Sayt test rejimida ishlamoqda

Волынскова Надежда Владимировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларидан экстракцион фосфор кислотасини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва такомиллаштириш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Т257.
Илмий маслаҳатчи: Мирзакулов Холтура Чоривич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Таджиев Сайфитдин Мухитдинович, техника фанлари доктори, профессор; Султонов Боходир Эркинович, техника фанлари доктори; Нурмуродов Тулкин Исамуродович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экстракцион фосфор кислотасининг (ЭФК) такомиллаштирилган, энергиятежамкор технологиясини ва Марказий Қизилқумнинг (МҚ) турли хил фосфоритларини қайта ишлаш учун мақбул бўлган фосфорли ўғитларнинг янги турларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СаО-Р2О5-SO3-H2O системасининг эрувчанлик фазовий диаграмасини таҳлили асосида МҚ фосфоритларидан ЭФК олишда ишлаб чиқариш жараёнини графоаналитик назорат қилиш имконини берадиган номограмма ишлаб чиқилган;
илк бор МҚ фосфоритларини сульфат кислота ва аммоний сульфат билан аралашмаси билан парчаланиш жараёнини термодинамик ҳисоблашда эркин кальций оксидининг экстрактордаги ҳарорат режимига таъсири аниқланган;
экстракция жараёни давомийлигини камайтиришга ва экстракторлар конструкцияларини такомиллаштиришга имкон берадиган МҚ фосфоритларининг юқори реакцион мойиллиги аниқланган;
МҚ фосфоритларини қайта ишлаш ва экстракциялаш технологик кўрсаткичларининг таъсир этиш қонуниятлари бўйича ЮКФКдан 23%гача Р2О5 бўлган ЭФК олишнинг мақбул технологик шароитлари аниқланган;
сульфат кислотани аммоний сульфатга қисман алмаштириш билан МҚ фосфоритларидан ЭФК олиш технологик кўрсаткичлари ва таркибига экстракция технологик қийматларига таъсир этиши аниқланган;
МҚ фосфоритларидан олинган ЭФК ва сульфат кислотасини аммонизациялаш ҳамда қотиб қолмайдиган бўтқасини олиш оптимал шароитлари аниқланган;
илк бор аммоний дигидро-, гидрофосфатлар, икки сувли кальций сульфат ва сув системасининг ўзаро таъсири ва термодинамик ҳисоблари, рН муҳити 7–8 бўлганда аммоний сульфат ва кальций гидрофосфат ҳосил бўлиши билан икки сувли кальций сульфат конверсияси қайтмас жараёнда бориши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
МҚ фосфоритларини ЭФК ва фосфорли ўғитларга қайта ишлаш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мураккаб донадор ўғит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP02633, 2003 й.). Натижада экстракцион фосфор ва сульфат кислота аралашмасини айланма эритма кўринишида аммонизациялаш билан аммоний сульфатфосфат ўғити олиш имконияти яратилган;
аммофос олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP 02634, 2003 й.). Натижада фосфат хомашёсини эркин сульфат кислота массавий улуши 1,5 дан 5,5% гача ва С:Қ=(2-4):1 нисбатда парчалаб олинган ЭФКни аммонизациялаб аммофос олиш имконини берган;
мураккаб донадор азот фосфор ўғит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP03481, 2005 й.). Натижада олтингугурт-фосфоркислотали экстракцион бўтқасини айланма эритма шаклидаги нордон оқова бериш билан рН 7,5–8,5 гача аммонизациялаб «Супрефос-NS» ўғит олиш имконияти яратилган;
барботажли буғлатиш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP04770, 2008 й.). Натижада қурилманинг ички қисмини вертикал тўсиқлар бўйича бўлакларга ажратиш натижасида такомиллашган барботажли буғлатиш қурилмасида ЭФК ва бўтқасини буғлатиш жараёнини жадаллаштириш имконияти яратилган;
ЮКФК, ЮКФК ва ЮҚК аралашмасидан ЭФК, азотфосфорли аммоний сульфатфосфат ва «Супрефос-NS» ўғитини олиш технологияси «Ammofos-Maxam» АЖда амалиётга жорий этилган («Oʻzkimyosanoat» АЖнинг 2019 йил 18 майдаги 03-2878-сон маълумотномаси). Натижада МҚ фосфоритларидан ЭФК олишда иккибанкали реакторни бир банкали реакторга алмаштириш, фосфорит хомашёларини қайта ишлаш ҳажмини ва реакторнинг ишчи ҳажмидан Р2О5 чиқишини ошириш ҳамда реакцион массанинг температурасини ва энергия сарфини икки баробар камайтириш имконини берган;
ЭФК ва яриммаҳсулотлардан аммоний сульфатфосфат ва «Супрефос-NS» ўғитларини олиш технологияси «Ammofos-Maxam» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («O’zkimyosanoat» АЖнинг 2019 йил 18 майдаги 03-2878-сон маълумотномаси). Натижада янги турдаги фосфорли ўғитлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish