Муродова Мақсуда Махсудовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4PhD/Ped8714.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped13.01.
Илмий раҳбар:    Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Курбанова Гулноз Негматовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Собирова Маҳбуба Юсуподжановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:     
сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантиришнинг таълим мазмунини индивидуаллаштириш, эшитиш ва кўриш орқали идрокни уйғунлаштириш ҳамда нутқий хатоларни тезкор коррексиялашга доир дидактик имкониятлари болаларнинг тайёргарлигидаги тафовутларни ҳисобга олиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, матн мураккаблигини англаш даражасига мослаштириш, унинг овозли ва ёзма шаклларини ўзаро боғлаш ҳамда хато турига мувофиқ йўналтирувчи тавсиялар бериш асосида аниқлаштирилган;
сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантириш модели диагностика натижаларини кейинги таълимий фаолиятга изчил татбиқ этиш талабларига мувофиқ, мақсадли, мазмуний-технологик ва натижавий блокларни дастлабки тайёргарликка мос вазифаларни белгилаш, бажариш жараёнини кузатиш ҳамда эришилган ўзгаришларга қараб топшириқлар мураккаблигини мослаштирувчи адаптив таълим траекторияси орқали ўзаро боғлаш асосида такомиллаштирилган;
сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантириш методикаси тузатилган хатонинг бошқа вазиятда такрорланишини бартараф этиш мақсадида, “аи-медия.уз” платформасида хато турига мос машқни бажариш, йўналтирувчи тавсия ёрдамида жавобни қайта ишлаш ҳамда эгалланган кўникмани янги матн асосидаги мулоқотда мустақил қўллашни таъминловчи нутқий трансфер кетма-кетлиги асосида такомиллаштирилган;
сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантириш самарадорлиги баҳолашда нутқнинг мазмуний, тил меъёрларига оид ва коммуникатив жиҳатлари ўзаро боғлиқликда етарлича ҳисобга олинмаётганлиги сабабли, лексик бойлик, грамматик аниқлик, мантиқий изчиллик, талаффузнинг ифодалилиги ва коммуникатив мосликни ягона диагностик рубрикада бирлаштириш, автоматик тавсияларни ўқитувчи хулосаси билан текшириш ҳамда тажриба ва назорат гуруҳларидаги даражавий ўзгаришларни қиёсий-статистик таҳлил қилиш асосида далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантириш мавзуси тадқиқи жараёнида эришилган илмий натижалари асосида:
сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантиришнинг таълим мазмунини индивидуаллаштириш, эшитиш ва кўриш орқали идрокни уйғунлаштириш ҳамда нутқий хатоларни тезкор коррексиялашга доир дидактик имкониятлари болаларнинг тайёргарлигидаги тафовутларни ҳисобга олиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, матн мураккаблигини англаш даражасига мослаштириш, унинг овозли ва ёзма шаклларини ўзаро боғлаш ҳамда хато турига мувофиқ йўналтирувчи тавсиялар такомиллаштирилган фикр-мулоҳазалар “Ўқиш саводхонлиги дарсларида нутқ ўстириш“ номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғи). Натижада, ўқувчилар нутқини ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари мазмунан бойитилган.
сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантириш модели диагностика натижаларини кейинги таълимий фаолиятга изчил татбиқ этиш талабларига мувофиқ, мақсадли, мазмуний-технологик ва натижавий блокларни дастлабки тайёргарликка мос вазифаларни белгилаш, бажариш жараёнини кузатиш ҳамда эришилган ўзгаришларга қараб топшириқлар мураккаблигини мослаштирувчи адаптив таълим траекторияси орқали ўзаро боғлаш асосида такомиллашган тавсиялардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 2-декабрдаги № 04/1-5782  маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг нутқ малакаларининг ривожланганлик даражасини аниқлаш, уларни баҳолашда сунъий интеллектга асосланган илмий-амалий механизми яратилди. 
сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантириш методикаси тузатилган хатонинг бошқа вазиятда такрорланишини бартараф этиш мақсадида, “аи-медия.уз” платформасида хато турига мос машқни бажариш, йўналтирувчи тавсия ёрдамида жавобни қайта ишлаш ҳамда эгалланган кўникмани янги матн асосидаги мулоқотда мустақил қўллашни таъминловчи нутқий трансфер кетма-кетлиги асосидаги тавсиялардан “Халқаро дастурлар асосида ўқитишни ташкил этиш“ номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 18-апрелдаги 8742-рақамли маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар нутқини ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари мазмунан бойитилган. 
сунъий интеллект воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ малакаларини ривожлантириш самарадорлиги баҳолашда нутқнинг мазмуний, тил меъёрларига оид ва коммуникатив жиҳатлари ўзаро боғлиқликда етарлича ҳисобга олинмаётганлиги сабабли, лексик бойлик, грамматик аниқлик, мантиқий изчиллик, талаффузнинг ифодалилиги ва коммуникатив мосликни ягона диагностик рубрикада бирлаштириш, автоматик тавсияларни ўқитувчи хулосаси билан текшириш ҳамда тажриба ва назорат гуруҳларидаги даражавий ўзгаришларни қиёсий-статистик таҳлил қилиш оид методик тавсиялар Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 7-сонли, Урганч туманидаги 1-сонли, 14-сонли, Бухоро вилояти Бухоро туманидаги 13-сонли, 2-сонли, 28-сонли, 29-сонли, 30-сонли, Ромитан туманидаги 27-сонли, Вобкент туманидаги 26-сонли, Ғиждувон туманидаги 8-сонли, Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабларида тажриба-синовдан ўтказилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим марказининг 2026-йил 2-апрелдаги 01/11-9-205-сон маълумотномаси). Натижада, сунъий интеллект воситаларига асосланган методика бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини тизимли ва самарали ривожлантиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish