Холдарова Фотимахон Махаммаджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача катта ёшдаги болаларда элементар математик тушунчаларни шакллантириш орқали когнитив фаолиятни ривожлантириш методикаси”, 13.00.08 – “Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12543.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Ғаффаров Феруз Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, (DSc) профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12 Ped 07.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Джанписова Гавҳар Эркиновна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мактабгача катта ёшдаги болаларда элементар математик тушунчаларни шакллантириш орқали уларнинг когнитив (билиш) фаолиятини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларнинг когнитив фаолияти ривожида элементар математик тушунчаларнинг шаклланиш жараёни билиш, фаолият ва шахсга йўналтириш каби психологик-педагогик интеграциялашуви асосида тизимли таҳлил қилиниб, жараённинг мотивацион, мазмуний, фаолиятли ва рефлексив компонентларини бирлаштириш орқали аниқлаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг когнитив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ривожлантирувчи муҳит, ўйинга асосланган технологиялар, интегратив мавзули режалаштириш ва индивидуал ёндашувни ўз ичига олган педагогик шарт-шароитлар мажмуаси “Илк қадам” миллий ўқув дастурининг “Билиш жараёнларининг ривожланиши” соҳасидаги талаблари асосида ишлаб чиқилган;
“Илк қадам” миллий ўқув дастурининг 6-7 ёшли болалар учун “Билиш жараёнларининг ривожланиши” соҳасидаги кутилаётган индикаторлар таркибидан когнитив-ахборотли, фаолиятли-амалий ва шахсий-рефлексив мезонларга мос кўрсаткичлар танлаб олиниб диагностик топшириқлар, кузатув карталари ҳамда суҳбат протоколлари шаклидаги баҳолаш воситалари билан боғланган ҳолда бола ривожланишини аниқловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
когнитив фаолиятни элементар математика воситасида ривожлантиришнинг методик тизими ташхислаш босқичида болаларнинг элементар математик билимлари ва когнитив фаолиятининг бошланғич даражаси аниқлаш, мазмунли-фаолиятли босқичида мантиқий ва танқидий фикрлаш жараёнларини фаоллаштириш, мустаҳкамлаш босқичида эса ривожланиш марказларидаги мустақил топшириқлар орқали шакллантирилган билим-кўникма-малакаларни такрорлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларда элементар математик тушунчаларни шакллантириш орқали уларнинг когнитив (билиш) фаолиятини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларнинг когнитив фаолияти ривожида элементар математик тушунчаларнинг шаклланиш жараёни билиш, фаолият ва шахсга йўналтириш каби психологик-педагогик интеграциялашуви асосида тизимли таҳлил қилиниб, жараённинг мотивацион, мазмуний, фаолиятли ва рефлексив компонентларини бирлаштириш орқали аниқлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан “Математика Мўжизаси” номли интерактив платформа ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 03-33-1933-сон маълумотномаси) натижада мактабгача таълим-тарбия жараёни мазмунини бойитиш асосида болаларда элементар математик тушунчаларни шакллантиришнинг назарий-методик асослари ўрганилган ҳамда мактабгача ёшдаги болаларда когнитив фаолият ривожланишининг психологик-педагогик имкониятлари аниқланган;
мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг когнитив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ривожлантирувчи муҳит, ўйинга асосланган технологиялар, интегратив мавзули режалаштириш ва индивидуал ёндашувни ўз ичига олган педагогик шарт-шароитлар мажмуаси “Илк қадам” миллий ўқув дастурининг “Билиш жараёнларининг ривожланиши” соҳасидаги талаблари асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан “Математика ва уни ўқитиш методикаси 2” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғига асосан) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 03-33-1933-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болалар учун мослаштирилган, ёшига ва психологик ривожланиш даражасига мос дидактик материаллар тўплами тақдим этиш асосида болаларда когнитив фаолиятни баҳолаш мезон кўрсаткичлари ва даражалари (юқори, ўрта, паст) аниқланган;
“Илк қадам” миллий ўқув дастурининг 6-7 ёшли болалар учун “Билиш жараёнларининг ривожланиши” соҳасидаги кутилаётган индикаторлар таркибидан когнитив-ахборотли, фаолиятли-амалий ва шахсий-рефлексив мезонларга мос кўрсаткичлар танлаб олиниб диагностик топшириқлар, кузатув карталари ҳамда суҳбат протоколлари шаклидаги баҳолаш воситалари билан боғланган ҳолда бола ривожланишини аниқловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилганлиги бўйича таклф ва тавсиялардан “Математика Мўжизаси” (Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 51414 сон маълумотномаси) номли платформага сингдирилган ва мактабгача таълим ташкилотлари амалиётига татбиқ этилган (Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 03-33-1933-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларнинг когнитив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, интерактив ўйинлар, рақамларни таниш, мослаштирилган тестлар, математик топшириқлар орқали мустақил фикрлаш, визуал эътибор ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш имконини берган;
когнитив фаолиятни элементар математика воситасида ривожлантиришнинг методик тизими ташхислаш босқичида болаларнинг элементар математик билимлари ва когнитив фаолиятининг бошланғич даражаси аниқлаш, мазмунли-фаолиятли босқичида мантиқий ва танқидий фикрлаш жараёнларини фаоллаштириш, мустаҳкамлаш босқичида эса ривожланиш марказларидаги мустақил топшириқлар орқали шакллантирилган билим-кўникма-малакаларни такрорлаш асосида такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар “Топаман, айтаман, ечаман” методик ўйинлар тўплами мазмунига сингдирилган. Натижада болалар математик тушунчаларни ўргатиш жараёнида ўйинлар воситасида болаларнинг когнитив жараёнларини (тушуниш, солиштириш, таққослаш, умумлаштириш) фаоллаштиришга хизмат қилган (Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 03-33-1933-сон маълумотномаси). Унда миллий ва халқаро тажрибаларга асосланган 20 дан ортиқ интерактив ўйин ссенарийлари, топшириқ карточкалари ва визуал воситалар жамланган.