Норқулов Ҳусниддин Дўсбекович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маънавий қадриятлар трансформацияси жараёнида ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик асослари”, 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped292.
Илмий маслаҳатчи: Мусурмонова Ойниса, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва рақами: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, PhD.29/2025.27.12.Ped.01.01. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тожиев Мамарежаб, педагогика фанлари доктори, профессор; Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Оʻзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маънавий қадриятлар трансформацияси жараёнида ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик асосларини ўрганиш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қадриятлар трансформацияси шароитида ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари моддий фаровонлик, тан олиниш ва ижтимоий мақом каби омилларга асосланган тарбиявий усуллар шахслараро муносабатлар шакллари орқали аниқлаштирилиб, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш усуллари такомиллаштирилган;
ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик мазмуни “билим – қадрият – муносабат – кўникма – тажриба” интегратив тизими асосида, шакл ва методлари эса муаммони англаш, таҳлил қилиш, ечим танлаш, қарор қабул қилиш ва рефлекция босқичлари асосида очиб берилган;
ижтимоий институтлар ҳамкорлигини дифференциал манфаатдорлик контекстида ташкил этиш асосида қадриятлар трансформацияси шароитида ўсмирларнинг никоҳ ва оилавий муносабатларга тайёргарлигини ўрганишга мўлжалланган педагогик инструментларнинг импулсив (зарба, туртки) ижтимоий имкониятлари кенгайиши исботланган;
миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигида оила ва мактаб ҳамкорлигини кучайтириш орқали ахлоқий тарбияда шахсий намуна ва ота-она ибрати, ҳаётий кўникмаларни амалий машғулотлар орқали шакллантириш асосида ўсмирларнинг ижобий ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, оилавий ҳаётга тайёрлашнинг назарий- методологик ёндашувлари асосида ижтимоий-педагогик модели ишлаб чиқилган;
ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлашда маънавий қадриятларга таянган ҳолда ижтимоий педагогика ва ижтимоий психология фанлари методлари ҳамда метод, шакл ва воситалари орқали интеграцион ёндашув механизмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий-амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар бўйича олинган натижалар асосида:
қадриятлар трансформацияси шароитида ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик шарт-шароитларини моддий фаровонлик, тан олиниш ва ижтимоий мақом омилларига асосланган тарбиявий таъсир усулларини шахслараро муносабатлар моделлари асосида адаптивлаштириш орқали такомиллаштиришга оид мавзулар, таклиф ва тавсиялар Божхона институти курсант қизлари учун “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” махсус ўқув дастури мазмунига киритилган (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 20-апрелдаги 01-09/1894-сонли хати). Натижада курсант қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
миллий-ахлоқий қадриятларга таянилган, оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлигини уйғунлаштирган ҳамда ўсмирларда масъулият, мустақил қарор қабул қилиш ва соғлом муносабатлар кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “Ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” номли (6–10-синф ўқувчилари, ўқитувчилар, ота-оналар ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун) ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, Оила ва хотин-қизлар қўмитасига (2025-йил 17-сентябр 01-08/2737), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига (2025-йил 17-сентябр 01-08/2738), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасига (2025-йил 17-сентябр 01-09/2818) тақдим этилди ва ўз ўрнида (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 2-октябрдаги 04-37-4201-сон хати, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 13-октябрдаги 04-09/413-сон хати) фойдаланилмоқда. 
маънавий қадриятлар асосида ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг интеграцион ёндашув механизмлари ижтимоий педагогика, психология ва замонавий дидактик воситалар орқали ишлаб чиқилган, бу механизмлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги ПФ-87-сон Фармонига 1-илова сифатида тасдиқланган “2022–2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастури”нинг 2-бобида белгинланган топшириқларни амалга ошириш доирасида шакллантирилган. Шу асосда тайёрланган “Ёш келин ва куёвларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” қўлланма (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2024-йил 22-июлдаги 02-01/1200-сонли маълумотномаси) жойларда ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги амалий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўсмирларнинг никоҳ ва оилавий муносабатларга тайёргарлигини ўрганишга қаратилган педагогик инструментларнинг импулсив-ижтимоий имкониятлари – миллий ва шахслараро қадриятли муносабатларга тайёрловчи ижтимоий институтлар ҳамкорлигини уйғунлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар асосида шакллантирилган. Ушбу тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 28-июндаги “Маърифатли оила” шиори остида маҳаллаларда маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказиш тўғрисида” 18-сонли баёнининг 5-бандида, яъни нотинч оилаларни яраштириш, ажрашишларнинг олдини олиш ва эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган давра суҳбатларида қўлланган (Ўзбекистон Республикаси Маҳаллалари уюшмасининг 2024-йил 22-июлдаги 02-02/699-сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллаларда оилалар барқарорлигини таъминлаш, шу оилаларда тарбияланаётган ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини мақсадли режалаштириш ва амалга ошириш бўйича прогнозлар ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик модели – оила ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ёшларда масъулият ҳиссини кучайтириш ва мустақил ҳаётга тайёргарликни ахлоқий тарбия асосида йўлга қўйишни назарда тутади. Бу жараёнда шахсий намуна, ота-она ибрати ва ижобий ҳаётий позиция устувор аҳамиятга эга. Мазкур ёндашув Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилдаги ВИИИ йўналиши – “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” доирасида амалга оширилиб, нуронийларнинг ибратли ҳаёти ва тарбиявий тажрибаси кенг тарғиб этилди. Шу орқали ўсмирларнинг оилавий ҳаётга тайёргарлигида самарали ижтимоий-педагогик шарт-шароитлар яратилди ва нуронийлар таълимотлари улар учун ҳаётий ибрат сифатида хизмат қилмоқда (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 22-июлдаги 320-сонли далолатномаси). Натижада нуронийлар таълимотлари ўсмирлар учун ҳаётий ибрат сифатида хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish