Тиллаев Саидбек Собир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тажрибавий қўшма жароҳатларда маҳаллий ва умумий анестезиядан кейинги ингичка ичакнинг морфологик ўзгаришлари” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5091.
Илмий раҳбар: Султонова Лола Жаҳонқуловна DSc, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, профессори; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий қўшма жароҳатларда маҳаллий ва умумий анестезия таъсирида ингичка ичакнинг морфологик, морфометрик ҳамда иммуногистокимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тажрибавий қўшма жароҳатларда маҳаллий ва умумий анестезия таъсирида ингичка ичакнинг ўн икки бармоқли, оч ва ёнбош ичак бўлимларида юзага келадиган морфологик ҳамда морфометрик ўзгаришларнинг вақтга боғлиқ қонуниятлари комплекс равишда аниқланган;
тажрибавий қўшма жароҳатларда маҳаллий ва умумий анестезиядан кейин ингичка ичак тўқималарида кечувчи деструктив, яллиғланиш ва репаратив жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги морфологик, гистокимёвий ҳамда иммуногистокимёвий тадқиқот усуллари асосида тавсифланган ва баҳоланган;
ингичка ичакнинг турли бўлимларида морфологик ўзгаришларнинг оғирлик даражаси маҳаллий ва умумий анестезия турига боғлиқ ҳолда қиёсий баҳоланиб, уларнинг морфогенезига хос хусусиятлар аниқланган;
тажрибавий қўшма жароҳатларда узум данаги мойи билан ўтказилган биокоррекция натижасида ингичка ичак шиллиқ қавати, крипталари, ворсинкалари ва микросиркулятор ўзан тузилмаларида репаратив ўзгаришларнинг кучайиши ҳамда дистрофик ва яллиғланиш белгиларининг камайиши морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичлар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Тажрибавий қўшма жароҳатларда маҳаллий ва умумий анестезия таъсирида ингичка ичакнинг ўн икки бармоқли ичак, оч ичак ва ёнбош ичак бўлимларида юзага келадиган морфологик, морфометрик, гистокимёвий ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни ўрганиш ҳамда уларни узум данаги мойи билан коррекциялаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор тажрибавий қўшма жароҳатларда маҳаллий ва умумий анестезия таъсирида ингичка ичакнинг ўн икки бармоқли, оч ва ёнбош ичак бўлимларида юзага келадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг вақтга боғлиқ қонуниятлари комплекс равишда аниқланганлиги Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 9-июлдаги 04/9139-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 9-июлдаги 04/9140-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий қўшма жароҳатларда маҳаллий ҳамда умумий анестезия воситаларининг ошқозон-ичак тизими органларига, хусусан ингичка ичакка таъсирини чуқур ўрганиш травматологик беморларда ичак фаолияти билан боғлиқ патологик ҳолатларни эрта аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш имконини кенгайтиради. Ингичка ичак девори қалинлиги, шиллиқ қават, ворсинкалар баландлиги, крипталар чуқурлиги ва мушак қавати тузилмаларидаги ўзгаришларни баҳолаш қўшма жароҳат ва анестезия таъсирида юзага келадиган морфофункционал бузилишларни аниқлашда муҳим илмий-амалий асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: маҳаллий ҳамда умумий анестезия воситаларининг ингичка ичак тўқимасига таъсирини аниқ баҳолаш орқали патологик ўзгаришларни эрта босқичда аниқлаш ва асоратларнинг олдини олишга эришилади. Натижада қўшимча текширувлар, узоқ муддатли даволаш ва реабилитация харажатлари камайиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 125 000 сўм миқдорида тежаш имконияти яратилади. Хулоса: тажрибавий қўшма жароҳатларда маҳаллий ва умумий анестезия таъсирида ингичка ичакда юзага келадиган морфологик ҳамда морфометрик ўзгаришларни эрта аниқлаш усулининг амалиётга жорий этилиши ичак асоратларини баҳолаш, профилактика чораларини белгилаш ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор тажрибавий қўшма жароҳатларда маҳаллий ва умумий анестезиядан кейин ингичка ичак тўқималарида кечувчи деструктив, яллиғланиш ва репаратив жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги морфологик, гистокимёвий ҳамда иммуногистокимёвий усуллар асосида илмий жиҳатдан асосланганлиги Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 9-июлдаги 04/9139-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 9-июлдаги 04/9140-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қўшма жароҳатларда маҳаллий ҳамда умумий анестезия таъсирида ингичка ичак тўқимасидаги морфофункционал ўзгаришларнинг чуқур ўрганилиши патологик жараёнларга комплекс ёндашув зарурлигини кўрсатади. Бу ҳолат ҳазм тизими билан боғлиқ касалликларни эрта ташхислаш, асоратларнинг олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини кенгайтиради. Ингичка ичакнинг турли бўлимларида кузатиладиган деструктив, яллиғланиш ва компенсатор ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлигини баҳолаш ушбу жараёнларнинг патогенетик механизмларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: ингичка ичак тўқимасида маҳаллий ҳамда умумий анестезия таъсирида юзага келадиган патологик ўзгаришлар механизмларини аниқлаш ва уларни эрта босқичда диагностика қилиш орқали даволаш самарадорлиги оширилади ҳамда ортиқча тиббий харажатлар қисқартирилади. Шу орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 131 400 сўм миқдорида тежаш имконияти яратилади. Хулоса: ингичка ичак тўқималарида кечувчи деструктив, яллиғланиш ва репаратив жараёнларни комплекс баҳолаш натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши қўшма жароҳат ва анестезия билан боғлиқ ичак асоратларини эрта аниқлаш, касалликларнинг оғирлашувини олдини олиш ҳамда даволаш-профилактика тадбирларини мақсадли ташкил этиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор ингичка ичакнинг турли бўлимларида морфологик ўзгаришларнинг оғирлик даражаси маҳаллий ва умумий анестезия турига боғлиқ ҳолда қиёсий баҳоланиб, уларнинг морфогенезидаги ўзига хос хусусиятлари аниқланганлиги Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 9-июлдаги 04/9139-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 9-июлдаги 04/9140-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: маҳаллий ҳамда умумий анестезия воситалари таъсирида ингичка ичак тўқимасида юзага келадиган морфофункционал ўзгаришларни комплекс ўрганиш ҳазм тизими билан боғлиқ патологик ҳолатларга замонавий ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади. Ингичка ичак бўлимларидаги морфологик ўзгаришларни қиёсий баҳолаш орқали анестезия тури ва қўшма жароҳат фонида ривожланадиган тўқимавий шикастланишларнинг оғирлик даражасини аниқлаш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: ингичка ичак тўқимасида маҳаллий ҳамда умумий анестезия таъсирида юзага келадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларни эрта босқичда аниқлаш ҳамда уларни иммуногистокимёвий таҳлиллар билан тасдиқлаш асосида ташхис ва даволашнинг янги ёндашувларини жорий этиш орқали ортиқча тиббий харажатлар камайтирилади. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 105 000 сўм миқдорида иқтисод қилиш имконияти яратилади. Хулоса: ингичка ичакнинг турли бўлимларида морфологик ўзгаришларнинг анестезия турига боғлиқ ҳолда қиёсий баҳоланиши қўшма жароҳатларда ҳазм тизими асоратларини эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини белгилаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор тажрибавий қўшма жароҳатларда узум данаги мойи билан ўтказилган коррекция натижасида ингичка ичак шиллиқ қавати, крипталари, ворсинкалари ва микросиркулятор ўзан тузилмаларида репаратив жараёнлар фаоллашиши, дистрофик ҳамда яллиғланиш ўзгаришлари камайиши морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичлар асосида илмий жиҳатдан исботланганлиги Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 9-июлдаги 04/9139-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 9-июлдаги 04/9140-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қўшма жароҳатларда маҳаллий ҳамда умумий анестезия таъсирида Ki-67 ва CD56 маркерлари асосида ингичка ичак тўқимасидаги пролифератив жараёнлар ва ҳужайравий иммунитет ўзгаришларининг ўрганилиши патологик ҳолатларга комплекс ёндашув зарурлигини кўрсатади. Узум данаги мойи билан коррекция қилинган ҳолатларда репаратив жараёнларнинг фаоллашиши, шиллиқ қават, ворсинкалар, крипталар ва микросиркулятор ўзан тузилмаларида тикланиш белгиларининг кузатилиши қўшимча даволаш-профилактика чораларини асослашда муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: Ki-67 ва CD56 иммуногистокимёвий маркерлари ёрдамида ингичка ичак тўқимасидаги морфофункционал ўзгаришларни эрта босқичда аниқлаш, шунингдек, узум данаги мойи билан коррекциялаш самарадорлигини асослаш натижасида ортиқча тиббий харажатлар қисқартирилади. Шу орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 100 000 сўм миқдорида тежаш имконияти яратилади. Хулоса: узум данаги мойи билан коррекция қилишнинг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий жиҳатдан асосланганлиги тажрибавий қўшма жароҳатларда маҳаллий ва умумий анестезия таъсирида юзага келадиган ингичка ичак шикастланишларини камайтириш, репаратив жараёнларни фаоллаштириш ва асоратларнинг олдини олиш имконини беради.
Олинган натижалар юзасидан ишлаб чиқилган “Тажрибавий қўшма жароҳатларда, маҳаллий ва умумий анестезиядан кейинги ингичка ичакнинг иммуногистокимёвий хусусиятларини баҳолаш услуби” мавзусидаги услубий тавсияномани жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгаши томонидан 2026 йил 2-июн 09/28 сонли ягона хулоса тасдиқланган.