Назарова Шохида Муродбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насос станцияси сув олиш камераси конструкциясини оқимнинг гидравлик режимини инобатга олиб такомиллаштириш”, 05.09.07-Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6289.
Илмий раҳбар: Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш номи:
Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/26.01.2023.Т.109.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Худойқулов Совет Ишанқулович, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти “Сув омборлари ва уларнинг хавфсизлиги” лабораторияси мудири, техника фанлари доктори, профессор.
Гадаев Аброр Ниязович – Мирзо Улугʼбек номидаги Самарқанд давлат техника университети “Атроф-муҳит муҳандислиги” кафедраси профессори, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ Давлат Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Насос станцияси сув олиш камераси конструксиясини оқимнинг гидравлик режимини инобатга олиб такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
насос станциялар сув олиш камерасида лойқа оқизиқларни фраксион таркиби ва уларнинг ноаниқ шаклини ҳисобга олиб заррачаларнинг чўкиш траекториясини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
насос станцияси сув олиш камерасида сув оқимини бир текис тақсимланиши усули асосида лойқа чўкишининг олдини олиш технологиясини ишлаб чиқилган;
насос станцияси сув олиш камерасида сув сатҳини динамикасини инобатга олиб унинг эксплуатацион режимини баҳолаш усулини ишлаб чиқилган;
насос станцияси сув олиш камераси конструксион элементлари оқимнинг гидравлик режимини инобатга олиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Насос станцияларининг эксплуатацион самарадорлигини ошириш бўйича янги конструксиялар, технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
насос станциялари сув қабул қилиш иншоотида лойқа заррачалари чўкишининг олдини олиш конструксияси иашлаб чиқилган. Натижада насос станцияси сув қабул қилиш иншооти тубида лойқа чўкишининг олдини олиш ва агрегатларнинг эксплуатацион кўрсаткичларини яхшилаш имконияти яратилган;
Натижада насос станцияси сув бериш унумдорлигини 15% гача ошириш имконияти юзага келган;
насос станциялари аванкамерасида лойқа заррачалари чўкишининг олдини олиш қурилмаси яратилган. Натижада насос станцияси аванкамерасини лойқа чўкмаларидан тозалаш харажатлари ва электр энергияси исрофининг камайиши ҳисобига насос станциясида йилига 40...50 млн. сўмни тежаш имкони юзага келган;
насос станциялари аванкамерасида лойқа заррачалари чўкишининг олдини олиш қурилмаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станциясида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 15-декабрдаги 04/20-6584-сонли маълумотномаси).
Натижада насос станцияси аванкамерасини лойқа чўкмаларидан тозалаш харажатлари ва электр энергияси исрофининг камайиши ҳисобига насос станциясида йилига 5..15% эксплуатация харажатларини тежаш имкони юзага келган;
насос станциялари аванкамерасида лойқа заррачалари чўкишининг олдини олиш қурилмаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасида жорий қилинган (Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасининг 2025-йил 30-июндаги далолатномаси). Натижада насос станцияси аванкамерасини лойқа чўкмаларидан тозалаш харажатлари ва электр энергияси исрофининг камайиши ҳисобига насос станциясида 5...15% эксплуатация харажатларини тежаш имкони юзага келган.