Сафарова Зарина Ғиёсовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида инклузив таълим компетентлигини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5161.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Гавҳар Сапаровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Арсланова Мадинахон Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларда инклюзив таълим компетентлигини шакллантиришда инновацион технологиялардан (коммуникатив, ТПР, аудиолингвал) фойдаланишнинг дидактик-коррексион имкониятларини аниқлаш ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида инклюзив таълим компетентлигини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари қулай ҳаракатланиш, ўзини намоён қилиш ва ижодий эркинликни таъминловчи ижтимоий омилларни индивидуал қобилиятларни ҳисобга олиш, илгариловчи ривожланиш, мослашувчанлик ва коммуникативлик тамойиллари билан уйғунлаштириш ҳамда уларни талабаларнинг индивидуал академик траекториясига даврий мониторинг асосида интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида инклюзив таълим компетентлигини шакллантириш технологияси инновацион таълимнинг мотивацион, диагностик, когнитив, таҳлилий ва креатив компонентларини кўришда нуқсони бўлган ўқувчиларга инглиз тилининг тинглаб тушуниш, ўқиш, гапириш ва ёзиш кўникмаларини ўргатишга доир касбий-методик фаолият турлари билан интеграциялаш, уларни талабаларнинг диверсификацияланган мустақил фаолиятида консентрик такрорлаш ва босқичма-босқич мураккаблаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг инклюзив таълим компетентлигини ривожлантириш методикаси коммуникатив ёндашув, TPR (Total Physical Response) ва аудиолингвал методларнинг алоҳида таълим эҳтиёжларига мос дидактик имкониятларини танқидий таҳлил қилиш, танлаш ва адаптациялаш ҳамда талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва касбий тайёргарлик динамикасига мос адаптив таълим муҳитини узлюксиз ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини инклюзив педагогик фаолиятга тайёрлашнинг методик таъминоти коммуникатив, ТПР ва аудиолингвал методларни алоҳида таълим эҳтиёжларига мослаштириб қўллаш, тезкор релаксация, мобил гигиена ва вариатив методика элементларини касбий-педагогик вазиятларга интеграциялаш ҳамда назарий-методик тайёргарликни мустақил таълим ва “4+2” фаол педагогик амалиёт билан узвий боғлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларда инклюзив таълим компетентлигини инновацион технологиялардан фойдаланишга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида инклюзив таълим компетентлигини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари қулай ҳаракатланиш, ўзини намоён қилиш ва ижодий эркинликни таъминловчи ижтимоий омилларни индивидуал қобилиятларни ҳисобга олиш, илгариловчи ривожланиш, мослашувчанлик ва коммуникативлик тамойиллари билан уйғунлаштириш ҳамда уларни талабаларнинг индивидуал академик траекториясига даврий мониторинг асосида интеграциялаш орқали аниқлаштирилган тавсиялардан Ўзбекистон телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2023 йил 15 июндаги 04-36-1461-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларда инновацион технологияларнинг оммабоп контекстда фойдаланишни кенг жамоатчиликка тарғиб этишга эришилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида инклюзив таълим компетентлигини шакллантириш технологияси инновацион таълимнинг мотивацион, диагностик, когнитив, таҳлилий ва креатив компонентларини кўришда нуқсони бўлган ўқувчиларга инглиз тилининг тинглаб тушуниш, ўқиш, гапириш ва ёзиш кўникмаларини ўргатишга доир касбий-методик фаолият турлари билан интеграциялаш, уларни талабаларнинг диверсификацияланган мустақил фаолиятида консентрик такрорлаш ва босқичма-босқич мураккаблаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Европа иттифокининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Латвиянинг Резекна технологиялар Академияси, Англиянинг Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда бажарилган “561624-EPP-1-1-UK—EPPKA2-CBHE-SP IMEP” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 8-июндаги ИРД/23 рақамли маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларда касбий фаолияти, инклюзив таълим компетенлигини шакллантиришда билим, кўникма ва малакаларнинг педагогик имкониятилари аниқлаш имкони кенгайтирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг инклюзив таълим компетентлигини ривожлантириш методикаси коммуникатив ёндашув, ТПР (Total Physical Response) ва аудиолингвал методларнинг алоҳида таълим эҳтиёжларига мос дидактик имкониятларини танқидий таҳлил қилиш, танлаш ва адаптациялаш ҳамда талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва касбий тайёргарлик динамикасига мос адаптив таълим муҳитини узлюксиз ташкил этиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Чирчиқ давлат педагогика университетида бажарилган “Хорижий тил” номли дарслик мазмунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Чирчиқ давлат давлат педагогика университетининг 2023-йил 25-апрелдаги 02-07-1201/04 рақамли далолатномаси). Натижада, инклюзив таълим шароитида имконияти бўлажак инглиз тили ўқитувчиларда инклюзив таълим компетентлиги инновацион технологиялар воситасида ривожлантириш мезонларини шаклантиришга эришилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини инклюзив педагогик фаолиятга тайёрлашнинг методик таъминоти коммуникатив, ТПР ва аудиолингвал методларни алоҳида таълим эҳтиёжларига мослаштириб қўллаш, тезкор релаксация, мобил гигиена ва вариатив методика элементларини касбий-педагогик вазиятларга интеграциялаш ҳамда назарий-методик тайёргарликни мустақил таълим ва “4+2” фаол педагогик амалиёт билан узвий боғлаш асосида такомиллаштирилга оид таклифлари “Хорижий тил” номли дарслик мазмунида белгиланган вазифаларни амалда бажаришга фойдаланилган (Жиззах шаҳар “Нурли маскан” ихтисослаштирилган макатаб-интернатининг 2023-йил 15-майдаги 02-07-1201/04 рақамли далолатномаси). Натижада, кўришда нуқсони бўлган ўқувчиларнинг инглиз тили билим, кўникма ва малакаларни ривожлантиришнинг интенсивлиги та'минланган.