Тулепова Гулбахар Аскаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълиймотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2025.1.PhD/Ped6964.
Илмий раҳбар: Неъматов Шуҳрат Эргашович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01.
Расмий оппонентлар: Ибрахимов Санжар Урунбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Оразбаев Арисланбай Комекбаевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади юқори синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг консептуал-назарий асосларини аниқлаштириш ҳамда уларнинг валеологик компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган педагогик механизмларни такомиллаштиришга доир илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг консептуал-назарий асослари ва тарихий-педагогик тенденсиялари тизимлаштирилиб, замонавий мактаб таълимидаги мавжуд ҳолат ҳамда тизимли зиддиятлар аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилувчи валеологик компетенсиялар ва амалий кўникмаларнинг шаклланганлик даражаси қадриятли-мотивацион, когнитив ҳамда хулқ-атворли мезонлар асосида аниқланган;
юқори синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг интегратив-педагогик модели ҳамда саломатлик маданиятини сақлашга йўналтирилган педагогик механизмлари такомиллаштирилган;
такомиллаштирилган модел ва педагогик механизмларнинг самарадорлиги тажриба-синов ишлари доирасида математик-статистик усуллар орқали верификация қилиниб, юқори синф ўқувчилари учун илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Юқори синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
юқори синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг консептуал-назарий асослари ва тарихий-педагогик тенденсиялари тизимлаштирилиб, замонавий мактаб таълимидаги мавжуд ҳолат ҳамда тизимли зиддиятларни аниқлашга доир таклиф ва тавсиялар “Жас физиологияси ҳáм гигиена” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган ҳолда нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги №232-сонли буйруғи асосида берилган 232-814 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқув материалларининг назарий-педагогик мазмуни миллий қадриятлар билан бойитилиб, ўқувчиларнинг валеологик саводхонлигини юксалтиришга эришилган;
умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилувчи валеологик компетенсиялар ва амалий кўникмаларнинг шаклланганлик даражасини қадриятли-мотивацион, когнитив ҳамда хулқ-атворли мезонлар асосида аниқлашга оид таклиф ва тавсиялар “Жас анатомияси, физиологияси ҳáм гигиена” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган ҳолда нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги №258-сонли буйруғи асосида берилган 641230 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларда соғлом ҳаёт стратегиясини шакллантириш жараёнининг ташкилий-педагогик ва дидактик имкониятлари сезиларли даражада кенгайтирилган;
юқори синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг интегратив-педагогик модели ҳамда саломатлик маданиятини сақлашга йўналтирилган педагогик механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Жас физиологияси ҳáм гигиена” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳолда нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги №232-сонли буйруғи асосида берилган 232-814 рақамли гувоҳнома). Натижада юқори синф ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзи кўникмаларини фанлараро интеграция асосида шакллантиришнинг методик таъминотини ҳамда амалий педагогик технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
такомиллаштирилган модел ва педагогик механизмларнинг самарадорлиги тажриба-синов ишлари доирасида математик-статистик усуллар орқали верификация қилиниб, юқори синф ўқувчилари учун илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар “Жас анатомияси, физиологияси ҳáм гигиена” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган ҳолда нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги №258-сон асосида берилган 641230 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, умумий ўрта таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг соғломлаштириш фаолияти самарадорлиги ортишига эришилган.