Жўраева Моҳигул Бахтиёр қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик лицейларда морфология бўлимини ўқитиш методикасини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10030.
Илмий раҳбар: Ахмедова Дилдора Баҳодировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;  Ахмадова Умидахон Шавкат қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи  ташкилот:  Навоий  давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади академик лицейларда морфология боʻлимини оʻқитиш методикасини рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик лицейларда морфология бўлимини ўқитишнинг педагогик қонуниятлари ўқувчиларда морфологик компетенсияни ривожлантиришга таъсир этувчи мотивацион, мазмуний-операцион, интерактив-фаолиятли, рефлексив ҳамда диагностик компонентларни интеграциялаш ҳамда рақамли морфологик таълим муҳитини ташкил этиш орқали аниқлаштирилган;
академик лицей ўқувчиларида морфологик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган адаптив лингвометодик технология имкониятлари морфо.уз платформаси воситасида назарий билимларни мултимедиа ресурслари, интерактив машқлар, сунъий интеллект элементлари ва адаптив топшириқлардан иборат методик тизимни таълим жараёнига жорий этиш орқали илмий асосланган;
морфология бўлимини ўқитишнинг лингводидактик механизмлари мазмуни  ўқувчиларнинг грамматик тафаккури, мустақил таҳлил қилиш, коммуникатив фаолияти ҳамда морфологик компетенсиясини ривожлантирувчи видеодарслар, анимациялар, лингвистик визуал моделлар, электрон машқлар, рақамли луғатлар каби рефлексив топшириқлар ва сунъий интеллект элементлари билан интеграциялашган адаптив ўқув контенти асосида такомиллаштирилган;
академик лицейларда ўқувчиларнинг морфологик компетенсиясини баҳолаш мезонлари уларнинг морфологик билимларни ўзлаштириш, грамматик таҳлилни амалга ошириш, нутқда морфологик бирликлардан фойдаланиш ҳамда мустақил лингвистик фаолиятни намоён этиш даражасини аниқлашга хизмат қилувчи индикаторларни тизимли жорий этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицейларда морфология бўлимини ўқитиш методикасини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
академик лицейларда морфология бўлимини ўқитишнинг педагогик қонуниятлари ўқувчиларда морфологик компетенсияни ривожлантиришга таъсир этувчи мотивацион, мазмуний-операцион, интерактив-фаолиятли, рефлексив ҳамда диагностик компонентларни интеграциялаш ҳамда рақамли морфологик таълим муҳитини ташкил этиш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялардан 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172-сонли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-мартдаги №04/1-1320-сонли маълумотномаси).  Натижада, тадқиқотнинг иккинчи бобига оид материаллар асосида морфология бўлимини ўқитишда рақамли технологияларни қўллаш, интерактив методлар ва электрон ўқув модулларини ишлаб чиқиш, ўқувчиларнинг билимини баҳолаш ҳамда таълимий фаоллигини оширишга хизмат қилувчи методик ёндашувлар такомиллаштирилган. 
академик лицей ўқувчиларида морфологик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган адаптив лингвометодик технология имкониятлари морфо.уз платформаси воситасида назарий билимларни мултимедиа ресурслари, интерактив машқлар, сунъий интеллект элементлари ва адаптив топшириқлардан иборат методик тизимни таълим жараёнига жорий этиш орқали илмий асосланган материаллардан  2025–2026-йилларда Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида эфирга узатилган “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” кўрсатувлари ҳамда “Бухоро” радиосининг “Таълимдаги муаммолар” эшиттиришларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 15-февралдаги №01-09-18-сонли маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнига оид мавзулар замонавий педагогик ёндашувлар асосида ёритилиб, кўрсатувларнинг илмий-услубий савияси ва самарадорлиги оширилган. 
морфология бўлимини ўқитишнинг лингводидактик механизмлари мазмуни  ўқувчиларнинг грамматик тафаккури, мустақил таҳлил қилиш, коммуникатив фаолияти ҳамда морфологик компетенсиясини ривожлантирувчи видеодарслар, анимациялар, лингвистик визуал моделлар, электрон машқлар, рақамли луғатлар каби рефлексив топшириқлар ва сунъий интеллект элементлари билан интеграциялашган адаптив ўқув контенти асосида такомиллаштирилган тавсиялар “Ўқитувчи нутқ маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига ҳамда морфо.уз номли платформасига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 59446-сонли гувоҳнома) ва (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 22-декабрдаги №2300-6269-4958-д566-8cф8-4560-9149-сонли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларининг морфология фанини ўзлаштириш даражаси ошиб, таълим жараёнида рақамли технологиялар асосида билимни баҳолашнинг самарали ва обектив механизмлари шаклланган.
академик лицейларда ўқувчиларнинг морфологик компетенсиясини баҳолаш мезонлари уларнинг морфологик билимларни ўзлаштириш, грамматик таҳлилни амалга ошириш, нутқда морфологик бирликлардан фойдаланиш ҳамда мустақил лингвистик фаолиятни намоён этиш даражасини аниқлашга хизмат қилувчи индикаторларни тизимли жорий этиш орқали такомиллаштирилган тавсиялардан “Ўқитувчи нутқ маданияти” номли ўқув қўлланмасининг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 7-майдаги 02/01-01-376-сонли маълумотномаси). Натижада, академик лицейларда морфология бўлимини рақамли технологиялар асосида ўқитиш методикаси такомиллаштирилиб, таълим жараёнининг интерактивлиги ва самарадорлиги оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish