Эргашев Тохир Нематовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Фавқулодда вазиятларда авария‒қутқарув ва жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатиш усулларини тадқиқ қилиш”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4337.
(07.07.2026 йил)
Илмий раҳбар: Раҳима Раҳмоновна Нурмаматова, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳузуридаги илмий кенгаш қошидаги бир марталик Илмий кенгаш PhD.34/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Муртозаев Эшмурод Мустафаевич техника фанлари доктори, доцент; Шамансуров Суннат Султанович техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фавқулодда вазиятларда замонавий технологияларни қўллаш асосида авария-қутқарув ишларини бошқариш ва жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатиш тизимини моделлаштириш ҳамда тезкор қарор қабул қилиш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларда авария-қутқарув кучларини тезкор бошқариш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш жараёнларининг ташкилий-техник таркиби таҳлил қилиниб, қутқарув ишларининг вақт кўрсаткичларини оптималлаштиришга қаратилган янги илмий-назарий моделлар ва динамик алгоритмлар ишлаб чиқилган;
фавқулодда вазиятларда авария–қутқарув ишларининг симуляция қилиш модели мавжуд тизимлардан фарқли ўлароқ, жараёнларнинг ноаниқлик шароитларини ҳисобга олувчи стохастик, детерминистик ва агентга асосланган (агент-басед) ёндашувларни интеграция қилиш ҳисобига такомиллаштирилган;
Чимқўрғон сув омбори ҳавзасининг гидрологик хусусиятларидан келиб чиқиб, авария‒қутқарув куч ва воситаларини оқилона тақсимлаш ҳамда сувда чўкаётган шахсларни қутқариш ишларини мувофиқлаштирувчи янги математик моделлштириш ва баҳоловчи матрица ишлаб чиқилган;
анъанавий қутқарув методларини замонавий рақамли технологиялар (дронлар, ГПС, робототехника, ВР-симуляторлар ва сунъий интеллект — АИ) билан интеграциялашнинг ташкилий тизими яратилган бўлиб, фавқулодда вазиятлар ўчоғида жабрланганларни қидириб топишда АИ ва ГПС қурилмаларининг комбинациялашган оптимал қутқарув усули яратилишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фавқулодда вазиятларда авария-қутқарув ва жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатиш усулларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларда авария-қутқарув ишларини бошқариш ва жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатишнинг ишлаб чиқилган назарий моделлари ва тезкор алгоритмлари Ўзбекистон Республикаси ФВВ Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази ҳамда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фаолиятига жорий этилган (ФВВ Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш марказининг 2025 йил 20 сентябрдаги 27-сонли ҳамда Қашқадарё вилояти ФВБнинг 2025 йил 17 сентябрдаги 418-сонли жорий этиш далолатномалари). Натижада, фавқулодда вазиятлар ўчоғида қутқарув амалиётлари ва бошқа шошилинч ишларни тезкор, тизимли ва хавфсиз ташкил этиш ҳамда тезкор қутқарув тадбирлари самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
Фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, жароҳатланиш кўрсаткичлари бўйича саралаш (триаж) ва эвакуация қилишнинг оптималлаштирилган методлари Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Қашқадарё вилоят филиали амалиётига жорий этилган (Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2025 йил 12 сентябрдаги ҳамда РШТЁКИМ Қашқадарё вилоят филиалининг 2025 йил 3 сентябрдаги 02/317-сонли жорий этиш далолатномалари). Натижада, қутқарув хизматлари ва тиббиёт ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш, жабрланувчиларга шифохонагача бўлган босқичда тезкор ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга эришилган; Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда анъанавий усулларни замонавий технологиялар билан интеграциялаш, шунингдек, қутқарув жараёнларини стохастик, детерминистик ва агентли моделлар асосида симуляция қилиш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг 2025 йил 11 ноябрдаги 3/4/30-3436-сонли маълумотномаси). Натижада, олиб борилган амалий синов-тажрибалар асосида, анъанавий усулларга нисбатан авария-қутқарув ишларига сарфланадиган жами харажатларни 20 фоизга камайтириш, тезкор ёрдам кўрсатиш вақтини 33 фоизгача қисқартириш ҳамда тизимнинг умумий самарадорлигини 24 фоизгача ошириш имконияти илмий ва амалий жиҳатдан асосланган.