Тошпулатов Бехзод Бекмурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Жорж Гордон Байрон назмий асарларининг лингвопоетик хусусиятлари, 10.00.04 - Европа Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil6499.
Илмий раҳбар: Ашуров Дилмурод Ахмадалиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/27.12.2025.Fil.35.02. 
Расмий оппонентлар: Дадабоев Олимжон Ортиқович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Хажиева Феруза Мелсовна,  филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат универститети.     
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жорж Гордон Байрон назмий асарларида жонлантириш, метафора ва ўхшатиш, эпитетлар тизими ҳамда фразеологик бирликларнинг лингвопоетик хусусиятларини аниқлаш орқали шоир бадиий оламининг шаклланиш қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Байрон ижодида жонлантириш тарихий, сиёсий ва фалсафий тушунчаларни жонли тажрибага айлантириш воситаси эканлиги, эркинлик мавҳум тамойил эмас, балки йўқотилиши ёки хиёнат қилиниши мумкин бўлган мавжудот, зулм эса тизим эмас, балки юз сифатида жонлантирилиб, натижада ўқувчи ғоя олдида эмас, балки ҳиссий-ахлоқий муносабат талаб қилувчи образ олдида қолиши исботланган;
Байрон шеъриятида метафора ва ўхшатиш бир-бирини тўлдирувчи ягона семантик тизимни ташкил этиши, хусусан, ўхшатиш ҳодисалар орасидаги чегарани сақлаган ҳолда уларнинг ташқи муштараклигини ифодаласа, метафора ушбу чегарани бартараф этиб, обектни унинг образи билан тенглаштириши, бундан ташқари, олов, денгиз, зулмат ва харобалар каби барқарор семантик майдонларнинг ҳар бири икки ёқлама маънога (денгиз – эркинлик ва ҳалокат, олов – эҳтирос ва емирилиш) эга эканлиги ҳамда бу иккилик Байрон дунёқарашининг ҳал этиб бўлмас зиддиятини ифодаловчи онгли поетик тамойил эканлиги асосланган;
Байрон эпитетлар тизими тасодифий бадиий безак эмас, балки ҳар бири аниқ вазифага эга барқарор тузилма эканлиги, хусусан, ранг эпитетлари визуал тасвирни, ҳиссий эпитетлар лирик субект ҳолатини, баҳоловчи эпитетлар эса унинг дунёга муносабатини ифодалаши, шунингдек, эпитетнинг хронотоп билан узвий боғлиқлиги натижасида фазовий тасвирлар (денгиз, тоғ, хароба, тун) қаҳрамоннинг ички ҳолатини акс эттирувчи манзарага айланиши далилланган;
Байрон элегик фразеологиянинг  анъанавий формулаларини истеҳзо қилиш ёки романтиклаштириш орқали қайта талқин қилиб, қаҳрамонларининг экзистенсиал хис-туйғуларини ва тасвирланган воқеаларга ўз ҳиссий муносабатини ўқувчига етказиб бергани далилланган;
Жорж Байрон асарларида фразеология декомпозициясининг хилма-хил механизмлари киноявий эффект яратиш, шеърий вазн ранг-баранглигини таъминлаш, экспрессивликни кучайтириш, поетик дискурсни фалсафий жиҳатдан чуқурлаштириш, ижтимоий танқидни амалга ошириш ҳамда поетик тилни янгилаш каби муҳим функсияларни бажариши асосланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жорж Гордон Байрон асарларининг лингвопоетик хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Байрон ижодида жонлантириш тарихий, сиёсий ва фалсафий тушунчаларни жонли тажрибага айлантириш воситаси эканлиги, эркинлик мавҳум тамойил эмас, балки йўқотилиши ёки хиёнат қилиниши мумкин бўлган мавжудот, зулм эса тизим эмас, балки юз сифатида жонлантирилиб, натижада ўқувчи ғоя олдида эмас, балки ҳиссий-ахлоқий муносабат талаб қилувчи образ олдида қолиши исботланганлиги ҳамда унинг шеъриятида метафора ва ўхшатиш бир-бирини тўлдирувчи ягона семантик тизимни ташкил этиши, хусусан, ўхшатиш ҳодисалар орасидаги чегарани сақлаган ҳолда уларнинг ташқи муштараклигини ифодаласа, метафора ушбу чегарани бартараф этиб, обектни унинг образи билан тенглаштириши, бундан ташқари, олов, денгиз, зулмат ва харобалар каби барқарор семантик майдонларнинг ҳар бири икки ёқлама маънога (денгиз – эркинлик ва ҳалокат, олов – эҳтирос ва емирилиш) эга эканлиги ҳамда бу иккилик Байрон дунёқарашининг ҳал этиб бўлмас зиддиятини ифодаловчи онгли поетик тамойил эканлиги асосланганлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон”  телерадиоканали томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурларнинг 2025-йил феврал ва декабр сонлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 12-мартдаги 05-09-433-сон маълумотномаси). Натижада ёзувчи асарларининг поетик хусусиятлари ва уларнинг бугунги замонавий адабиёт тараққиётидаги аҳамияти тўғрисида фойдали маълумотлар билан ушбу дастурларнинг мазмуни илмий ва амалий жиҳатдан бойиган;
Байрон эпитетлар тизими тасодифий бадиий безак эмас, балки ҳар бири аниқ вазифага эга барқарор тузилма эканлиги, хусусан, ранг эпитетлари визуал тасвирни, ҳиссий эпитетлар лирик субект ҳолатини, баҳоловчи эпитетлар эса унинг дунёга муносабатини ифодалаши, шунингдек, эпитетнинг хронотоп билан узвий боғлиқлиги натижасида фазовий тасвирлар (денгиз, тоғ, хароба, тун) қаҳрамоннинг ички ҳолатини акс эттирувчи манзарага айланиши далилланганлиги ҳамда унинг асарларида фразеология декомпозициясининг хилма-хил механизмлари киноявий эффект яратиш, шеърий вазн ранг-баранглигини таъминлаш, экспрессивликни кучайтириш, поетик дискурсни фалсафий жиҳатдан чуқурлаштириш, ижтимоий танқидни амалга ошириш ҳамда поетик тилни янгилаш каби муҳим функсияларни бажариши асосланганлигига оид илмий натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” бўйича инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 2-мартдаги 04/1-1189-сон маълумотномаси). Натижада Байрон ижодидаги фразеологик бирликлар қурилмасининг мақсадли бузилиши натижасуда поетик тилни янгилашга доир маълумотлар лойиҳанинг самарадорлиги оширган;
Байрон элегик фразеологиянинг  анъанавий формулаларини истеҳзо қилиш ёки романтиклаштириш орқали қайта талқин қилиб, қаҳрамонларининг экзистенсиал хис-туйғуларини ва тасвирланган воқеаларга ўз ҳиссий муносабатини ўқувчига етказиб бергани далилланганлиги ҳақида олинган илмий хулосалардан 2024-2026-йилларда Наманган давлат чет тиллари институтида бажарилган “ЭРАСМУС+мобилитй прожеcт (Прожеcт № 2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-000209878 бетwеен Писа Университй анд Наманган Стате Институте оф Фореигн ЛангуаГЭС)” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 20-апрелдаги КА171-УНИПИ/НамСИФЛ-0035-сон маълумотномаси). Натижада, Байрон асарларидаги эпитетлар тизими ва хронотопнинг лингвопоетик имкониятларига оид илмий хулосалар Европа олий таълим маконида романтик матнлар поетикасини ўқитиш методикасини такомиллаштириш ҳамда қиёсий-услубий машғулотлар модулини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish