Файзиев Шерзод Джунайдиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида рискларни бошқаришда комплаенс-назорат тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6498
Илмий раҳбар: Турсунов Бобур Ортиқмирзаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01
Расмий оппонентлар: Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Рахматов Хасан Уткирович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида рискларни бошқаришда комплаенс назорат тизимидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндошувга кўра “тижорат банкларида комплаенс-назорат тизими” тушунчаси банк фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари, регулятор талаблари, халқаро стандартлар, ички меʼёрий ҳужжатлар ва корпоратив этика қоидаларига риоя этилишини таъминлаш орқали ҳуқуқий, молиявий, операцион ва репутацион рискларни идентификация қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ҳамда минималлаштиришга хизмат қилувчи интеграциялашган ички назорат ва рискларни бошқариш механизми нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банкларида рискларни бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи комплаенс-назорат тизимини интеграллашган бошқарув механизми асосида ташкил этиш такомиллаштирилиб, унда АМЛ/CФТ, “Кноw Ёур Cустомер” (КЙC), санксион мониторинг ва операцион риск индикаторларини ягона рақамли платформа орқали назорат қилиш таклиф этилган;
тижорат банкларида комплаенс-рискларни баҳолаш усули такомиллаштирилиб, унда комплаенс бузилишлари эҳтимоли ва уларнинг молиявий таъсирини интеграл индекс асосида аниқлашнинг 0 ≤ КР < 0,30 – “паст”, 0,30 ≤ КР < 0,60 – “ўртача”, 0,60 ≤ КР < 0,80 – “юқори” ҳамда 0,80 ≤ КР ≤ 1,00 – “жуда юқори” даражалари асосида такомиллаштириш чегараларини баҳолаш таклиф этилган;
АТ “Алоқабанк”нинг риск қийматини 2030 йилгача босқичма-босқич оширишга доир прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларида рискларни бошқаришда комплаенс-назорат тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндошувга кўра “тижорат банкларида комплаенс-назорат тизими” тушунчаси банк фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари, регулятор талаблари, халқаро стандартлар, ички меʼёрий ҳужжатлар ва корпоратив этика қоидаларига риоя этилишини таъминлаш орқали ҳуқуқий, молиявий, операцион ва репутацион рискларни идентификация қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ҳамда минималлаштиришга хизмат қилувчи интеграциялашган ички назорат ва рискларни бошқариш механизми нуқтаи-назаридан такомиллаштириш таклифи ўқув амалиётига жорий этилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “тижорат банкларида комплаенс-назорат тизими” тушунчаси кенгайишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда тижорат банкларида рискларни бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи комплаенс-назорат тизимини интеграллашган бошқарув механизми асосида ташкил этиш такомиллаштирилиб, унда АМЛ/CФТ, “Кноw Ёур Cустомер” (КЙC), санксион мониторинг ва операцион риск индикаторларини ягона рақамли платформа орқали назорат қилиш, шубҳали операцияларни ички тартибга мувофиқ CБ/АМЛОга хабар бериш, комплаенс-хатарларни идентификация қилиш, баҳолаш, риск камайтириш чоралари ишлаб чиқиш тартиби “Асиа Аллианcе Банк” АТБ ва АТ “Алоқабанк”нинг фаолиятига жорий этилган. (АТ «Алоқабанк»нинг 2026-йил 25-майдаги 25-04/4193-сонли, «Асиа Аллианcе Банк» АТБнинг 2026-йил 25-майдаги 3086-05-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТ “Алоқабанк”нинг молиявий ҳисоботлари таҳлилига кўра, мазкур тизимни жорий этиш натижасида банкнинг фоизли даромадлар ҳажми 2024-йилда 2 249,4 млрд сўмга етиб, 2023-йилнинг мос даврига нисбатан (1 862,0 млрд сўм) 20,8 фоизлик, 2025-йилда 3 230,8 млрд сўмга етиб, 2024-йилнинг мос даврига нисбатан (2 249,4 млрд сўм) 43,6 фоизлик ўсишга эришилган. Шунингдек, «Асиа Аллианcе Банк» АТБ жорий этилиши рискларни эрта аниқлаш, шубҳали операцияларни тезкор мониторинг қилиш ва ички назорат самарадорлигини ошириш имконини берган;
тижорат банкларида комплаенс-рискларни баҳолаш усули такомиллаштирилиб, унда комплаенс бузилишлари эҳтимоли ва уларнинг молиявий таъсирини интеграл индекс асосида аниқлашнинг 0 ≤ КР < 0,30 – “паст”, 0,30 ≤ КР < 0,60 – “ўртача”, 0,60 ≤ КР < 0,80 – “юқори” ҳамда 0,80 ≤ КР ≤ 1,00 – “жуда юқори” диапазонини белгилаш асосида такомиллаштириш чегараларини баҳолаш таклифидан «Асиа Аллианcе Банк» АТБ ҳамда АТ “Алоқабанк”нинг фаолиятида фойдаланилган. («Асиа Аллианcе Банк» АТБнинг 2026-йил 25-майдаги 3086-05-сон ҳамда АТ «Алоқабанк»нинг АТБ 2026-йил 25-майдаги 25-04/4193-сон маълумотномалари). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Асиа Аллианcе Банк» акциядорлик тижорат банки фаолиятида комплаенс-рисклар баҳоланиб, молиявий барқарорлигига хавф солувчи ички таҳдидлар аниқланган, уларни бартараф этиш бўйича комплаенс-назорат бўлимига тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилган. Соф фоизли даромадлар эса 375,5 млрд сўмдан 466,8 млрд сўмга етиб, 24,3 фоизга кўпайган. Бу эса рискли операцияларни эрта аниқлаш ва назорат қилиш орқали активлардан фойдаланиш самарадорлиги оширган. Шунингдек, илмий таклифнинг «Алоқабанк» фаолиятида амалиётга жорий этилиши натижасида, кредит рисклари бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун шакллантирилган резервлардан кейинги соф фоизли даромад 0,7 млрд сўмдан 50,4 млрд сўмга етгани банкда рискларни бошқариш сифати яхшиланганини англатган;
АРИМА модели асосида АТ “Алоқабанк”нинг риск қийматини 2030 йилгача прогнози ишлаб чиқилиб, мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик тижорат банкларининг 2027-2029-йиллар учун ривожланиш стратегияси лойиҳасида инобатга олинган яратган (АТ «Алоқабанк»нинг АТБ 2026-йил 25-майдаги 25-04/4193-сон маълумотномаси).