Хазратова Ирода Фурқат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида “адолат” консептининг лингвокултурологик тадқиқи” 10.00.13 - Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil5149.
Илмий раҳбар: Тожиева Гулбаҳор Номозовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори, профессор; Ғуломова Шаҳноза Қаҳрамоновна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида акс этган “адолат” консептининг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш, унинг ўхшаш ҳамда фарқланувчи жиҳатларини чоғиштирма асосда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз лингвомаданий тизимларида “адолат” / “жустиcе” консептининг когнитив-семантик тузилиши икки босқичли - ички  ва ташқи таҳлил методологияси воситасида аниқланиб, консептнинг диахроник, ижтимоий-фалсафий, аксиологик-ахлоқий сема қатламлари ажратилиб, ушбу семантик даражаларнинг ҳар икки тил доирасида намоён бўлувчи типологик структуравий ўхшашлиги илмий асосланган;
“адолат” консептининг ўзбек ва инглиз бадиий матнларида прагматик-нутқий воқеланиш хусусиятлари, прагматик занжири аниқланган, ўзбек тилидаги бадиий контекстда адолат консептининг ахлоқий мезонларга, инглиз тилида эса ҳуқуқий меъёрларга асосланиши далилланган;
 “адолат” консептининг лингвомаданий хусусиятларига оид метафорик тузилмалар ҳар икки тил доирасида аниқланиб, “адолат” консепти билан боғлиқ метафораларнинг келиб чиқиш асослари, метафора сифатида таҳлил қилинишига алоқадор жиҳатлари илмий асосларда аниқланган;
 “адолат” ва “жустиcе” консептларининг лексикографик талқинидаги умумий, яъни луғатлар макроструктураси ва микроструктурасида ва фарқли,  яъни иллюстратив мисолларнинг танланиши жиҳатлари мавжудлиги икки тилдаги луғатлар таҳлили асосида далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ўзбек ва инглиз тилларида “адолат” консептининг лингвокултурологик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек ва инглиз лингвомаданий тизимларида “адолат” / “жустиcе” консептининг когнитив-семантик тузилиши икки босқичли - ички  ва ташқи таҳлил методологияси воситасида аниқланиб, консептнинг диахроник, ижтимоий-фалсафий, аксиологик-ахлоқий сема қатламлари ажратилиб, ушбу семантик даражаларнинг ҳар икки тил доирасида намоён бўлувчи типологик структуравий ўхшашлиги илмий асосланган хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда олиб борилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-декабрдаги 04/1-5961-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган мақолалар ва тезисларнинг илмий савиясини ошириш имконини берган; 
“адолат” консептининг ўзбек ва инглиз бадиий матнларида прагматик-нутқий воқеланиш хусусиятлари, прагматик занжири аниқланган, ўзбек тилидаги бадиий контекстда адолат консептининг ахлоқий мезонларга, инглиз тилида эса ҳуқуқий меъёрларга асосланиши далилланганига доир хулосаларидан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда олиб борилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 02-июлдаги 04/1-5961-сон маълумотномаси). Натижада “адолат” консептининг ўзбек ва инглиз тилларидаги лингвомаданий, лексик-семантик ва дискурсив хусусиятларини такомиллаштириш имконини берган;
“адолат” консептининг лингвомаданий хусусиятларига оид метафорик тузилмалар ҳар икки тил доирасида аниқланиб, “адолат” консепти билан боғлиқ метафораларнинг келиб чиқиш асослари, метафора сифатида таҳлил қилинишига алоқадор жиҳатлари илмий асосларда аниқланганига доир хулосаларидан “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Агар” токшоусининг айрим сонлари ссенарийларига назарий асос бўлиб хизмат қилган (“Маданият ва маърифат” телеканалининг 2026-йил 07-январдаги 15-20/19-сон маълумотномаси). Натижада  ушбу кўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish