Рахматуллаева Наргиза Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оъқувчиларда тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантирувчи ўқув топшириқлари устида ишлашнинг илмий-методик асослари (бошланғич синф она тили дарслари мисолида),” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7521.
Илмий раҳбар: Эрназарова Манзура Сапарбоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Аҳмадов Олимжон Шодмонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳамроев Г'офир Ҳасанович филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили машғулотлари орқали тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантирувчи ўқув топшириқларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий ҳамда тинглаб тушуниш компетенсияларини шакллантиришнинг мавжуд ҳолати ўқув жараёнидаги дидактик, психолингвистик ва коммуникатив омиллар асосида нутқни идрок этиш, маънони қайта ишлаш ва коммуникатив фаолиятда қўллаш босқичларини қамраб олувчи инновацион муҳитни ташкил этиш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синф она тили дарсликларидаги тинглаб тушуниш топшириқларининг ўқув дастури талабларига мослиги таксономик ва компетенсиявий таҳлил асосида уларнинг тингланган ахборотни қабул қилиш, мазмунини англаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва коммуникатив вазиятларда қўллаш босқичларини қамраб олиш даражаси қиёсий ўрганилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг тинглаб тушуниш ва нутқий компетенсияларини баҳолашнинг интегратив мезонлари тингланган ахборотни қабул қилиш, мазмунини англаш, таҳлил қилиш, талқин этиш ва нутқий фаолиятда қўллаш даражаларини аниқловчи диагностик индикаторларни тавсия этиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган “тинглаш – англаш – талқин қилиш – мулоқотда қўллаш” циклик механизмига асосланган нутқий фаоллиги, функционал саводхонлиги ва коммуникатив компетентлигини оширишга таъсири таъминловчи таълим модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий ҳамда тинглаб тушуниш компетенсияларини шакллантиришнинг мавжуд ҳолати ўқув жараёнидаги дидактик, психолингвистик ва коммуникатив омиллар асосида нутқни идрок этиш, маънони қайта ишлаш ва коммуникатив фаолиятда қўллаш босқичларини қамраб олувчи инновацион муҳитни ташкил этиш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва хулосаларидан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-сентябрдаги № 01/4-4621-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг нутқий компетенсияларни ривожлантиришда тинглаб тушунишга ўргатиш бўйича методик таъминот такомиллашган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсликларидаги тинглаб тушуниш топшириқларининг ўқув дастури талабларига мослиги таксономик ва компетенсиявий таҳлил асосида уларнинг тингланган ахборотни қабул қилиш, мазмунини англаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва коммуникатив вазиятларда қўллаш босқичларини қамраб олиш даражаси қиёсий ўрганилган таклифлардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-202004165-рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компитенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-июлдаги № 01/4-3354-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг тингланган ахборотни қабул қилиш, англаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва коммуникатив вазиятларда қўллаш кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қилувчи интерактив топшириқлар базасини шакллантириш имконияти кенгайган.
бошланғич синф ўқувчиларининг тинглаб тушуниш ва нутқий компетенсияларини баҳолашнинг интегратив мезонлари тингланган ахборотни қабул қилиш, мазмунини англаш, таҳлил қилиш, талқин этиш ва нутқий фаолиятда қўллаш даражаларини аниқловчи диагностик индикаторларни тавсия этиш асосида такомиллаштирилган таклиф ва хулосаларидан бошланғич синф она тили таълимида тинглаб тушуниш ва нутқий компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган ўқув топшириқлари ҳамда уларни баҳолаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 4-мартдаги 01/11-02/6-146-сон маълумотномаси). Натижада тинглаб тушунишга ўргатиш орқали нутқий компетенсияни ривожлантирувчи ўқув топшириқлари қисми ишлаб чиқилган.
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган “тинглаш – англаш – талқин қилиш – мулоқотда қўллаш” циклик механизмига асосланган нутқий фаоллиги, функционал саводхонлиги ва коммуникатив компетентлигини оширишга таъсири таъминловчи таълим модели такомиллаштирилган хулосалардан кўрсатувлар сифатини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 19-январдаги 05-09-74-сон маълумотномаси). Натижада, таълимий корпус таркибига киритилган аудиоматнлар ва нутқий материалларни тинглаб тушуниш даражалари бўйича саралаш, уларни ўқувчиларнинг ёш ва когнитив хусусиятларига мослаштириш ҳамда тингланган ахборотни англаш, талқин қилиш ва мулоқот жараёнида қўллашга йўналтирилган компетенсиявий топшириқлар тизимини такомиллаштириш имконияти яратилган; бу эса таълимий корпуснинг дидактик салоҳиятини ошириш, ўқувчиларнинг нутқий фаоллиги ва функционал саводхонлигини ривожлантиришга хизмат қилган.