Ризаева Мафтуна Холмурод қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф она тили дарсларида лингвистик тушунчаларни моделлаштириш методикаси”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11484.
Илмий раҳбар: Эрназарова Манзура Сапарбоевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04. 
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳамроев Гʻофир Ҳасанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор 
Етакчи  ташкилот. Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили дарсларида лингвистик тушунчаларни моделлаштириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф она тили дарсларида лингвистик тушунчаларни моделлаштириш модели орқали ўқувчи ва ўқув материаллари орасидаги боғланишларнинг мазмунли, мақсадли, соддалаштирилган, функсионал ва воситавий алоқаларининг шаклланганлик даражаси аниқланган; 
она тили дарсларида лингвистик тушунчаларни ўзлаштириш жараёнининг компонент (мақсад, принцип, мазмун, услубият, шакл ва тавсифлар)лари ўқитувчи, ўқувчи ва ўқув топшириғи орасидаги боғланиш эргономик моделлаш асосида очиб берилган;
бошланғич синф она тили дарсларида лингвистик тушунчаларни моделлаштириш модели прагматик таълим усули ҳамда таълим жараёнини моделлаш тамойилларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштирилган; 
бошланғич синф она тили дарсларида лингвистик тушунчаларни моделлаштириш ва конструктив машқларнинг методик имкониятларини кенгайтиришга доир тавсиялар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф она тили таълимида лингвистик тушунчаларни моделлаштиришни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
она тили дарсларида лингвистик тушунчаларни моделлаштириш хусусиятлари орқали ўқувчи ва ўқув материаллари орасидаги боғланишларнинг мазмунли, мақсадли, соддалаштирилган, функсионал ва воситавий алоқаларининг шаклланганлик даражаси ҳамда коммуникатив-когнитив ёндашувга доир илмий асосланган таҳлилий материаллардан 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳанининг интеграциялар қисмини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-декабрдаги 04/1-4286-сонли маълумотномаси). Натижада она тили дарсларининг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
она тили дарсларида билимларни ўзлаштириш жараёнининг компонент (мақсад, принцип, мазмун, услубият, шакл ва тавсифлар)лари ўқитувчи, ўқувчи ва ўқув топшириғи орасидаги мулоқотни эргономик моделлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-декабрдаги 04/1-4285-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг грамматик билимларини ўсишига хизмат қилган;
она тили дарсларида ўқувчилар лингвистик тушунчаларни моделлаштириш модели прагматик таълим усули ҳамда таълим жараёнини моделлаш тамойилларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган таклифлардан она тили дарсликлари, ўқитувчи китобини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 18-январдаги 01/11-6-787-сонли маълумотномаси). Натижада она тилидан лингвистик тушунчаларни моделлаштиришга оид бериладиган топшириқлар қисми бойитилган.
она тили дарсларида грамматик тушунчаларни моделлаштириш ва алгоритмик машқларнинг методик имкониятларини кенгайтиришга доир ишлаб чиқилган тавсиялардан телекўрсатувлар тайёрлашда фойдланилган (Ўзбекистон миллий телерадио компанияси Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 27-декабрдаги 01-10/170-сонли маълумотномаси). Натижада “Долзарб мавзу”, “Келажак ёшлари” корсатувлари мазмуни бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish