Sayt test rejimida ishlamoqda

Пирматов Рашид Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Импорт ўрнини босувчи алюмосиликатли оловбардош материалларнинг таркиблари ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15–Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T639.
Илмий раҳбар: Қодирова Зулайхо Раимовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Беглов Борис Михайлович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ва иккиламчи ресурслар асосида алюмосиликатли оловбардош материалларнинг таркиблари ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алюмосиликатли оловбардош омухтанинг импорт ўрнини босувчи таркибларини ишлаб чиқиш учун Ангрен каолини ва Шеробод кони бокситсимон жинслари ҳамда глиноземтаркибли чиқиндилардан фойдаланиш имкониятлари асосланган;
900–1500оС ҳарорат оралиғида «каолин/бокситсимон жинс-глиноземтаркибли компонент» композициялари асосида ишлаб чиқилган тажриба омухтасини пиширишдаги юқори ҳароратдаги физик-кимёвий жараёнлар ва фазавий ўтишлари ҳамда тажриба намуналарида бошланғич каолинит ва аргиллитни метакаолинит ва муллит ҳосил қилиб ўтиши аниқланган;
алюмосиликатли оловбардош материал намуналарининг асосий физик-кимёвий, термомеханик ва технологик хусусиятларини, омухта компонент таркибига боғлиқ равишда ўзгаришлари аниқланган;
янги оловбардош композиция олишнинг мақбул шартлари, технологик режимлари ва хомашё омухтасига юқори ҳароратли термик ишлов бериш ва фракция таркиблари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий каолин ва бокситсимон жинслардан фойдаланиб, алюмосиликатли оловбардош материаллар таркибларини ва ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ангрен каолини, глиноземтаркибли газни қайта ишлашдаги чиқиндисии асосида мос келувчи тўлдиргичлар билан ишлаб чиқилган оловбардош масса таркиби «Бекабод-огнеупор» ҚКда амалиётга жорий этилган («Бекабод-огнеупор» ҚКнинг 2019 йил 22 майдаги 137-сон маълумотномаси). Натижада четдан келтирилганга нисбатан бир ярим марта арзон оловбардош массанинг таркибини ишлаб чиқиш имконини берган;
маҳаллий хомашё ва иккиламчи ресурслар асосида алюмосиликатли оловбардош материал олиш технологияси «Бекабадцемент» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Бекабодцемент» АЖнинг 2019 йил 30 майдаги МВ/539-сон маълумотномаси). Натижада амалдаги стандарт талабларга жавоб берувчи, импорт ўрнини босувчи маҳсулот олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish