Досчанова Моҳинур Махсудовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Медиасаводхонликдан фойдаланиб бошланғич таълим ўқитувчиларининг креативлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9176.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Худойназаров Эгамберган Мадрахимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Нуржон Султонмуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Исроилова Руҳшона Суннатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Шахрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади медиасаводхонликдан фойдаланиб бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларининг креативлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
креатив фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари талабаларнинг медиа-инновацион ижодий фикрлашини “медиарационалликка интилиш динамикаси”га иммерсив йўналтириш касбий контекстидаги медиакоммуникатив муҳитни когнитив флюктуация нуқталари ва полимодал медиаидентификация интеграциясини таъминлашга мувофиқ педагогик диагностикалаш асосида аниқлаштирилган;
бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларининг креативлигини ривожлантириш модели натижага йўналтирувчи методик тизимни кооператив медиамуҳитга полимодал ва когнитив фаол таълим технологияларини киритиш ва “медиани англаш орқали ижод қилиш”ни рафинациялаш жараёнига метамедиатив рефлексив механизмларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларининг креативлигини ривожлантириш методикаси касбий диапозонидаги фанларни “Пеер ревиеw”, “Ҳарфлардан ҳикоягача: мини-видео орқали луғат машқлари”, “Дигитал Сторйтеллинг” ва бошқа рақамли методлар орқали ўқитиш, медиатасаввур ва медиамулоҳазани когнитив-интерактив трансформацияга мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларининг креативлигини ривожлантириш самарадорлиги таълим жараёнида симуляцион медиакейсларни медиамуаммони қайта кодлаш, медиафрейм, визуал когнитив дизайн элементларига синергетик уйғунлаштириш ва когнитив тафаккурини ривожлантиришда критериал баҳолашини педагогик диагностикалаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Медиасаводхонликдан фойдаланиб бошланғич таълим ўқитувчиларининг креативлигини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
креатив фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари талабаларнинг медиа-инновацион ижодий фикрлашини “медиарационалликка интилиш динамикаси”га иммерсив йўналтириш, касбий контекстидаги медиакоммуникатив муҳитни когнитив флюктуация нуқталари ва полимодал медиаидентификация интеграциясини таъминлашга мувофиқ педагогик диагностикалаш асосида аниқлаштиришга оид илмий-методик тавсиялар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш марказининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/01-01-586- сон буйруқ маълумотномаси). Натижада, ўқув дастурлари мазмунан такомиллаштирилган ҳамда бошланғич синф талабаларида креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга доир илмий назарий маълумотлар билан бойитилган;
бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларининг креативлигини ривожлантириш модели натижага йўналтирувчи методик тизимни кооператив медиамуҳитга полимодал ва когнитив фаол таълим технологияларини киритиш ва “медиани англаш орқали ижод қилиш”ни рафинациялаш жараёнига метамедиатив рефлексив механизмларни интеграциялашга оид таклиф ва тавсиялар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли электрон ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2026-йил 1-апрелдаги 11-05-2363/04-сон буйруқ маълумотномаси). Натижада, талабаларининг таълим олиш самарадорлигини ошириш ва медиасаводхонликка оид маълумотларни ўргатиш имконияти кенгайтирилган;
бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларининг креативлигини ривожлантириш методикаси касбий диапозонидаги фанларни “Пеер ревиеw”, “Ҳарфлардан ҳикоягача: мини-видео орқали луғат машқлари”, “Дигитал Сторйтеллинг” ва бошқа рақамли методлар орқали ўқитиш, медиатасаввур ва медиамулоҳазани когнитив-интерактив трансформацияга мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш методикаси” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш марказининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/01-01-586-сон буйруқ маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим йўналиши талабалари таълим олиш самарадорлигини таʼминловчи методикадан таълимда фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;
бўлғуси бошланғич таълим ўқитувчиларининг креативлигини ривожлантириш самарадорлиги таълим жараёнида симуляцион медиакейсларни медиамуаммони қайта кодлаш, медиафрейм, визуал когнитив дизайн элементларига синергетик уйғунлаштириш ва когнитив тафаккурини ривожлантиришда критериал баҳолашини педагогик диагностикалаш асосида оширилганлигига оид таклиф ва тавсияларидан “Синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш методикаси” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2026-йил 1-апрелдаги 11-05-2363/04-сон буйруқ маълумотномаси). Натижада, креатив фикрлашларини ривожлантириш самарадорлигини таʼминловчи методикадан “Бошланғич таълим” йўналиши талабаларини ўқитишда фойдаланиш имконияти кенгайтирилган.