Насруллаева Умида Бахром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз адабиётида афсонавий Артур образи эволюцияси, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Fil7039.
Илмий раҳбар: Умрзақов Исломжон Исроилович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Дадабоев Олимжон Ортиқович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Насриддинов Дилшод Аъзамқулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз адабиётида афсонавий Артур образининг эволюцияси қонуниятларини ва бу образнинг турли маданий ва тарихий даврларда барқарорлиги ва ўзгаришини белгилаб берган ахлоқий ва эстетик тамойилларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
афсонавий қаҳрамонликнинг инглиз анъанаси келт фолклор архетипларини, христиан ахлоқий тушунчаларини ва сиёсий символизмни бирлаштириб, бир ярим минг йиллик давр момбайнида ўзига хослигини сақлаб қолган барқарор бадиий тизимни шакллантириши аниқланган;
Артур образининг Романтизм давридаги миллий-поетик идеал тимсолидан Виктория даврида давлат, бурч ва ахлоқий масъулият тимсолига айланиши кўринишидаги функсионал қутбланиши далилланган;
ХХ аср инглиз адабиётида Артур образининг идеаллаштирилган монархдан ички зиддиятли, оддий ва психологик жиҳатдан ишонарли инсоний характерга айланиши кўринишидаги демифологизация жараёни образнинг мифопоетик барқарорлигини йўқотмасдан, аксинча, унинг маданий код сифатидаги доимий янгиланиш қобилиятини таъминлаганлиги асосланган;
инглиз адабий анъанасида афсонавий образ трансформациясининг жанр ўзгариши (оғзаки афсонадан хроника, рицарлик романи, поэма ва романгача), ижтимоий-сиёсий контекстуал ўзгариши, маданий қатламланиши (олдинги талқинларнинг йўқолмай, устига янгисининг қўшилиши) ва сиёсий инструментализация каби тўртта асосий механизмлари аниқланган;
инглиз адабиётида афсонавий Артур тимсолининг қаҳрамонлик (жангчи образи, миллий ўзига хослик ҳимоячиси), ахлоқий-идеал (намунавий образ, ахлоқий мукаммаллик тимсоли) ва мифологик (даврнинг маданий қадриятлари ва ташвишларини ифодаловчи рамзий образ) каби учта бадиий талқинлари мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИИ-ХХИ арларда яратилган инглиз адабиётидаги афсонавий қаҳрамонлар образлари талқин этилган бадиий асарлар тематикаси ва жанр хусусиятларини тадқиқ этиш орқали олинган хулосалардан:
афсонавий қаҳрамонликнинг инглиз ан'анаси келт фолклор архетипларини, христиан ахлоқий тушунчаларини ва сиёсий символизмни бирлаштириб, бир ярим минг йиллик давр момбайнида ўзига хослигини сақлаб қолган барқарор бадиий тизимни шакллантириши ҳамда инглиз адабий ан'анасида афсонавий образ трансформациясининг жанр ўзгариши (оғзаки афсонадан хроника, рицарлик романи, поэма ва романгача), ижтимоий-сиёсий контекстуал ўзгариши, маданий қатламланиши (олдинги талқинларнинг йўқолмай, устига янгисининг қўшилиши) ва сиёсий инструментализация каби тўртта асосий механизмлари аниқланганлигига оид илмий хулосалардан 2024-2026-йилларда Наманган давлат чет тиллари институтида бажарилган “ЭРАСМУС+мобилитй прожеcт (Прожеcт № 2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-000209878 бетwеен Писа Университй анд Наманган Стате Институте оф Фореигн ЛангуаГЭС)” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 20-апрелдаги КА171-УНИПИ/НамСИФЛ-0034-сон маълумотномаси). Натижада мазкур диссертация материаллари ва натижаларидан чиқарилган назарий хулосалар афсонавий қаҳрамонлар образи тасвирланган инглиз романлари поетикасини тадқиқ этиш уфқларини кенгайтирибгина қолмай, унинг тарихий тараққиётида юз берган бадиий-семантик ўзгаришлар бўйича мавжуд маълумотларни бойитган;
Артур образининг Романтизм давридаги миллий-поетик идеал тимсолидан Виктория даврида давлат, бурч ва ахлоқий масъулият тимсолига айланиши кўринишидаги функсионал қутбланиши далилланганлиги ҳамда инглиз адабиётида афсонавий Артур тимсолининг қаҳрамонлик (жангчи образи, миллий ўзига хослик ҳимоячиси), ахлоқий-идеал (намунавий образ, ахлоқий мукаммаллик тимсоли) ва мифологик (даврнинг маданий қадриятлари ва ташвишларини ифодаловчи рамзий образ) каби учта бадиий талқинлари мавжудлиги аниқланганлиги ҳақидаги илмий натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йил-ларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” бўйича инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 17-март 4/1-1450-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалардан морфолексикон ва морфологик анализаторнинг лингвистик базасини такомиллаштириш, тил бирликларининг семантик-функсионал хусусиятларини тизимли акс эттириш ҳамда уларни автоматик қайта ишлаш самарадорлигини оширишда фойдаланилган.
ХХ аср инглиз адабиётида Артур образининг идеаллаштирилган монархдан ички зиддиятли, оддий ва психологик жиҳатдан ишонарли инсоний характерга айланиши кўринишидаги демифологизация жараёни образнинг мифопоетик барқарорлигини йўқотмасдан, аксинча, унинг маданий код сифатидаги доимий янгиланиш қобилиятини таъминлаганлиги асосланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 24-февралдаги 01-03/87-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалардан ХХ аср инглиз адабиётида афсонавий қаҳрамон образларининг демифологизация ва инсонийлаштириш жараёнларини ёритишда, Артур образининг замонавий талқинларидаги психологик ҳамда бадиий-эстетик хусусиятларни очиб беришда фойдаланилган.