Мусурмонов Сарвар Нуралиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Даврий матбуот нашрларини ўрганиш асосида бўлажак ўқитувчиларнинг дидактик компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10160.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01. 
Расмий оппонентлар: Хўжаниёзов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади даврий матбуот нашрларини ўрганиш ва уларни ўқув жараёнига интеграция қилиш асосида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда илмий-амалий тавсияларни тайёрлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
даврий матбуот нашрларининг бўлажак тарих фани ўқитувчиларини касбий-педагогик тайёрлашдаги дидактик имкониятлари тарихий маълумотларнинг долзарблиги, фактологик ишончлилиги, таҳлилий йўналтирилганлиги, муаммоли вазиятларни моделлаштириш, танқидий фикрлашни ривожлантириш ҳамда назарий билимларни замонавий ижтимоий-тарихий жараёнлар билан интеграциялаш мезонлари асосида аниқлаштирилган;
даврий матбуот нашрларини ўрганиш асосида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган мақсадли, мазмуний, жараёнли-технологик ва натижавий-баҳолаш компонентларидан таркиб топган консептуал модел ишлаб чиқилиб, унинг функсионал боғлиқлиги, педагогик шарт-шароитлари, амалга ошириш босқичлари ҳамда натижадорлик механизмлари илмий жиҳатдан асосланган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини ривожлантириш методикаси даврий матбуот материалларини танлаш, дидактик қайта ишлаш, тарихий манбалар билан қиёсий таҳлил қилиш, муаммоли топшириқлар, медиа-таҳлил, кейс-стади, мунозара ва рефлексив фаолиятга интеграциялаш асосида такомиллаштирилган ҳамда мазкур жараённинг репродуктив, таҳлилий-интерпретатив ва ижодий-амалий босқичлари белгиланган;
даврий матбуот нашрларини ўрганиш асосида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини ривожлантиришга қаратилган методиканинг самарадорлиги мотивацион-аксиологик, когнитив, операцион-фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш мезонлари, уларга мос кўрсаткичлар ва ривожланганлик даражалари асосида тажриба-синов ишлари орқали текширилиб, олинган натижаларнинг ишончлилиги математик-статистик таҳлил воситасида далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Даврий матбуот нашрларини ўрганиш асосида бўлажак ўқитувчиларнинг дидактик компетентлигини ривожлантириш методикаси юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
даврий матбуот нашрларини ўрганиш асосида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган методикасининг самарадорлиги жараёнида матбуот материалларини танлаш, таҳлил қилиш, дидактик топшириқларга трансформациялаш ва уларни ўқув жараёнига интеграция этишнинг босқичлардан таркиб топганлиги даврий матбуот нашрларини ўрганиш асосида Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2026-йил 
24-июн 11-05-3763/04-сонли маълумотномасига асосан умумлаштирилган назорат ва тажриба гуруҳлари кесимида тажриба-синов ишлари орқали илмий асослаб берилганлиги ишнинг амалий натижадорлигини оширган;
даврий матбуот нашрларининг педагогик имкониятлари тизимлаштирилиб, уларнинг бўлажак тарих фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига кўрсатадиган таъсири ахборот аналитик, методик, коммуникатив ва рефлексив ёʻналишларда илмий асослаб берилган ҳамда ушбу имкониятларнинг дидактик компетентликни шакллантиришдаги функсионал механизмларини аниқлашга оид таклифлар “Тарбия фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Урганч давлат университети ректорининг 2025-йил 11-январдаги 5-Ш-сонли буйруғига асосан берилган рўйхатга олиш рақами 116-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, даврий матбуот нашрларининг педагогик имкониятлари тизимлаштирилиб, уларнинг бўлажак тарих фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига кўрсатадиган таъсири ахборот-аналитик, методик, коммуникатив ва рефлексив ёʻналишларда илмий асослаб берилган ҳамда ушбу имкониятларнинг дидактик компетентликни шакллантиришдаги функсионал механизмлари аниқланган;
даврий матбуот нашрларини ўрганиш асосида бўлажак тарих фани ўқитувчилари махсус компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш модели мақсад, жараён, натижа компонентлар узвийлигида ва тизимли, компетентли, фаолиятли ёндашувлар ҳамда узвийлик, тизимлилик тамойиллар устуворлиги асосида ишлаб чиқишга оид тавсиялар, амалий ва назарий жараёнлар уйғунлигидан Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида бажарилаётган амалий тадқиқот доирасида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-августдаги ПҚ-248-сонли Қарори, Урганч давлат университети ректорининг 2026-йил 22-июлдаги 328-сон буйруғи). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги тарихий обектларни аниқлаш ва тиклаш бўйича даврий матбуот нашрларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни тўплаш, ўрганиш, таҳлил этиш ва саралаш орқали илмий жараённинг самарадорлиги таъминланган;
матбуот материалларини танлаш, таҳлил қилиш, дидактик топшириқларга трансформациялаш ва уларни ўқув жараёнига интеграция этишнинг босқичларидан таркиб топган даврий матбуот нашрларини ўрганиш асосида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини ривожлантириш жараёнига мослаштирилган такомиллаштирилган методикага оид таклифлар “Тарбия фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Урганч давлат университети ректорининг 2025-йил 11-январдаги 5-Ш-сонли буйруг ъига асосан берилган рўйхатга олиш рақами 116-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, матбуот материалларини танлаш, таҳлил қилиш, дидактик топшириқларга трансформациялаш ва уларни ўқув жараёнига интеграция этишнинг босқичлардан таркиб топган даврий матбуот нашрларини ўрганиш асосида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини ривожлантириш жараёнига мослаштирилган такомиллаштирилган методика ишлаб чиқилган ҳамда ривожлантириш интенсивлиги ва самарадорлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish