Обидов Толибжон Авазхоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида еълон.

I. Умумиу маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари”, 12.00.09 – Жиноят процесси, Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси мутахассислиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Yu415.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тўлаганова Гулчехра Захитовна -юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Одил Судлов Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27/2025.27.12.Yu.01.01.
Расмий орроненетлар; Мўминов Бекзод Абдувахобович - юридик фанлар доктори, доцент; Муродов Бахтиёржон Баходирович - юридик фанлар доктори, профессор, Пўлатов Бахтиёр Халилович - юридик фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимиз жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик билан боғлиқ нормаларни таҳлил қилиш, бу соҳадаги илмий-амалий консептуал ёндашувларни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Жиноят процесси вазифаларини амалга ошириш мақсадида суд, прокуратура, тергов, суриштирув ва тергов олди органлари Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган ваколатлар доирасида хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари ва мансабдор шахслари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириши мумкинлиги асослаб берилди;
айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз берувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган ҳолда олинган далиллар номақбул деб топилиши асослантирилди;
жиноят процессуал қонунчилигининг 601-моддасида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органидан тегишли сўров бўйича шахсни қамоққа олиш бундан мустаснолиги асослаб берилди;
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўров юборилган томоннинг тегишли ваколатли органига келиб тушган пайтдан эътиборан 30 кун ичида ижро этилади. Агар сўралаётган томон сўровни белгиланган муддатда ижро этиш имконияти бўлмаган тақдирда, сўров юборган томон жиноят иши бўйича топшириқнинг ўз вақтида бажарилмагани сабаблари кўрсатган ҳолда хабардор қилиши лозим. Агар топшириқни бажариш учун илтимоснома ташаббускоридан қўшимча маълумотларни аниқлаш, текшириш ёки сўраб олиш талаб этган ҳолда, ижрочи томон сўров юборган томон билан келишилган ҳолда қўшимча муддатни белгилашлари мумкинлиги асослаб берилди;
Ўзбекистон Республикаси ўзаро келишувга биноан муайян жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, тергов қилиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида хорижий давлатнинг ваколатли органлари ёки мансабдор шахслари билан бирга қўшма тергов гуруҳи тузишлари мумкин. Қўшма тергов гуруҳнинг таркиби ва бошқа ваколатлар доираси томонларнинг келишуви асосида белгиланади. Қўшма тергов гуруҳини тузиш тўғрисидаги сўров ҳар қандай манфаатдор томонидан тақдим этиши мумкинлиги асослантирилди;
сўров юборилишига асос бўлган қилмиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига кўра жиноят бўлмаса ёхуд Ўзбекистон Республикасида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилмаган бўлса ушлаб бериш рад этиши мумкинлиги асослантирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жиноят ишларини юритишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш йўлларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
жиноят процесси вазифаларини амалга ошириш мақсадида суд, прокуратура, тергов, суриштирув ва тергов олди органлари Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган ваколатлар доирасида хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари ва мансабдор шахслари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириши мумкин деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 18-майдаги 3/дн-71-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши судга қадар ва суд босқичида жиноят ишини юритиш ваколатига эга субъектлар доирасини такомиллаштиришга ҳуқуқий асос яратади;
айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз берувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган ҳолда олинган далиллар номақбул деб топилади деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 18-майдаги 3/дн-71-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши бутун жиноят ишини юритиш жараёнида номақбул далиллар тўплашни олдини олиш ва шахсларни ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишга ҳуқуқий асос яратади;
жиноят процессуал қонунчилигининг 601-моддасида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органидан тегишли сўров бўйича шахсни қамоққа олиш бундан мустаснолиги деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 18-майдаги 3/дн-71-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши судга қадар ва суд босқичида шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси айбнинг оғирлиги нуқтаи назардан амалга ошириш мумкинлигини такомиллаштиришга ҳуқуқий асос яратади;
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўров юборилган томоннинг тегишли ваколатли органига келиб тушган пайтдан эътиборан 30 кун ичида ижро этилади. Агар сўралаётган томон сўровни белгиланган муддатда ижро этиш имконияти бўлмаган тақдирда, сўров юборган томон жиноят иши бўйича топшириқнинг ўз вақтида бажарилмагани сабаблари кўрсатган ҳолда хабардор қилиши лозим. Агар топшириқни бажариш учун илтимоснома ташаббускоридан қўшимча маълумотларни аниқлаш, текшириш ёки сўраб олиш талаб этган ҳолда, ижрочи томон сўров юборган томон билан келишилган ҳолда қўшимча муддатни белгилашлари мумкинлиги деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 18-майдаги 3/дн-71-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши судга қадар ва суд босқичида сўровни аниқ ижро этиш муддатлари ёки ижро этиш имконияти бўлмаган тақдирда томонларни огоҳлантириш лозимлигини такомиллаштиришга ҳуқуқий асос яратади;
Ўзбекистон Республикаси ўзаро келишувга биноан муайян жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, тергов қилиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида хорижий давлатнинг ваколатли органлари ёки мансабдор шахслари билан бирга қўшма тергов гуруҳи тузишлари мумкин. Қўшма тергов гуруҳнинг таркиби ва бошқа ваколатлар доираси томонларнинг келишуви асосида белгиланади. Қўшма тергов гуруҳини тузиш тўғрисидаги сўров ҳар қандай манфаатдор томонидан тақдим этиши мумкинлиги деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 18-майдаги 3/дн-71-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши судга қадар босқичида далилларни тўплаш, ишларни синчковлик ва пухта ўрганиш мумкинлигини такомиллаштиришга ҳуқуқий асос яратади;
сўров юборилишига асос бўлган қилмиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига кўра жиноят бўлмаса ёҳуд Ўзбекистон Республикасида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилмаган бўлса ушлаб бериш рад этиши мумкинлиги деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 18-майдаги 
3/дн-71-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши судга қадар ва суд босқичида ўз фуқароларни ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мумкинлигини такомиллаштиришга ҳуқуқий асос яратади. 
хорижий давлатлар ваколатли органлари билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, хорижий давлат ҳудудида олинган далилларни баҳолаш, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш, халқаро сўровларни ижро этишда инсон ҳуқуқлари, қонунийлик, адолатли судлов ва процессуал кафолатларни таъминлашга оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг айрим масалалари тўғрисида” қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилади (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2026-йил 19-майдаги 08/171-26-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда судлар томонидан қонунларни тўғри қўллашни ва ягона суд амалиётини таъминлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish