Бердиева Дилнавоз Ориф қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек аёллар шеъриятида руҳият тасвири ва интертекстуаллик (Ҳ.Худойбердиева, Қ.Раҳимбоева ва Н.Афоқова ижоди мисолида)”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4050.
Илмий раҳбар: Карамова Шоҳида Лутфуллаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Азмиддин Носиров Нормахматович, филология фанлари доктори, профессор; Ашурова Гулбаҳор Нуриллаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек адабиёти истиқлол даври шеъриятида аёллар руҳияти ва интертекстуалликнинг ифодаланиш усуллари ҳамда образ ва мотив, услуб ва маҳорат масалалари ҳозирги замон аёллар шеърияти, хусусан, Ҳалима Худойбердиева, Қутлибека Раҳимбоева, Нодира Афоқовалар лирикаси мисолида илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек аёллар шеъриятининг шаклланиши, тадрижи ва ўзига хослиги, анъана ва замонавийликнинг уйғунлашув эволюцияси, лирик “мен”нинг ижтимоийлашув жараёни, лирик кечинма билан уйғун ҳолда келиши асосланган;
ҳозирги ўзбек аёллар шеъриятида лирик қаҳрамоннинг янгиланиши ва лирик қаҳрамон масалалари Ҳалима Худойбердиева, Қутлибека Раҳимбоева ва Нодира Афоқовалар шеърияти мисолида ғоявий-бадиий сатҳларини тарихий-ижтимоий муҳит ҳамда замонавий адабий жараён контекстида далилланган;
замонавий адабиётда уч шоира ижодига хос муҳаббат ва айрилиқ, Ҳаққа муножот ва эрк мотиви ҳамда образлар силсиласи оид руҳий кечинмаларнинг поетик талқини очиб берилган;
ҳозирги ўзбек аёллар шеъриятида интертекстуаллик ва унинг ифодаланиш шакллари ва услуб масалалари асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек шеъриятида руҳият тасвири ва интертекстуалликни Ҳалима Худойбердиева, Қутлибека Раҳимбоева, Нодира Афоқовалар ижоди мисолида ўрганиш мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек аёллар шеъриятининг шаклланиши, тадрижи ва ўзига хослиги, анъана ва замонавийликнинг уйғунлашув эволюцияси, лирик “мен”нинг ижтимоийлашув жараёни, лирик кечинма билан уйғун ҳолда келишига оид маълумотлардан Бухоро давлат университетида 2023–2025-йилларда бажарилган Ал-662204396 рақамли “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 17-декабрдаги маълумотномаси). Натижада ўзбек аёллар шеъриятининг шаклланиши, тадрижи ва ўзига хослиги, анъана ва замонавийликнинг уйғунлашув эволюциясига доир маълумотлар билан бойитилган;
ҳозирги ўзбек аёллар шеъриятида лирик қаҳрамоннинг янгиланиши ва лирик қаҳрамон масалалари Ҳалима Худойбердиева, Қутлибека Раҳимбоева ва Нодира Афоқовалар шеърияти мисолида ғоявий-бадиий сатҳларини тарихий-ижтимоий муҳит ҳамда замонавий адабий жараён контекстига оид илмий қарашлардан Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази 2021-2024-йиллар учун мўлжалланган ЎА-1121-24-рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази 2026-йил 5-июндаги 599-2/АЗЕ-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги ўзбек аёллар шеъриятида лирик қаҳрамоннинг янгиланиш тамойиллари ва бадиий талқинига алоқадор тушунчалар мазмуни такомиллаштирилган;
замонавий адабиётда уч шоира ижодига хос муҳаббат ва айрилиқ, Ҳаққа муножот ва эрк мотиви ҳамда образлар силсиласи оид руҳий кечинмаларнинг поетик талқини, шеъриятда интертекстуаллик ва унинг ифодаланиш шакллари ва услуб масалаларига оид маълумотлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабиёт тарғибот ва тадбирларни уюштириш бўлими тадбирларини уюштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 7-августдаги 01-03/329-сон маълумотномаси). Натижада Ҳалима Худойбердиева, Қутлибека Раҳимбоева ва Нодира Афоқова шеъриятида муҳаббат, соғинч, озодлик, ватанпарварлик ҳамда аёл руҳиятининг бадиий ифодаси ва ижодкор психологияси масалалари, интертекстуаллик масалаларига доир тушунчаларнинг оммабоплигини оширишга хизмат қилган.