Оппоқхонов Азизхон Акмалхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Транспорт ҳуқуқининг шаклланиши ва ривожланиши: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил”, “12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2PhD/Yu2342.
Илмий раҳбар: Юлдашев Джахонгир Хайитович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.10/2026.08.05.Yu.01.10.
Расмий оппонентлар: Амиров Зафар Актамович, юридик фанлар доктори, профессор, Ахмедова Муқаддасхон Турсуновна, юридик фанлар доктори, досент.
Этакчи ташкилот: Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади – транспорт ҳуқуқининг Ўзбекистон миллий ҳуқуқ тизимидаги ўрни ва шаклланиш хусусиятларини чуқур тадқиқ этиш орқали транспорт инфратузилмаси ҳамда муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган хулосалар, таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
транспорт инфратузилмасини истиқболли ва мувозанатли ривожлантириш ҳамда инвестициялар самарадорлигини ошириш мақсадида, объектларни кенгайтириш, реконструксия қилиш ва қайта режалаштириш ишларини фақат транспорт хизматларига бўлган жорий ва прогноз (келгуси) талабни ўрганиш асосида шакллантирилган узоқ муддатли бош режаларга мувофиқ амалга ошириш тартибини қонунчиликда белгилаш зарурати асосланган;
транспорт инфратузилмасини режалаштиришда ҳаракат иштирокчиларини ҳуқуқий ҳимояга муҳтожлик даражасига кўра табақалайдиган тасниф (пиёдалар, велосипед ва индивидуал воситалар, жамоат транспорти, бошқа воситалар) ишлаб чиқилган ҳамда унинг негизида “ҳаракатнинг заиф иштирокчилари устуворлиги” янги ҳуқуқий принципини мустаҳкамлаш зарурати илмий асосланган;
транспорт инфратузилмасини режалаштиришда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, обектларни лойиҳалаш босқичида уларнинг атроф-муҳитга ва транспорт тармоғига тушадиган юкламасини баҳолаш ҳамда уни компенсация қилувчи (минималлаштирувчи) инфратузилмавий ечимларни мажбурий татбиқ этиш тартибини қонунчиликда белгилаш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
транспорт инфратузилмасини истиқболли ва мувозанатли ривожлантириш ҳамда инвестициялар самарадорлигини ошириш мақсадида, объектларни кенгайтириш, реконструксия қилиш ва қайта режалаштириш ишларини фақат транспорт хизматларига бўлган жорий ва прогноз талабни ўрганиш асосида шакллантирилган узоқ муддатли бош режаларга мувофиқ амалга ошириш тартибини қонунчиликда белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1118-сон Қонуни 4-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 13-июлдаги №3/дн-126-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қонунчиликка татбиқ этилиши соҳага йўналтирилаётган сармоялар самарадорлигини ошириш ҳамда инфратузилма объектларини пухта таҳлил ва реал талаб асосида узоқ муддатли режалаштириш тизимини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилган;
транспорт инфратузилмасини режалаштиришда инсон манфаатларини устувор қўйиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳаракат иштирокчиларини ҳуқуқий ҳимояга муҳтожлик даражасига кўра табақалайдиган таснифни (пиёдалар, велосипед ва индивидуал воситалар, жамоат транспорти, бошқа воситалар) амалиётга киритиш ҳамда унинг негизида “ҳаракатнинг заиф иштирокчилари устуворлиги” янги ҳуқуқий тамойилини мустаҳкамлашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1118-сон Қонуни 4-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 13-июлдаги №3/дн-126-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши шаҳар кўчаларини лойиҳалашда автомобилга йўналтирилган ёндашувдан воз кечишга ҳамда пиёдалар ва микромобиллик воситалари фойдаланувчилари хавфсизлигини тўлақонли кафолатловчи инклюзив транспорт муҳитини яратишга хизмат қилган;
шаҳар транспорт муҳити барқарорлигини таъминлаш мақсадида, йирик обектларни қуришни режалаштиришда уларнинг транспорт тармоғи ва атроф-муҳитга тушадиган истиқболли юкламаларини баҳолаш ҳамда ушбу юкламани минималлаштиришга хизмат қилувчи инфратузилмавий ечимларни лойиҳага мажбурий киритиш тартибини жорий этишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1118-сон Қонуни 4-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 13-июлдаги №3/дн-126-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши транспорт соҳасида давлат бошқарувини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади ва шаҳарларни “автомобилларга мослашган шаҳар”дан “инсонлар учун қулай шаҳар”га айлантиришнинг бевосита ҳуқуқий механизми бўлиб хизмат қилади.