Мардонов Русланжон Боймурод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантиришда дидактик воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/Пед8694.
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Мусаева Нодира Низомовна, профессор, педагогика фанлари доктори (DSc); Жалолова Покиза Музаффаровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот:  Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таʼлим муассасаларида технологик таълим фанларини ўқитиш методикасини дидактик воситалар асосида такомиллаштириш орқали бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари ўқув жараёнининг таълимий фаоллик, шахсни қўллаб-қувватлаш, рефлексивлик ва касбий йўналтирилганлик компонентлари интеграцияси ҳамда талабаларнинг касбий-шахсий субектлигини шакллантиришда АИ, ВР, 3Д моделлаштириш каби воситаларни тизимли қўллашга синергетик устуворлик бериш асосида очиб берилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенциялари таркибидаги амалий компонентларни (конструкторлик, технологик-ишлаб чиқариш, креатив-лойиҳалаш) мажмуавий ривожлантириш тизими замонавий дидактик воситаларнинг ўқув-функсионал имкониятларини синтезлаш ҳамда мақсадли рақамли-иммерсив ўқув муҳитини лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантиришнинг моделининг махсус компетенцияларни ривожлантириш блоки мотивацион, амалий шакллантириш, фаолиятли, конструктивлик, рефлексивлик босқичларини дидактик платформа билан диалектик интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини  ривожлантиришнинг амалдаги методикаси технологик таълим самарасини таъминловчи замонавий восталарнинг ўқув жараёнига эмергенциялаш ҳамда касбий-амалий фаолиятга босқичма-босқич персоналлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари ўқув жараёнининг таълимий фаоллик, шахсни қўллаб-қувватлаш, рефлексивлик ва касбий йўналтирилганлик компонентлари интеграцияси ҳамда талабаларнинг касбий-шахсий субектлигини шакллантиришда АИ, ВР, 3Д моделлаштириш каби воситаларни тизимли қўллашга синергетик устуворлик бериш асосида очиб берилганлигига оид методик тавсия ва таклифлардан “Робототехника асослари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим ташкилотлари талаблари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича маълумотнома 2026-йил 26-февралдаги 258963758 сон билан рўйхатга олинган нашр рухсатномаси).  Натижада, ушбу фикр ва хулосалар «Робототехника асослари» дарси мазмун-моҳиятини модернизациялаш вақтида юксалтирилган сллабуслари, услубий нашрлар, илмий йўриқномалар таркибига киритилган;
бўлажак технология ўқитувчисининг махсус компетенциялари таркибидаги амалий компонентларни (конструкторлик, технологик-ишлаб чиқариш, креатив-лойиҳалаш)  мажмуавий ривожлантириш тизими замонавий дидактик воситаларнинг ўқув-функсионал имкониятларини синтезлаш ҳамда мақсадли рақамли-иммерсив ўқув муҳитини лойиҳалаш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялари 60111300 – Технологик таълим” бакалавр таълим йўналиши ўқув жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 13 майдаги 02/01-01-397-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим тизимида технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантиришда дидактик воситалардан фойдаланиш технологияларини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантиришнинг моделининг махсус компетенцияларни ривожлантириш блоки мотивацион, амалий шакллантириш, фаолиятли, конструктивлик, рефлексивлик босқичларини дидактик платформа билан диалектик интеграциялаш асосида такомиллаштирилган тавсиялардан “Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 26-мартдаги 03/317-сон маълумотномаси). Натижада технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантиришда дидактик воситалардан фойдаланиш технологияларини қўллаш имкониятлари кенгайган; 
бўлажак технология фани  ўқитувчиларнинг махсус компетенцияларини  ривожлантиришнинг амалдаги методикаси технологик таълим самарасини таъминловчи замонавий восталарнинг ўқув жараёнига эмергенциялаш ҳамда касбий-амалий фаолиятга босқичма-босқич персоналлаштириш асосида такомиллаштиришга оид методик тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг бир қатор дастурлари (“Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” дастурларида 2025-йил ноябр, декабр 2026 йил январ-март ойларидаги сонлари)да сенарийлар тайёрланди ҳамда чиқишлар қилинди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 11-сентябрдаги 05-09-1420-сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимида технология фани ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантиришда дидактик воситалардан фойдаланиш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish