Рихсиева Лола Азимжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида геология  соҳасига оид терминологиянинг  лексикографик тадқиқи ва таржима муаммолари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2289.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Улуғбек Равшанбекович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич – филология фанлари доктори, профессор; Асқарова Шахноза Камолидиновна – филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида геология соҳасига оид терминологиянинг лексикографик жиҳатларини тадқиқ этиш, таржима муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз ва ўзбек тилларида геология терминлари бўйича махсус луғатлар тузишда замонавий лексикографик тамойил ва ёндашувларга кўра, селективлик, компрессия ва минималлаштириш тамойиллари геология соҳасига оид луғатларни шакллантиришда доминант тамойиллар эканлиги исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги геология терминларида деривация, синонимия, консептуал метафора ва метонимия ҳодисалари тиллараро мувофиқлик мавжудлиги сабабли изоморфик хусусиятларга эгалиги ҳамда кўп маънолилик ва орфографик вариантлашув ҳодисалари эса тиллараро фарқланиш жиҳатларига кўра алломорфик хусусиятларга эга эканлиги аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида геология соҳасига оид матн ҳамда терминлар таржималари таҳлили асосида таржимоннинг “сохта дўстлари”, терминлардаги полисемия ва метафоризация ҳодисалари ҳамда уларнинг тавсифловчи вариантларини қўллашга доир таржима қийинчиликлари соҳавий корпус  таржима тизимини яратиш, “сохта дўстлари” рўйхатини тузиш ҳамда геологияга оид мавзуйи икки тилли ва кўп тилли терминологик луғатларни яратиш орқали бартараф этилиши асосланган; 
геология соҳасига оид термин ва матнлар таржимасида график-фонетик адаптация, структур-семантик моделлаштириш, спецификация, денотатив умумлаштириш ва тавсифий изоҳлаш каби функсионал таржима усулларини қўллаш орқали геологик терминларнинг структур, лексик-семантик ва стилистик моделлари шаклланиши асосланган ҳамда натижада инглиз тилида учрайдиган аа лава (дағал базалтли лава), пāҳоеҳое лава (силлиқ базалтли лава), горге (тор дара), кипука (лава оролчаси) ва cуеста валлей (нотекис водий) терминларнинг ўзбекча муқобиллари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги геология соҳасига оид терминларнинг изоморфик ҳамда алломорфик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар ва терминларни таржима қилишда қўлланадиган усулларни тавсия этиш асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида геология терминлари бўйича махсус луғатлар тузишда замонавий лексикографик тамойил ва ёндашувларга кўра, селективлик, компрессия ва минималлаштириш тамойиллари геология соҳасига оид луғатларни шакллантиришда доминант тамойиллар эканлиги тўғрисидаги хулосалардан 2020-2023-йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури ИCМ, КА-107-Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс, тҳроугҳ стафф анд студент мобилитй эхчанге прожеcц (Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасидаги кредит мобиллиги) лойиҳасининг лексикография ёʻналиши бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 6-сентябрдаги 18-3/532-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу халқаро тажриба алмашинувидаги амалий лойиҳанинг лексикография ёʻналиши илмий-назарий хулосалар ва далиллар билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги геология терминларида деривация, синонимия, консептуал метафора ва метонимия ҳодисалари тиллараро мувофиқлик мавжудлиги сабабли изоморфик хусусиятларга эгалиги ҳамда кўп маънолилик ва орфографик вариантлашув ҳодисалари эса тиллараро фарқланиш жиҳатларига кўра алломорфик хусусиятларга эга эканлиги аниқлангани тўғрисидаги натижа ва хулосалардан 2019-2022-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги А-ОТ-2019-10 рақамли инновацион лойиҳада кенг фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 14-ноябрдаги 04/1-3266-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур илмий-техника дастурлар доирасида хориж нейминг технологияси асосида ўзбек адабий тили меъёрларига асосланган ном яратишнинг электрон дастурий таъминотини яратиш борасида тавсиялар шакллантирилган;
 инглиз ва ўзбек тилларида геология соҳасига оид матн ҳамда терминлар таржималари таҳлили асосида таржимоннинг “сохта дўстлари”, терминлардаги полисемия ва метафоризация ҳодисалари ҳамда уларнинг тавсифловчи вариантларини қўллашга доир таржима қийинчиликлари  соҳавий корпус  таржима тизимини яратиш, “сохта дўстлари” рўйхатини тузиш ҳамда геологияга оид мавзуйи икки тилли ва кўп тилли терминологик луғатларни яратиш орқали бартараф этилиши тўғрисидаги тадқиқот хулосаларидан 2021-2023-йилларда Қарши давлат университетида амалга оширилган СУЗ-800-21ГР3181-сонли “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 17-июлдаги 04/3275-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу халқаро тажриба алмашинувидаги лойиҳа доирасида соҳага оид терминларни лингвистик нуқтайи назардан тўғри ишлатилиши ҳамда таржима қилиш борасида тавсиялар берилган;
геология соҳасига оид термин ва матнлар таржимасида график-фонетик адаптация, структур-семантик моделлаштириш, спецификация, денотатив умумлаштириш ва тавсифий изоҳлаш каби функсионал таржима усулларини қўллаш орқали геологик терминларнинг структур, лексик-семантик ва стилистик моделлари шаклланиши  ҳамда натижада инглиз тилида учрайдиган аа лава (дағал базалтли лава), пāҳоеҳое лава (силлиқ базалтли лава), горге (тор дара), кипука (лава оролчаси) ва cуеста валлей (нотекис водий) терминларнинг ўзбекча муқобиллари аниқлангани  тўғрисидаги хулосалар ва тавсиялардан 2024-2026-йилларда иқтисодиёт тармоқларида аерокосмик технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари борасида “Ўзбеккосмос” агентлигига тоғ-кон саноати ва геология соҳасида “Ер қаʼридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш” вазифаси бўйича бажарилаётган лойиҳанинг дастлабки босқичида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг 2025-йил 23-июлдаги 02/1366-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги геологияга оид тушунчалар ва терминларни лингвистик нуқтайи назардан тўғри қўллаб, терминларни стандартлаштириш борасида тавсиялар шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish