Мурадов Сирожиддин Ҳусан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида хавфли ва зарарли омилларни форсайт ёрдамида башоратлаш асосида касбий таваккалчиликни баҳолаш (Узбекистон ГТЛ заводи мисолида)”, 05.10.01- Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т6897
Илмий раҳбар: Рахимов Октябр Дусткабилович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳузуридаги илмий кенгаш PhD.34/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Фарғона давлат техника университети кафедра профессори, техника фанлари доктори, доцент, Рахманов Баходир Кушакович; Самарқанд давлат техника университети кафедра доценти, техника фанлари номзоди, доцент, Раззоков Хабиб Холикович.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат корхоналарида ишлаб чиқариш муҳитининг зарарли ва хавфли омилларини форсайт методлари асосида башоратлаш орқали касбий таваккалчиликни баҳолаш ҳамда бартараф этиш ва камайтириш чора тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
саноат корхоналарида хавфли ва зарарли омилларни форсайт асосида башоратлаш методикасининг алгоритми, эҳтимолий таваккалчиликларни башоратлаш схемаси ишлаб чиқилган. Форсайтнинг СWОТ-таҳлил, ПЕСТЛЕ-таҳлил, ретроспектив таҳлил, экспертлар панели метоларидан фойдаланиб, “Узбекистан ГТЛ” заводида хавфли ва зарарли омилларни форсайт асосида башоратлаш усуллари такомиллаштирилган;
форсайтнинг Баес тармоқлари, логик-имконият усули, иерархик моделлар, эҳтимолий таҳлил методларидан фойдаланиб, Узбекистон ГТЛ заводида 10 йилликда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни башоратлашни 3 хил усулда (технократик ютуқ, эволюсион ривожланиш, меёрий шок) келажак ссенарийларининг оптималлаштирилган вариантлари ишлаб чиқилган;
“Узбекистан ГТЛ” заводида таваккалчиликни бошқариш модели халқаро ИСО 31000, СТАМП, Ҳиерарчй оф Cонтролс стандартлар тизими ёрдамида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари проактив ёндашув, халқаро стандартларга мувофиқлик, узлюксиз такомиллаштириш (ПДCА) принципларини босқичма-босқич трансформациялаш илмий жиҳатдан асосланган;
“Узбекистан ГТЛ” заводида касбий таваккалчиликни камайтириш чора-тадбирларнинг комплекс режасини тузиш орқали хавфни бартараф этиш имкониятлари тизимли ўрганилган (ҲоC 1-даражаси), энергия манбаларини инвентаризация қилиш механизмлари ишлаб чиқилгани натижасида, касбий таваккалчилик даражаси 72,1%, унинг эҳтимоллик даражаси 91,3% ва жиддийлик даражасини 79,1% фоизга камайтиришга ва ходимларнинг хавфсизлик маданияти ошишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарида касбий таваккалчиликни баҳолаш асосида ишлаб чиқариш муҳитининг зарарли ва хавфли омилларини форсайт асосида башоратлаш бўйича илмий тадқиқот натижалари:
саноат корхоналарида хавфли ва зарарли омилларни форсайт асосида башоратлашда форсайтнинг СWОТ-таҳлил, ПЕСТЛЕ-таҳлил, ретроспектив таҳлил, экспертлар панели методларидан фойдаланишга оид тавсиялар Узбекистон ГТЛ заводида амалиётга жорий этилган (“Узбекистон ГТЛ” МЧЖ (2026 йил 1-апрелдаги далолатномаси).
Натижада, аниқланган касбий таваккалчилик ва уларни бартараф этиш ссенарийлари асосида ишлаб чиқаришда юз бериши мумкин бўлган эҳтимолий жароҳатланишлар ҳамда бахциз ҳодисаларни олдини олишга эришилган;
форсайтнинг Баес тармоқлари, логик-имконият усули, иерархик моделлар, эҳтимолий таҳлил методлари ёрдамида таваккалчиликларни башоратлашга оид тавсиялар Узбекистон ГТЛ заводида 10 йиллик хавф-хатарларни башоратлашнинг асосий мезонларини аниқланиб, 3 хил вариантда (технократик ютуқ, эволюцион ривожланиш, меёрий шок) келажак ссенарийлари Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Қашқадорё ҳудудий бошқармасига татбиқ этилди (Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Қашқадорё ҳудудий бошқармасининг 2026 йил 24-апрелдаги № 02404 сонли далолатномаси).
Натижада, нафақат ҳозирги кундаги хавфлар балки келажакда юзага келиши мумкин бўлган хавфлар башорат қилинган, уларни олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш натижадорлишини ошириш имконини берган;
саноат корхоналарида таваккалчиликни бошқариш моделини халқаро ИСО 31000, СТАМП, Ҳиерарчй оф Cонтролс стандартлар тизими асосида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнларида проактив ёндашув, халқаро стандартларга мувофиқлик, узлюксизликни такомиллаштириш (ПДCА) принципларини босқичма-босқич трансформациялашга оид таклифлар Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига жорий этилган (“Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси” давлат меҳнат инспексиясининг 2026-йил 23-апрелдаги ДМИ/15/00-04/14-1344-сон маълумотномаси);
Узбекистон ГТЛ заводида хавфни бартараф этиш имкониятларини тизимли ўрганиш, энергия манбаларини инвентаризация қилиш ва назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш, ҳодисаларнинг вақт кетма-кетлигини белгилаш ва ИСО 31000 талабларига асосланган ҳолда, таваккалчиликни камайтиришнинг комплекс режаси ишлаб чиқилган ва “Узбекистон ГТЛ” МЧЖга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти кадрлар бўлимининг 2026-йил 3-июндаги № 15/1-28 сонли маълумотномаси).
Натижада, касбий таваккалчилик даражаси 72,1%, унинг эҳтимоллик даражаси 91,3% ва жиддийлик даражасини 79,1% фоизга камайтиришга ва ходимларнинг хавфсизлик маданияти ошишига эришилган бўлиб, чора-тадбирларнинг самарадорлиги 98,9 % ни ташкил этиши, аниқланган касбий таваккалчилик ва уларни бартараф этиш ссенарийлари асосида ишлаб чиқаришда юз бериши мумкин бўлган эҳтимолий жароҳатланишлар ҳамда бахциз ҳодисаларни олдини олишга эришиш имконини берган.