Саидова Нодира Джахангировнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги лексик бирликлар, бирикмалар ва уларнинг таржима муаммолари(инглиз, рус ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.13– Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6276.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Илмий раҳбар: Курбанова Муҳаббат Мамаджановна, филология фанлари фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Fil.31.02.
Расмий оппонентлар: Эшонқулова Сурайё Исомиддиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Саримсоқов Хуршид Абдималокович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид лексик бирликлар ва бирикмаларни лингвистик таҳлил қилиш, уларнинг синтактик, семантик, морфологик хусусиятларини очиб бериш, таржима муаммоларини аниқлаш, таржимадаги аниқлик, мослик ва эквивалентликни таъминловчи усулларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид лексик бирликлар ҳамда терминологик бирикмаларнинг генезиси, эволюцион ривожланиш босқичлари ва семантик-тизимли хусусиятлари когнитив-семантик ҳамда лингвотерминологик ёндашувлар асосида комплекс тавсифланиб, уларнинг кўп тилли терминологик классификацияси илмий жиҳатдан асослаб берилган;
ёнғин хавфсизлиги терминларининг инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги семантик структураси, полисемантик хусусиятлари ҳамда тўлиқ, қисман ва нол эквивалентлик даражалари қиёсий-типологик таҳлил асосида аниқланиб, терминлараро эквивалентликни белгиловчи лингвистик ва экстралингвистик омилларнинг интеграллашган модели такомиллаштирилган;
ёнғин хавфсизлиги лексик бирликларини таржима қилиш жараёнида юзага келадиган терминологик, семантик, прагматик ва лингвомаданий муаммолар функсионал-эквивалентлик ва дискурсив ёндашувлар асосида тизимли таснифланиб, уларнинг юзага келиш механизмлари ҳамда коммуникатив омиллари аниқланган, мазкур муаммоларни бартараф этишга қаратилган таржима стратегиялари такомиллаштирилган;
инглиз, рус ва ўзбек тиллари ўртасида ёнғин хавфсизлиги терминларини таржима қилишда қўлланиладиган эквивалент таржима, транскрипсия, изоҳловчи таржима ва адаптация усулларининг функсионал самарадорлиги қиёсий-корпус таҳлилига кўра баҳоланиб, уларнинг қўлланиш мезонлари, чегаралари ва терминологик адекватликни таъминловчи илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида олинган илмий натижалар ёнғин хавфсизлиги терминологиясини ўрганиш, таржима қилиш ва соҳага оид матнларни лингвистик таҳлил қилиш жараёнларига жорий этилди. Хусусан:
когнитив-семантик ҳамда лингвотерминологик ёндашувлар асосида инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид лексик бирликлар ҳамда терминологик бирикмаларнинг генезиси, эволюцион ривожланиш босқичлари ва семантик-тизимли хусусиятларига оид маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда амалга оширилган ИЛ – 402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусида амалга оширилган амалий лойиҳа доирасида самарали фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 24-июндаги 01/4-3006-сон маълумотномаси). Натижада терминологик бирикмаларнинг генезиси, уларнинг кўп тилли тизимли терминологик классификацияси илмий жиҳатдан асослаб берилган;
қиёсий-типологик таҳлил асосида ёнғин хавфсизлиги терминларининг инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги семантик структураси, полисемантик хусусиятлари ҳамда тўлиқ, қисман ва нол эквивалентлик даражалари аниқланган ўринлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2023-йилларда амалга оширилган ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида самарали фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 24-июндаги 01/4-3007-сон маълумотномаси). Натижада терминлараро эквивалентликни белгиловчи лингвистик ва экстралингвистик омилларнинг умумий ўзига хослиги асослаб берилган ҳамда интеграллашган модели такомиллаштирилган;
функсионал-эквивалентлик ва дискурсив ёндашувларга асосида ёнғин хавфсизлиги лексик бирлик сини таржима қилиш жараёнида юзага келадиган терминологик, семантик, прагматик ва лингвомаданий муаммолар тизимли таснифланиб, уларнинг юзага келиш механизмлари ҳамда коммуникатив омиллари аниқланган ўринлардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Республика ёш ижодкорлаининг ан'анавий Зомин семинар кенгашининг бадиий таржима шо'басида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон баҳори” халқаро анжуманида ҳамда Паркент ижодий уйида о'тказиб келинаётган “Паркент халқаро таржимонлар форумида” фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 7-июлдаги 01/03-318-сон маълумотномаси). Натижада мазкур муаммоларни бартараф этишга қаратилган таржима стратегиялари асослаб берилган;
инглиз, рус ва ўзбек тиллари ўртасида ёнғин хавфсизлиги терминларини таржима қилишда қўлланиладиган эквивалент таржима, транскрипсия, изоҳловчи таржима ва адаптация усулларининг функсионал самарадорлиги қиёсий-корпус таҳлили асосида баҳоланган ўринлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 17-сентябрдаги 688/13-10-сон маълумотномаси). Натижада таржима ва адаптация усулларининг қўлланиш мезонлари, чегаралари ва терминологик адекватликни таъминловчи илмий тавсиялар ишлаб чиқилиб, қиёсий-корпус таҳлилга тортилган таржима масалаларига ойдинлик киритилган.