлашга йўналтирилган интегратив таълим мазмунини бойитиш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда фуқаролик позициясини такомиллаштириш технологияларининг дидактик мазмуни фасилитацион ва витаген ёндашувлар, “Муаммоли тренинглар”, “Оммавий диспутлар”, индивидуал тақдимотлар, янги кейслар, эмоционал-қадриятли муносабатларни шакллантириш ҳамда мантиқий-аналитик тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилувчи кичик тадқиқот методларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларда фуқаролик позициясини ривожлантириш модели когнитив-қадриятли, интеллектуал-ижодий ва амалий фаолликка йўналтирилган сиёсий тафаккурни босқичма-босқич ривожлантириш, шунингдек, инсон муносабатлари ва хулқ-атворини тартибга солувчи меъёрлар, эҳтиёжлар ҳамда манфаатларни таълим мақсадларига мувофиқ оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг фуқаролик позициясини ривожлантириш методик жараёнлари билимларнинг вариативлиги, ижтимоий-педагогик шаклларнинг хилма-хиллиги, индивидуал имкониятлар ва маънавий фазилатлар, назарий билимлар, сиёсий дунёқараш ҳамда устувор дидактик вазифаларни тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда фуқаролик позициясини такомиллаштириш самарадорлигини мониторинг қилиш тизими фуқаролик компетентлиги, ижтимоий фаоллик, микросоциумга мослашувчанлик, мустақил таълим фаолияти, когнитив билимлар, қадриятли йўналганлик ва интеллектуал-ижодий фаоллик мезонларини комплекс баҳолаш, шунингдек, интенсив педагогик технологиялардан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида сиёсатшунослик таълим йўналиши талабаларида фуқаролик позициясини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари:
интегратив ёндашув асосида талабаларда фуқаролик позициясини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари фуқаролик ва касбий компетентлигини ривожлантириш, демократик қадриятлар ҳамда фуқаролик мас'улиятини англаш, шахс, жамият ва давлат манфаатлари уйғунлигини та'минлашга йўналтирилган интегратив таълим мазмунини бойитиш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Сиёсатшуносликни ўқитиш методикаси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-апрелдаги 02/02-01-65-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда фуқаролик позициясини такомиллаштиришга йўналтирилган интегратив ёндашувнинг назарий-методологик, дидактик ва педагогик жиҳатлари тизимли равишда таҳлил қилиниб, уларни олий таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнига самарали интеграция қилиш имкониятларини кенгайтиришга эришилган;
талабаларда фуқаролик позициясини такомиллаштириш технологияларининг дидактик мазмуни фасилитацион ва витаген ёндашувлар, “Муаммоли тренинглар”, “Оммавий диспутлар”, индивидуал тақдимотлар, янги кейслар, эмоционал-қадриятли муносабатларни шакллантириш ҳамда мантиқий-аналитик тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилувчи кичик тадқиқотлар методларини интегратив қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ОТ-Ф1-002-рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 21- сентябрдаги 01-04/5539-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг фуқаролик позициясини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга хизмат қилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларда фуқаролик позициясини ривожлантириш модели когнитив-қадриятли, интеллектуал-ижодий, амалий фаолликка йўналтирилган сиёсий тафаккурини босқичма-босқич ривожлантириш ҳамда инсон муносабатлари ва хулқ-атворини тартибга солувчи меъёрлар, эҳтиёжлар ҳамда манфаатларни таълим мақсадларига кўра оптималлаштиришга оид хулосалар ПЗ-202005236-ракамли “Оила психологияси фанидан мултимедиа махсулотини яратиш” мавзусидаги инновацион – тадқиқот лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 26-сентябрдаги 01/5677-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролик позициясини такомиллаштиришда бурч, масъулият каби мезонларнинг психологик имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг методик жараёнлари билимларнинг вариативлиги, ижтимоий-педагогик шакл хилма-хиллиги, индивидуал имкониятлари маънавий фазилатлар ҳамда назарий билимлар, сиёсий дунёқараш ҳамда устувор дидактик вазифаларни тизимлаштиришга доир таклифлар “Сиёсатшуносликни ўқитиш методикаси” дарслигининг “Ўзбекистонда давлат та'лим тизимини ривожлантириш асослари” деб номланган модулини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-апрелдаги 02/02-01-65-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг замонавий технологиялар орқали фуқаролик позициясини такомиллаштиришнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларда фуқаролик позициясини такомиллаштириш самарадорлигини мониторинг қилиш тизими фуқаролик компетентлиги, ижтимоий фаоллик, микросоциумга мослашувчанлик, мустақил таълим фаолияти, когнитив билимлар, қадриятли йўналганлик ва интеллектуал-ижодий фаоллик мезонларини комплекс баҳолаш, шунингдек, интенсив педагогик технологиялардан фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ЎЗМТРК “Ўзбекистон“ телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият“ эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 17-сентябрдаги 26-36-905-сон маълумотномаси) Натижада, талабаларни замонавий технологиялар асосида ўқитишнинг имкониятлари кенгайтирилган.