Турғунова Оқибатхон Бекташовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гидроциклон параметрларини асослаш ва тош майдалаш корхонаси мисолида саноат оқова сувларини тозалаш технологиясини такомиллаштириш», 11.00.05 - Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.PhD/Т3517.
Илмий раҳбар: Сафаев Мухаммадзохид Абиджанович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2026.31.01.К/Т.02.08.
Расмий оппонентлар: Пулатов Хайрулла Лутпуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Кодиров Ориф Шарифович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оқава сувларни дастлабки тозалаш учун гидродинамик қурилма (гидроциклон) технологиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш, ҳудудий шароитларнинг о'зига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда технологик жадвал ва асосий параметрларни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидроциклонлаш тамойилига асосланган такомиллаштирилган оқова сувларни тозалаш технологик жарайонини қўллаш сувни тозалаш жарайонини жадаллаштиришни ва тозаланган сувни ишлаб чиқариш циклига 70% гача қайтариш самарадорлигини таъминлаши аниқланган;
йўналтирувчи планканинг ўрнатилиш бурчаги йирик дисперсли заррачаларнинг чўкиш тезлигига таъсир кўрсатиши аниқланган, заррачаларнинг энг самарали чўкишини таъминловчи оптимал бурчак қиймати α = 45° эканлиги асосланган;
гидроциклон цилиндрсимон қисмининг диаметри оқова сувларнинг миқдорий таркибига тўғридан-тўғри боғлиқлиги аниқланган, 120 м³/соат ҳажмдаги оқова сувни самарали тозалаш учун гидроциклон цилиндрсимон қисмининг оптимал диаметри Дҳc = 701 мм ни ташкил этиши исботланган.
йўналтирувчи планкали гидроциклон билан тозаланган оқова сувлар таркибидаги муаллақ заррачаларнинг умумий консентрацийаси 2,8 мг/литрни ташкил этиши аниқланган, бу эса базавий гидроциклон билан тозалашдаги консентрацийага нисбатан 0,19 мг га камлиги аниқланган;
оптимал қийматларга эга бўлган йўналтирувчи планкали гидроциклонни қўллаш, йўналтирувчи планкасиз базавий гидроциклонга нисбатан оқова сувларни тозалаш самарадорлигини 6,35 % га, иш унумдорлигини эса 12,5 % га оширишга хизмат қилиши исботланган;
саноат оқова сувларини тозалаш жараёнида юқори ажратиш самарадорлигини таъминловчи йўналтирувчи планкали гидроциклоннинг асосий конструктив ва технологик параметрларининг оптимал қийматлари яъни гидроциклоннинг цилиндрсимон қисми диаметри Дҳc = 701 мм, конус қисми бурчаги α = 20°, йўналтирувчи планка сони 1 дона, йўналтирувчи планканинг қиялик бурчаги αпл = 45°, узунлиги Лпл = 2263 мм, кенглиги Бпл = 23 мм ҳамда қалинлиги Ҳпл = 2,0 мм аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Гидроциклон параметрларини асослаш ва саноат оқова сувларини тозалаш технологийасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
йўналтирувчи планкали гидроциклон йордамида оқова сувларни тозалашнинг ишлаб чиқилган такомиллаштирилган технологийаси Тошкент шаҳар Экологийа, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси амалийотига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 3-февралдаги 03-03/1-03/3-1039-сонли маълумотномаси). Натижада, Тошкент шаҳридаги корхоналарга оқова сувларни тозалашнинг ишлаб чиқилган технологийасидан фойдаланиш имконийати йаратилган;
йўналтирувчи планка билан жиҳозланган такомиллаштирилган гидроциклон йордамида оқова сувларни тозалаш усули қурилиш материаллари (шағал ва клинез) ишлаб чиқарувчи «УЧҚУН ОҚТОШ» МЧЖ корхонаси амалийотига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 3-февралдаги 03-03/1-03/3-1039-сонли маълумотномаси). Натижада тозаланган сувни ишлаб чиқариш циклига қайтариш ва айланма сув таъминотини йўлга қўйиш имконийатини берган;
ишлаб чиқилган технологик жарайон ва йўналтирувчи планкали гидроциклонни қўллаш орқали оқова сувларни тозалаш усули Ўзбекистон Республикаси Экологийа, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолийатига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 3-февралдаги 03-03/1-03/3-1039-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу технологийадан Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналарида фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish