Кахорова Наргиза Нусратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек адабиёти диахроник корпусида лисон ва бадиий жанрлар типологик хусусияти”, 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5320.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Атабоев Нозимжон Бобожонович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Fil.31.02.
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор; Эргашева Гузал Қурбоналиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглизча ва ўзбекча бадиий адабиёт намуналарининг диахроник корпусини яратиш орқали жанрлараро лисоний фарқлиликни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қиёсий адабиётшуносликка оид назарий муаммоларга корпус лингвистикаси методологияси татбиқининг сўз қўллаш динамикаси, мавзуларда даврий ўзгариши, образлар тизими ривожи таҳллари каби амалий аҳамияти инглиз тилининг CОCА, БНC, CЛиC ва Ўзбек тилининг Миллий корпуси, Электрон корпуси каби мавжуд корпусларида қидирув тизими натижаларининг эмпирик таҳлили асосида очиб берилган;
инглизча ва ўзбекча бадиий адабиёт намуналарининг морфологик тегланган диахроник корпусида қиёсланаётган тиллар адабиётида мавжуд бадиий жанрлар таснифига оид назарий қарашлар шарҳи асосида базага киритиладиган матнлар билан ишлашнинг аҳамияти асосланган;
инглизча ва ўзбекча бадиий адабиёт намуналарининг морфологик диахроник корпусида бадиий адабиёт намуналарида сўз қўллашга оид автоматик амалга ошириладиган лексик-семантик таҳлил орқали жанрлараро фарқлиликни статистик асослашнинг конкорданс қидирув ва частотали таҳлил натижаларига боғлиқлиги исботланган;
қиёсланаётган тиллар бадиий адабиёт намуналарининг морфологик тегланган диахроник корпуси базасида яратилган ички матн кўламига кўра ташқи матн фрагментини сўз туркумларининг ранг белгилари асосида корпусга асосланган автоматик тегловчи морфо-анализатордан ўтказишнинг имконият ва чегараси назарий очиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглизча ва ўзбекча бадиий адабиёт намуналарининг диахроник корпусини яратиш орқали жанрлараро лисоний фарқлилик тадқиқи натижалари асосида:
қиёсий адабиётшуносликка оид назарий муаммоларга корпус лингвистикаси методологияси татбиқининг сўз қўллаш динамикаси, мавзуларда даврий ўзгариши, образлар тизими ривожи таҳллари каби амалий аҳамияти инглиз тилининг CОCА, БНC, CЛиC ва Ўзбек тилининг Миллий корпуси, Электрон корпуси каби мавжуд корпусларида қидирув тизими натижаларининг эмпирик таҳлили асосида очиб берилганлигига оид натижаларидан, хулосаларидан ва фактик материаллардан (луғат ва мақолаларидан) Бухоро давлат университетида бажарилган 2022-2024-йилларда Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348-сонли “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 24-мартдаги 06/2048 – сон маълумотномаси). Натижада, Германиянинг Гўттинген университети магистр талабаларига корпус лингвистикаси ҳамда адабий танқидчиликнинг фанлараро интеграцияси тўғрисида тушунча берилган;
инглизча ва ўзбекча бадиий адабиёт намуналарининг морфологик тегланган диахроник корпусини яратиш орқали қиёсланаётган тиллар адабиётида мавжуд бадиий жанрлар таснифига оид назарий қарашлар шарҳи асосида корпус базасига киритиладиган матнлар билан ишлашнинг аҳамияти асосланганлигига оид хулосалардан Олий мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан “Умрбоқий меърос” нодавлат ва нотижорат марказига ажратилган 81/12-202 – сонли “Миллий қадриятлар ёшлар ардоғида” номли давлат гранти лойиҳасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2026-йил 24-мартдаги МЛ01/01-33–сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида жамланган маданият кўзгуси бўлган бадиий асарларнинг корпус лингвистикаси методологиясига оид таснифи масаласи бўйича тегишли маълумотлар тақдим этилган;
инглизча ва ўзбекча бадиий адабиёт намуналарининг морфологик диахроник корпусида бадиий адабиёт намуналарида сўз қўллашга оид автоматик амалга ошириладиган лексик-семантик таҳлил воситасида жанрлараро фарқлиликни статистик асослашнинг конкорданс қидирув ва частотали таҳлил натижаларига боғлиқлиги исботланганлигига оид натижалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “ИЛ-7823051524 рақамли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” (2024-2025) мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 05-февралдаги 04/11-4965-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида паратранслаторлар ва параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратишда икки тилли диахроник корпуслар натижалари муҳим статистик омил сифатида хизмат қилган;
қиёсланаётган тиллар бадиий адабиёт намуналарининг морфологик тегланган диахроник корпус базасида яратилган ички матн кўламига кўра ташқи матн фрагментини сўз туркумларининг ранг белгилари асосида корпусга асосланган автоматик тегловчи морфо-анализатордан ўтказишнинг имконият ва чегараси назарий очиқланганлигига оид янгилигдан Бухоро вилояти “Истиқлол” телеканалининг “Янги Ўзбекистон ёшлари” кўрсатувида фойдаланилган (Бухоро вилояти “Истиқлол-ТВ” масъулияти чекланган жамиятининг 99/4-сон маълумотномаси). Натижада, тил корпусларини яратиш жараёнида морфологик теглашнинг ўрни ҳамда дунё илм-фани ривожининг тараққиёти корпус лингвистикаси ва тил корпуслари яратишдаги ижобий ўзгаришлар мисолида Янги Ўзбекистондаги ютуқлар, қилиниши керак бўлган ишлар бўйича кенг мулоҳазалар билдирилган.