Ашурова Лайлонинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак муҳандисларни лойиҳалар методи ёрдамида илмий-ижодий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Қишлоқ хўжалик машиналари фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped8131.
Илмий раҳбар: Чуянов Дустмурод Шодмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Т.17.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шаҳло Уктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Баратов Дилшод Дониярович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лойиҳалар методига таянган ҳолда бўлажак муҳандисларнинг илмий-ижодий фаолиятини ривожлантиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лойиҳалар методи ва ундан бўлажак муҳандисларни илмий-ижодий фаолиятда фойдаланишнинг педагогик имкониятлари машғулотларни муаммо ечими бўйича изланиш ва эвристик суҳбат каби методлар асосида ташкил этиш, замонавий муҳандисларга қўйилган талабларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда шахсий фазилатлар билан транформациялаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг илмий-ижодий фаолият модели лойиҳалаш жараёнида интуитив ва мантиқий тафаккур усуллари, ижодий гипотезалар ва мантиқий қоидаларни интеграциялаш, шунингдек когнитив, мотивацион, техник-технологик, трансформацион ҳамда илмий-ижодий таркибий қисмларнинг изчил уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
лойиҳалар технологиясидан фойдаланиш методикаси лойиҳалар методидан фойдаланиш матрицаси ва типологиясини ишлаб чиқиш, лойиҳа муаммосини ечишда гуруҳий, рағбатлантириш ва қийинлаштирилган шароитни қўллаш методларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
Илмий-ижодий фаолиятни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари “Билим → амалий кўникма → ижодий фаолият → илмий фаолият” тизимининг узлюксизлигини таъминлаш, фанлараро ва академик билимларнинг илмий билимлар билан интеграциялашувини амалга ошириш ҳамда мустақил ривожланиш фаолиятини ижтимоий муҳит, психологик хусусиятлар ва педагогик жараён билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак муҳандисларнинг илмий-ижодий фаолиятини ташкил этишнинг педагогик имкониятларига оид қуйидаги таклифлар, жумладан талабаларнинг лойиҳавий фаолиятини тадқиқот ишлари, муаммоли изланиш ва эвристик суҳбат каби методлар асосида ривожлантириш, замонавий муҳандисга қўйиладиган умумкасбий, ахборот ва илмий-ижодий талабларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда шахсий фазилатлар билан трансформация қилиш асосида аниқлаштириш “Қишлоқ хўжалик машиналари фанини ўқитишда лойиҳалар методидан фойдаланиш назарияси ва амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Мазкур ўқув қўлланма таълим жараёнига жорий этилган бўлиб, натижада муҳандис кадрлар тайёрлашнинг самарадорлиги оширилган;
бўлажак муҳандисларнинг илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш моделини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар, хусусан: лойиҳалаш босқичларини интуитив ва мантиқий тафаккур, ижодий фаразлар ҳамда мантиқий қоидалар каби усулларга мослаштириш, шунингдек когнитив, мотивацион, техник-технологик, трансформацион ва илмий-ижодий компонентлар уйғунлигини босқичма-босқич ривожлантириш “Қишлоқ хўжалик машиналари фанини ўқитишда лойиҳалар методидан фойдаланиш назарияси ва амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Натижада талабаларнинг таълим олиш самарадорлиги оширилган;
лойиҳалар технологиясидан фойдаланиш методикаси лойиҳалар методидан фойдаланиш матрицаси ва типологиясини ишлаб чиқиш, лойиҳа муаммосини ечишда гуруҳий, рағбатлантириш ва қийинлаштирилган шароитни қўллаш методларидан фойдаланиб, мустақил таълимни ижодий лабораториялар, талабаларнинг илмий жамиятлари, тадқиқотга оид тугараклар асосида ташкил этишга трансформациялаш ҳамда лойиҳавий фаолият муҳитини яратишни ўқитиш, мотивация, амалга ошириш, инсайт бошқариш ва баҳолаш босқичлари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Қишлоқ хўжалик машиналари фанини ўқитишда лойиҳалар методидан фойдаланиш назариясива амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Натижада, бўлажак муҳандисларнинг техник ижодкорлик лаёқатларини ўстиришнинг педагогик шароитлари яратилган;
педагогик шарт-шароитларни такомиллаштириш бўйича илгари сурилган таклифлар “Билим → амалий кўникма → ижодий фаолият → илмий фаолият” тизими узлюксизлигини ва фанлараро билимларнинг илмий билимлар билан интеграциясини таъминлаш, муҳандиснинг ўз-ўзини бошқариш, ташкил этиш, ривожлантириш, англаш ва баҳолаш компетенсияларини ижтимоий-маданий, руҳий-психологик ҳамда педагогик омиллар билан боғлиқ ҳолда трансформациялаш асосида мустақил равишда ривожлантиришга қаратилган ва у “Қишлоқ хўжалик машиналари фанини ўқитишда лойиҳалар методидан фойдаланиш назарияси ва амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Натижада талабаларнинг билим сифати оширилган.