Sayt test rejimida ishlamoqda

Аблакулова Нодира Абдуваҳобовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буғдойнинг замбуруғли касалликларига табиий тритерпеноидлар таъсирини баҳолаш», 02.00.10–Биоорганик кимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B176.
Илмий раҳбар: Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.K/В/T.37.01.
Расмий оппонентлар: Ахунов Али Ахунович, биология фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий тритерпеноидлар ва улар ҳосилаларини буғдойнинг замбуруғли касалликлари, ўсиши ва ривожланишига таъсир хусусиятларини аниқлаш ҳамда баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полипренол, реткил препаратлари, мис, кобальт диглицирризинатни буғдойнинг замбуруғли касалликларига таъсири аниқланган;
тритерпеноидларнинг замбуруғли касалликларга таъсири Байлетон, Алто Супер, Тинтул ДУО препаратлари билан таққосланиб, улар асосида препаратлар ўрнини боса оладиган композициялари яратилган;
мис ва кобальт диглицирризинат композициясини буғдойнинг ўсиши ва ривожланишини жадаллаштириши, ҳосилдорлигини ошириши ҳамда замбуруғли касалликларига қарши самарали таъсир этиши аниқланган;
мис ва кобальт диглицирризинат композициясини буғдой дони таркибида оқсил ва клейковина миқдорининг ортишига таъсир этиши шунингдек, кобальт диглицирризинатнинг буғдой тўқималари РНКси фаоллигига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Буғдойнинг ўсиши ва ривожланишига табиий тритерпеноидли бирикмалар таъсирини тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тритерпеноид табиатли бирикмаларни буғдойнинг ўсиши ва ривожланишини авжлантириш хусусиятлари Ф-5-06 рақамли «Баъзи бир биорегуляторларнинг таъсир механизмини ўрганиш» лойиҳасида ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишида биорегуляторларнинг таъсир механизмини аниқлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 89-03-918-сон маълумотномаси). Натижада биорегулятордан фойдаланиш асосида ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини бошқариш имконини берган;
тритерпеноид табиатли бирикмаларнинг буғдойдаги замбуруғли касалликларга таъсири ИТД-9-26 рақамли «Шўрланган тупроқ шароитида донли экинларнинг ўсиши, ривожланишини авжлантирувчи ва патогенларига самарали таъсир этувчи препаратлар яратиш» лойиҳасида донли экинларнинг замбуруғли касалликларига қарши таъсир этиш механизмини аниқлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 89-03-918-сон маълумотномаси). Натижада буғдойнинг патогенларига самарали таъсир этувчи перепаратлар яратиш имконини берган;
тритерпеноид табиатли бирикмаларни таъсирида буғдойнинг ўсиши ва ривожланиши сифат кўрсаткичларини ошиши А-9-27 рақамли «Батат, картошка ва топинамбурнинг абиотик омилларга чидамлилик хусусиятларини таҳлили ва шўрга чидамли линияларини in vitro усули ёрдамида яратиш» лойиҳасида in vitro шароитда табиий стимуляторларнинг батат, картошка ва топинамбурнинг вегетатив органларининг ҳосил бўлишига таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 89-03-918-сон маълумотномаси). Натижада батат, картошка ва топинамбурнинг биорегуляторлар таъсирида стресс омилларга чидамли формаларини олиш имконини берган;
глицирризин кислотасининг кобальт ва мис микроэлементли тузлари асосида яратилган композиция (КДГ:МДГ) Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг Сирдарё илмий тажриба станциясида, Гулистон давлат университетига қарашли тажриба хўжалигида ҳамда Боёвут туманидаги фермер хўжаликларида ғалла етиштириш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 сентябрдаги 02/021-236-сон маълумотномаси). Натижада буғдойнинг Таня навининг сариқ занг билан касалланишини назоратга нисбатан 20%, қўнғир занг билан 25%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish