Фарходова Дилноза Қудрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.3.PhD/Ped8333.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc 01/2025.27.12.Ped.13.01.
Илмий раҳбар: Жуманязова Мухаббат Хусиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Саидова Моҳинур Жонпўлатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессори; Асланова Нозима Хакимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктор (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Каттақўрғон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг назарий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг ахборотни визуаллаштириш, ижодий топшириқларни индивидуаллаштириш, муқобил ечимларни моделлаштириш ва тезкор қайта алоқани ташкил этиш каби дидактик имкониятлари тайёр билимларни ўзлаштиришдан мустақил ғоя яратишга ўтиш заруратига кўра, таҳлилий, дивергент ва рефлексив фаолиятни ўзаро уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал модели назарий билимларни ижодий педагогик фаолиятга татбиқ этишда мотивация, ташаббускорлик ва технологик тайёргарликни уйғунлаштириш эҳтиёжига кўра, мотивацион, когнитив, технологик ва креатив компонентларни “5Е + 5И” механизми доирасида бирлаштириш ҳамда уларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таълим босқичларига мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш методикаси ижодий топшириқлар мураккаблигини талабаларнинг индивидуал тайёргарлиги ва қизиқишларига мослаштириш заруратига мувофиқ, дифференциаллаш, гамификация ва муаммоли таълимни дидактик-жараёнли, эмоционал-когнитив ҳамда рефлексив-фаоллаштирувчи компонентлар билан уйғунлаштириш орқали “Крео-дифференциал” методик тизим асосида ишлаб чиқилган;
рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш имкониятлари якуний натижалар билан бирга индивидуал ижодий ўсишни ҳисобга олиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, назорат-диагностика воситаларини уйғунлаштириш, фикрлаш мослашувчанлиги, оригиналлиги ва касбий рефлекциядаги босқичлараро ўзгаришларни прогрессив баҳолаш ҳамда гуруҳлар натижаларини қиёсий таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг ахборотни визуаллаштириш, ижодий топшириқларни индивидуаллаштириш, муқобил ечимларни моделлаштириш ва тезкор қайта алоқани ташкил этиш каби дидактик имкониятлари тайёр билимларни ўзлаштиришдан мустақил ғоя яратишга ўтиш заруратига кўра, таҳлилий, дивергент ва рефлексив фаолиятни ўзаро уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Оъзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи. Гувоҳнома №429-581). Натижада бўлажак бошлангʻич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини рақамли технологиялар воситасида ривожлантириш диагностикасига оид таълим мазмунини такомиллаштириш, креатив диагностика, дивергент генерация ва рефлексив интерпретация асосидаги янги дидактик модул шакллантирилиб, талабаларда креативликни аниқлаш ва ривожлантириш жараёни илмий асосланган воситалар билан бойитиш имконияти яратилган;
рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал модели назарий билимларни ижодий педагогик фаолиятга татбиқ этишда мотивация, ташаббускорлик ва технологик тайёргарликни уйғунлаштириш эҳтиёжига кўра, мотивацион, когнитив, технологик ва креатив компонентларни “5Е + 5И” механизми доирасида бирлаштириш ҳамда уларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таълим босқичларига мувофиқлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Оъзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи. Гувоҳнома №429-581). Натижада бўлажак бошлангʻич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини рақамли технологиялар воситасида ривожлантириш диагностикасига оид таълим мазмунини такомиллаштириш, креатив диагностика, дивергент генерация ва рефлексив интерпретация асосидаги янги дидактик модул шакллантирилиб, талабаларда креативликни аниқлаш ва ривожлантириш жараёни илмий асосланган воситалар билан бойитиш имконияти яратилган;
рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш методикаси ижодий топшириқлар мураккаблигини талабаларнинг индивидуал тайёргарлиги ва қизиқишларига мослаштириш заруратига мувофиқ, дифференциаллаш, гамификация ва муаммоли таълимни дидактик-жараёнли, эмоционал-когнитив ҳамда рефлексив-фаоллаштирувчи компонентлар билан уйғунлаштириш орқали “Крео-дифференциал” методик тизим асосида ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020- 2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 16-июлдаги 01/4-3146-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошлангʻич синф ўқитувчиларининг креатив фикрлаш, педагогик вазиятларни инновацион ёндашув асосида таҳлил қилиш, муаммоли вазиятларга креатив ечим топиш ҳамда таълим жараёнини креатив лойиҳалаш жараёнини илмий асосланган воситалар билан бойитиш имконияти яратилган;
рақамли технологиялар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш имкониятлари якуний натижалар билан бирга индивидуал ижодий ўсишни ҳисобга олиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, назорат-диагностика воситаларини уйғунлаштириш, фикрлаш мослашувчанлиги, оригиналлиги ва касбий рефлекциядаги босқичлараро ўзгаришларни прогрессив баҳолаш ҳамда гуруҳлар натижаларини қиёсий таҳлил қилиш асосида аниқлаштиришга доир илмий хулосалардан Бухоро давлат педагогика институти, Урганч давлат педагогика институти, Термиз давлат университетларининг 60110500-бошланғич таълим йўналишининг ўқув-тарбия жараёнига татбиқ этилган (Республика олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 2-июлдаги 02/01-01-262-сон маълумотномаси). Натижада, прогрессив баҳолаш технологияси ўқув жараёнига жорий этилиб, талабаларнинг креатив ривожланиш динамикасини босқичма-босқич аниқлаш ва обектив мониторинг қилиш имконияти таъминланган.