Sayt test rejimida ishlamoqda

Насирова Шаира Нармурадовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Технологик жараёнларни компьютер алгоритмлаш билан бойитиш фабрикаларидаги флотация аппаратларини такомиллаштириш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Т208.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Дадаходжаев Абдулла Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Маннонов Улугбек Восиқович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: технологик жараёнларни компьютер алгоритмлаш билан бойитиш фабрикаларидаги флотация аппаратларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
флотация аппаратини 6 иерархик поғонада кўп босқичли анализи ҳодиса ва унинг ишчи зонаси, квазиқатлам, суюқ ва газ фазалари ҳамда газ пуфакчалари даражасида оптимал технологик жараёни яратилган;
флотация аппаратларидаги технологик жараёнларни математик моделини ишлаб чиқиш учун идентификациялаш,  аналитик идентификациялаш ва назарий-аналитик методлари ишлаб чиқилган;
технологик объектни динамикасини ҳисоблаш учун кўп босқичли математик ва компьютер моделларини, бир, икки, беш ва ўн поғонали флотация қурилмаларидаги технологик жараённинг коэффициенти аниқланган;
флотацион қурилмасини кўп поғонали моделлаштириш асосида суюқ фазадан газ фазасига қимматбаҳо компоненталарини ўтказишни масса алмашиниш жараёни коэффициенти 0,03 га тенглиги исботланган;
флотация аппаратлари барботаж зоналарини радиал секциялаштириш (бўлаклаш) орқали оқимлар гидродинамик структураси бошқариладиган, такомиллашган флотация аппарат яратилган;
такомиллашган флотация аппарати асосида пульпа таркибида олтин миқдори аввалгисига нисбатан 7% камайтирадиган ва флотация жараёнини унумдорлигини 4–7% оширадиган технологик жараён  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Технологик жараёнларни компьютер алгоритмлаш билан бойитиш фабрикаларидаги флотация аппаратларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мис бойитиш фабрикасининг рангли металл рудаларининг флотациялаш бўлинмаси техник шарти «Ўзкимёсаноат» АЖ низоми 67-бандига асосан «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан тасдиқланган (ТИ 00193950-21-07:2017). Натижада бойитиш фабрикаларидаги флотация аппаратларидаги технологик жараёнларнинг ишлаш унумини 15%га ошириш имконини берган;
рангли металл рудаларининг флотация жараёнларини оптимал шароитлари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2017 йил 17 ноябрдаги 275-сон маълумотномаси). Натижада флотацион кўпик қатлами ва пульпа чиқишидаги қимматли компонентли концентрацияларни максимал оғиш амплитудаси ва тебраниш частотани ҳамда хомашё сарфини ва техноген чиқиндилардаги қимматли компонентларни 0,01% камайтириш имконини берган;
флотацион жараёнларни такомиллашган тизимлари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2017 йил 17 ноябрдаги 275-сон маълумотномаси). Натижада технологик узелдан асосий маҳсулот чиқишини 2–3%га ошириш имконини берган;
такомиллаштирилган рангли металл рудаларининг флотация жараёни аппарати «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2017 йил 17 ноябрдаги 275-сон маълумотномаси). Натижада рангли металл рудаларининг флотация жараёни унумдорлигини 4–7% ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish