Абдалимова Даря Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги мисолида рақамлаштиришнинг назарий-ҳуқуқий асосларини шакллантириш ва ривожлантириш” мавзусидаги 12.00.01 - «Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи» (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu1013
Илмий раҳбар: Тошкулов Журабой Уринбоевич, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.14/2025.27.12. Ю.01.01 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Исмаилов Баходир Исламович, ю.ф.д., профессор Исхакова Лавиза Фуатовна, й.ф.н, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамли технологиялар вазирлиги мисолида Ўзбекистонда рақамлаштиришнинг назарий ва ҳуқуқий асосларининг шаклланиши ва ривожланишини таҳлил қилиш орқали рақамли трансформация жараёнларини уйғунлаштиришга ёрдам берадиган амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларининг «Қўлланиш соҳаси» бўлимини норма ижодкорлиги ва қонун ижодкорлиги фаолияти билан тўлдириш таклиф этилди ҳамда ушбу ҳужжатлардан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи юристлар томонидан фойдаланиш доирасини кенгайтириш асослаб берилди.
Давлат тилида терминологик бирликни шакллантириш замонавий дунёда ўзбек тилини сақлаб қолиш ва ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ишлаб чиқилаётган изоҳли луғатлар етарли даражада тарқатилмаяпти ва амалиётда кенг қўлланилмаяпти, ҳолбуки рақамлаштириш жараёнлари тармоқлар ва соҳалар бўйича чегарага эга эмас. Шу муносабат билан луғатларга янада юқори ҳуқуқий мақом бериш, ҳужжатнинг онлайн версиясига киришни ташкил этиш ҳамда луғатларни ваколатли органлар томонидан тасдиқлаш таклиф этилади.
Технологиялар ривожи ҳамда рақамлаштиришни давлат-ҳуқуқий тартибга солишнинг энг мақбул моделини танлаш зарурати билан боғлиқ ҳолда Рақамли технологиялар вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш ғояси асослаб берилди. Шу муносабат билан норматив-ҳуқуқий ижодкорлик ва ҳуқуқни қўллаш жараёнларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, шунингдек, миллий нормаларни халқаро стандартлар ва мажбуриятлар билан уйғунлаштириш муҳим йўналиш сифатида белгиланди.
Давлатнинг ахборот функсиясига жамият миқёсидаги асосий функсиялардан бири сифатида таъриф берилиб, у ахборот соҳасини ривожлантиришга қаратилган фаолият йўналиши эканлиги асослаб берилди. Мазкур соҳа давлат ҳокимиятининг барча тармоқларида ахборотни яратиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш билан боғлиқ муносабатлар мажмуини қамраб олади.
«Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш шароитида ахборотлаштириш, рақамлаштириш ва рақамли технологияларни жорий этиш контекстида жорий қонунчиликнинг аниқ бир таҳлили ўтказилди;
Давлатнинг аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигида рақамли жараёнларни бошқаришдаги аниқ ўзгаришлар очиб берилди ҳамда давлатни рақамлаштириш даражасини ошириш мақсадида махсус ваколатли органнинг ҳуқуқий ва ташкилий тузилмасидаги ўзгаришлар ўрганилди.
Жамият ва давлатни тизимли информатлаштириш бўйича аниқланган халқаро тажриба асосида идоралараро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таклиф этилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотлари натижалари бўйича хулосалар, таклифлар ва тавсиялар қуйидагиларда қўлланилган:
Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларида терминлар ва таърифлар бўлими «Қўллаш соҳалари» қисмига «норматив ва қонун чиқариш фаолияти» ибораси киритилган бўлиб, бу ҳужжатлардан юристлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқувчи мутахассислар томонидан кенгроқ фойдаланишни таъминлаган; шунингдек, соҳа изоҳли луғатларини ишлаб чиқишда, уларни молиялаштириш, тайёрлаш, тасдиқлаш ва тарқатишда қўлланилган (Илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан жорий этиш акти № 8-2/1479, 14.07.2025; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотномаси № 34-8/5149, 22.07.2025).
2021–2022 йилларда сунъий интеллект технологияларини ўрганиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 14-бандида (Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021-йил 17-февралдаги ПҚ-4996-сонли қарорига илова 1-илова) диссертантнинг давлат тилида сунъий интеллект бўйича изоҳли луғат ишлаб чиқиш зарурлиги ҳақидаги таклифи акс этган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий таъминлаш бўйича Ахборот-таҳлилий Департаменти жорий этиш акти № 38, 11.07.2025).
Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 27-декабрдаги «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги ЎРҚ-1015-сонли қонунида Вазирлар Маҳкамаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Информатизация ва телекоммуникациялар соҳасидаги назорат инспекцияси ҳамда яқинда ташкил этилган телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ваколатлари аниқ ажратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти жорий этиш акти № 9/дн-221, 05.11.2025).
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2023-йил 24-майдаги ПФ-76-сон фармони
1-иловасининг к) кичик бандида Рақамли технологиялар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича “соҳалар, тармоқлар ва ҳудудларнинг рақамлаштириш устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, рақамлаштириш ўсиш нуқталарини аниқлаш ва амалга ошириладиган лойиҳаларни шакллантириш” белгиланган бўлиб, бу диссертант тавсияларидан бирини — махсус ваколатли органнинг ролини мустаҳкамлашни ўз ичига олган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий таъминлаш бўйича Ахборот-таҳлилий Департаменти жорий этиш акти № 38, 11.07.2025).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-майдаги “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-162-сон қарорининг
10-бандида қуйидаги матн берилган: «Белгилансинки, аҳолини сифатли рақамли инфратузилма билан таъминлаш мақсадида барча аҳоли яшаш масканлари 2024-йил якунига қадар кенг полосали мобил алоқа ва кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқлари билан тўлиқ қамраб олинади.» (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий таъминлаш бўйича Ахборот-таҳлилий Департаменти жорий этиш акти № 38, 11.07.2025).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 15-июндаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 373-сонли қарори (Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази жорий этиш акти № 1-36/2939, 18.07.2025; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотномаси № 34-8/5149, 22.07.2025).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-сентябрдаги «Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 516-сонли қарорининг ишлаб чиқилишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22-августдаги «2022-2023-йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ–357-сон қарорининг ижросини таъминлаш бо ълган. (Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази жорий этиш акти № 1-36/2939, 18.07.2025; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотномаси № 34-8/5149, 22.07.2025).