Бахиев Худияр Аминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи: “Қорақалпоғистон республикаси шароитида сув таъминоти тизимининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш”, 11.00.05-Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5791
Илмий раҳбар: Реймов Каржаубай Даулетбаевич, техника фанлари доктори (PhD), доцент. Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD05/2025.27.12.Т.14.01
Расмий оппонентлар: Мягков Сергей Владимирович техника фанлари доктори, катта илмий ходим.,  Атаназаров Куралбай Мауленович, биология фанлари номзоди, доцент.                                       
Этакчи ташкилот:   Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси шароитида сув таъминоти тизимининг ҳозирги ҳолатини комплекс баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагича:
биринчи марта Тахиатош ГЭСи ҳудудида гидроекологик режимнинг антропоген трансформацияси комплекс тадқиқ этилиб, унинг асосий қонуниятлари ва экологик оқибатлари баҳоланган;
паст босимли сув омборлари гидроузелларининг атроф-муҳитга таъсир этувчи асосий омиллари тизимлаштирилиб, уларнинг экологик таъсири комплекс баҳоланган;
гидроенергетика иншоотларини қуриш ва эксплуатация қилишнинг атроф-муҳитга таъсирининг асосий параметрлари аниқланиб, сув ресурслари танқислиги шароитида уларнинг сув ресурсларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичларига таъсири баҳоланган;
сув ҳавзасида хўжалик фаолиятини экологик жиҳатдан меъёрлаштириш ҳамда Оролбўйи минтақасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қорақалпоғистон Республикаси шароитида сув таъминоти тизимининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
Гидроенергетика иншоотларининг атроф-муҳитга таъсир даражасини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалий фаолиятига Оролбўйи экотизимларининг муҳим таркибий қисмлари ҳолатини экологик мониторинг қилиш ва прогнозлаш дастурларини ишлаб чиқишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 01/12-2-3177-сон маълумотномаси). Натижада сув таъминоти иншоотлари ва уларнинг тақсимлаш қурилмаларини эксплуатация қилиш жараёнида экологик хавфсизликни таъминлаш ва салбий экологик таъсирларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш имконияти яратилган.
Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 17-сентябрдаги 02/04-3-637-сон маълумотномаси). Натижада сув ресурсларига антропоген таъсир кўрсатувчи ифлосланиш манбалари ва сабабларини аниқлаш, экологик вазиятнинг ўзгаришини прогнозлаш ҳамда сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish