Султанов Атабек Сурен улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Фалсафа фанини ўқитишда муаммоли методлардан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8780.
Илмий раҳбар: Бердимуратова Алима Карлíбаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Маттиев Илҳом Бегматдулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Саманова Шахло Бахтияровна, фалсафа фаналари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон олий таълим муассасаларида талабаларнинг фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш, таҳлилий қобилиятларини ривожлантириш ҳамда танқидий фикрлашини шакллантиришга қаратилган фалсафани ўқитишда муаммоли методлардан фойдаланиш методикасини илмий жиҳатдан асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида фалсафа фанини ўқитишда муаммоли таълим самарадорлигини таъминловчи психологик-педагогик шарт-шароитлар мажмуаси назарий жиҳатдан асослаб ва тажрибада тасдиқлаб, диалогик ва интеллектуал хавфсиз таълим муҳитини яратиб, фасилитатор сифатида ўқитувчининг ўз рефлексив позициясини ривожлантириб, муаммоли вазифалар мазмунига миллий-маданий контекстни (шу жумладан, минтақанинг бой тарихий-фалсафий меросини) мақсадли равишда сингдиришни ўз ичига олган тизим сифатида тақдим этилган;
фалсафа курсида муаммоли таълим методикасининг муаллифлик тузилмавий-функсионал модели ишлаб чиқилиб, бу модел тизимли равишда методиканинг мақсад ва тамойилларини белгилайдиган ташкилий-мақсадли, талабаларнинг мустақиллик даражасига кўра муаммоли методларни таснифлайдиган ва муаммоли машғулотларни лойиҳалашнинг мотивацион-муаммолаштирув, операцион-фаолият ва рефлексив-баҳолаш каби уч босқичли технологиясини ўз ичига оладиган мазмуний-технологик шаклланган компетенсиялар кўринишида кутилаётган натижани тавсифлайдиган умумлаштирувчи якуний блоклари асосида исботланган;
фалсафани муаммоли ўқитиш самарадорлигини баҳолашнинг уч компонентли мураккаб мезонлар тизими илмий асослаб берилган ва синовдан ўтказилган бўлиб, у нафақат когнитив (билим сифати), балки операцион-фаолият (танқидий фикрлаш кўникмаларининг шаклланганлик даражаси) ва мотивацион-қадрият (фанга бўлган муносабат ва мотивация тузилмасидаги ўзгаришлар) компонентларини баҳолаш имконини яратилган;
Ўзбекистон олий таълим тизимини ислоҳ қилиш шароитида ўтказилган кенг қамровли педагогик тажриба-синов натижасида, таклиф этилган яхлит муаллифлик методик тизими (консептуал зиддият усули, эвристик суҳбат, вазиятли-муаммоли ёндашув; тушунчаларни фалсафий қайта тиклаш, қарама-қаршиликларни уйғунлаштириш; воситачи бўғинлар усули; мунозарали масалаларни муҳокама қилишни давом эттириш; обектив зиддиятларни бартараф этиш йўлларини аниқлаш) анъанавий ёндашувга нисбатан уч жиҳатни: талабаларнинг назарий билимлар чуқурлиги, танқидий фикрлаш кўникмаларининг амалий даражаси ва ички билиш мотивацияси даражасини синергетик ривожлантиришда статистик жиҳатдан сезиларли устунликка эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фалсафа фанини ўқитишда муаммоли методлардан фойдаланиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диалогик ва интеллектуал хавфсиз таълим муҳитини яратиш; фасилитатор сифатида ўқитувчининг ўз рефлексив позициясини ривожлантириш; муаммоли вазифалар мазмунига миллий-маданий контекстни (шу жумладан, минтақанинг бой тарихий-фалсафий меросини) мақсадли равишда сингдиришни ўз ичига олган тизимига оид илмиу-назариу ғоуалар ҳамда методологик тавсиуа ҳамда таклифлардан “Сиёсат фалсафаси” номли ўқув қўлланмани нашр қилишда кенг фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-январдаги №7166-3069-6е3е-5761-5347-3510-4388 рақамли маълумотномаси). Натижада, ушбу қўлланма олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларда танқидий ва мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
фалсафа курсида муаммоли таълим методикасининг муаллифлик тузилмавий-функсионал модели ишлаб чиқилган бўлиб, бунда методиканинг мақсад ва тамойилларини белгилайдиган ташкилий-мақсадли; талабаларнинг мустақиллик даражасига кўра муаммоли методларни таснифлайдиган ва муаммоли машғулотларни лойиҳалашнинг мотивацион-муаммолаштирув, операцион-фаолият ва рефлексив-баҳолаш каби уч босқичли технологиясини ўз ичига оладган мазмуний-технологик, шаклланган компетенсиялар кўринишида кутилаётган натижани тавсифлайдиган умумлаштирувчи якуний блокларига доир тавсиуа ҳамда таклифлардан А1-ХТ-0-2997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги муҳитида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Қ.Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2026-йил 27-январдаги 45 рақамли маълумотномаси). Натижада, ушбу келтирилган модел олий таълим муассасаларида талабаларнинг мустақил қарор қабул қилиш ва амалий кўникмаларини самарали ривожлантиришга хизмат қилган;
фалсафани муаммоли ўқитиш самарадорлигини баҳолашнинг уч компонентли мураккаб мезонлар тизими илмий асослаб берилган ва синовдан ўтказилган бўлиб, у нафақат когнитив (билим сифати), балки операцион-фаолият (танқидий фикрлаш кўникмаларининг шаклланганлик даражаси) ва мотивацион-қадрият (фанга бўлган муносабат ва мотивация тузилмасидаги ўзгаришлар) компонентларини баҳолаш имконини бергандиган мезонларига оид илмиу-назариу таклиф ва тавсиуалардан АЛ-662204393 рақамли “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги анталогиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 23-январдаги 01-21-04/248 рақамли маълумотномаси). Натижада, муаммоли методлар талабаларнинг танқидий фикрлаш, билим ва мотивацион-когнитив компетенсияларини самарали ривожлантириш орқали фалсафа фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон олий таълим тизимини ислоҳ қилиш шароитида ўтказилган кенг қамровли педагогик тажриба-синов натижасида, таклиф этилган яхлит муаллифлик методик тизими асосида “Сиёсат фалсафаси” номли ўқув қўлланмани нашр қилишда кенг фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-январдаги №7166-3069-6е3е-5761-5347-3510-4388 рақамли маълумотномаси). Натижада анъанавий ёндашувга нисбатан уч жиҳатни: талабаларнинг назарий билимлар чуқурлиги, танқидий фикрлаш кўникмаларининг амалий даражаси ва ички билиш мотивацияси даражасини синергетик ривожлантиришда статистик жиҳатини кўрсатишда хизмат қилган.